Кириш Регистрация

STD.UZ/ATLETIKO

Атлетико

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Симеоне юлдузни бошқа чемпионатга "қочишга" мажбур қилди. Лекин нима учун "Челси" бундай баҳсли келишувни амалга оширди?

Декабрь ойи бошида "Атлетико" бош директори Мигель Анхель Гил Марин Жоау Феликс – бу клуб қилган энг катта сармоя эканлигини айтди. Ва бу мутлақо тўғри баёнот. 2019 йилда унинг учун 127,2 миллион евро тўлаган. Бироқ португалиялик ва жамоа бош мураббийи Диего Симеоне ўртасидаги муносабатлар сўнгги пайтларда ёмон эди. Шу туфайли футболчининг мотивацияси кескин тушиб кетди. Ижрочи директор футболчини сақлаб қолиш шахсий хоҳишига қарамай, Феликснинг шу икки омил туфайли кетиши эҳтимоли ниҳоятда юқори эканлигини инкор этмади.

Шу билан бирга, Симеоне ўзи ва футболчи ўртасида ҳеч қандай муаммо йўқлигини таъкидлади: "Феликс билан яхши муносабатдамиз. Ҳа, ҳар қандай одамлар ўртасида қандайдир қарама-қаршиликлар бўлади, агар сиз бирор нарсада келишмовчилик қилсангиз. Лекин биз клуб учун энг яхшисини қилишга интилишимиз керак. Мен учун жамоа муҳим, улар учун эса Жоау муҳим. Агар у жаҳон чемпионатидагидек ўйнаса, биз учун керакли шахс бўлади”.

Ўтган йилнинг охирида Феликс агентидан янги жамоа топишни сўрагани ҳақида миш-мишлар тарқалди. Record хабарига кўра, Мадрид клуби уни қишда ижарага беришга рози бўлган, бироқ сотиб олиш имкониятисиз. Чунки, ҳамма нарсага қарамай, клубда у учун ҳали режалар бор.

Бу хабардан сўнг, Премьер-лига клублари, жумладан, "Челси" ҳам футболчига қизиқаётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди, лондонликлар олти ойлик ижарага қизиқиш билдиришди. Якунда ҳаммаси улар ўйлагандек бўлиб чиқди. Томонлар келишувни расман эълон қилишди.

"Атлетико"да Феликс билан нима содир бўлди?

У клуб тарихидаги энг қиммат трансферга айланди ва Антуан Гризманн "Барселона"га кетганида унинг ўрнини тўлдириши шарт эди. Аммо бу вақт давомида португалияликнинг статистик маълумотлари унга тўланган пулга ҳам, ундан кутилган ўйинга ҳам тўғри келмади.

2019/2020 йилги мавсум: барча мусобақаларда 9 та гол

2020/2021 йилги мавсум: барча мусобақаларда 10 та гол

2021/2022 йилги мавсум: барча мусобақаларда 10 та гол

2022/2023 йилги мавсум: барча мусобақаларда 5 та гол

Бундай статистик ва спортдаги муваффақиятсизликларни Феликснинг майдондаги позицияси билан изоҳлаш мумкин. Унинг ўзи майдонда эркин позицияда ҳаракат қилишни афзал кўришини айтди, аммо Симеоненинг "Атлетико"сида тактика бироз бошқача. Жоау ўзи айтганидек, "дам олишни" яхши кўради, Симеоне эса қатъий тартиб-интизом тарафдори. Диего учун индивидуалистлар йўқ. 2021 йилнинг баҳорида у шундай деган эди: "Истеъдод етарли эмас, Жоауга шахсият ва ҳаракат керак". Кийиниш хонасида ҳам Феликсдан норози эканликлари ҳақида гап борди, чунки у жамоавий ўйинни унчалик ҳам хушламаган. Бу, шубҳасиз, Симеонени ғазаблантирди, у ҳужумчининг шиддатли курашга киришиш ва бошқаларни ҳам олдинга етаклаш истагини кўрмади.

Бу мавсумда эмоционал Симеоне "портлаш" нуқтасига етди ва Феликсни захира ўриндиғига ўтқазиб қўйди. Бу уларнинг муносабатларидаги ҳал қилувчи вазият бўлди. Феликс домий ўйин амалиёти учун трансферни сўради, аммо бу умидсиз қарор унинг Симеоне билан муносабатларида ҳеч нарсани ўзгартира олмади.

"Челси"га Феликс нега керак?

"Челси"да катта муаммолар бор. Броя, Пулишич, Стерлинг, Маунт, Лофтус-Чик бу футболчиларнинг барчаси жароҳатланган ёки эндигина формага киришмоқда. Ҳужумда Обамеянг ва Хаверц бор, аммо бу етарли эмас. Жамоада тактик хилма-хиллик бўлиши учун ҳам янги футболчи керак эди.

Премьер-лигада "Челси" бор-йўғи ўнинчи, жамоа Чемпионлар Лигаси тўртлигидан 10 очкога ортда қолмоқда, бу эса жуда кўп, дегани. Жамоа ҳозир ўзини тиклаб, ритмга тушиб олиши керак. Чунки бир ой ичида Чемпионлар лигаси ўйинлари бошланади. Демак, лондонликлар ҳужумкор ўйинчиларга муҳтож экани маълум бўлди: биринчидан, жароҳатланганларни алмаштириш муҳим; иккинчидан, мураббийга хилма-хил футболчилар керак; учинчидан, кучайтириш юқори тоифали бўлиши керак. Жоау бунга жуда мос келади.

Ягона савол Феликсдан қандай фойдаланиш бўлади. Португал ҳужумда кўплаб позицияларда ўйнаши мумкин: чап қанот ҳужумчи, марказий ярим ҳимояда ва ҳатто марказий ҳужумда ҳам. Унинг ўзи эса иккинчи ҳужумчи бўлишни афзал кўрганини айтди.

Феликс узоқ вақт давомида янги талабларга мослашиши хавфи бор, Мадридда унга бир йил керак бўлди. Шунинг учун "Челси" Жоауни ижарага олди. Дарҳол 60 ёки 80 миллион еврони ҳавога учириб юбормаслик учун. Чунли Феликснинг Лондон клубида ўйнаб кета олишига ҳеч ким кафолат бермайди.

Киритилди: 12.01.2023 13:45. Ўқилди: 2534 марта. Фикрлар: 0 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Атлетико 10 20
2 Лацио 8 13
3 Фейеноорд 6 6
4 Селтик 6 4

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

25.05.2024. Ла-лига. 38-тур.
19:15
Реал Сосьедад
0-2
Атлетико

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.