Кириш Регистрация

STD.UZ/ATLETIKO

Атлетико

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Барселона» — «Атлетико» ўйинига оид рақамлар

“Барселона” Ла Лига 30-тури доирасида кечган “Атлетико”га қарши ўйинда 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ортда қолган 30 тур давомида каталонлар бор-йўғи 9 марта ўз дарвозасидан тўп олиб чиқди. Бу Европа топ-7 лик (Англия, Испания, Германия, Италия, Франция, Португалия ва Нидерландия) лигалари тарихидаги энг яхши кўрсаткич.

Аввалги рекорд “Порту”га тегишли бўлиб, португал клуби 1991/92 йилги мавсумда 30 та тур давомида 10 та гол ўтказиб юборганди. АПЛ 2004/05 йилги мавсумида “Челси” бу кўрсаткични такрорлаган. Ла Лигада эса энг яхши кўрсаткич “Атлетико”га тегишли (14 та гол).

Ла Лига жорий мавсумида Марк-Андре тер Штеген дарвозасини ишғол қилган клублар: “Реал Мадрид” (4 гол), “Реал Сосьедад” (1), “Осасуна” (1), “Эспаньол” (1), “Бетис” (1) ва “Алмерия” (1).

Хави жамоаси Примера жорий мавсумида 23 та қуруқ ўйин ўтказди. Клуб тарихидаги энг яхши натижа 1986/87 йилги мавсумда (24 та қуруқ ўйин) қайд этилган.

Каталонлар чемпионат ушбу мавсумида 10 марта 1:0 ҳисоби билан ғалаба қозонди. Бунақаси “Барселона” тарихида илк бор кузатилди. Рекорд эса 11 тага тенг: “Севилья” (2020/21), “Атлетико” (2017/18) ва “Валенсия” (1988/89). Бироқ бу клубларнинг бирортаси якунда чемпионат ғолибига айлана олмаган.

Пенальтисиз 350 кун, Симеоненинг қўрқинчли тушига айланган “Камп Ноу”

“Атлетико”нинг Ла Лигадаги 13 ўйиндан иборат мағлубиятсиз серияси якунланди. Охирги марта мадридликлар 8 январь куни ютқазган. Ўшанда ҳам “Барселона” 0:1 ҳисобида устун келганди.

Мадрид жамоаси қаторасига учинчи марта каталонларга енгилди. Сўнгги бор “матрасчилар” 2021 йилнинг октябрида ғалаба қозонганди (2:0).

“Атлетико” Ла Лигада кетма-кет 350 кундан бири пенальти ишлай олмаяпти. Жамоа кетма-кет 33 турдан бери 11 метрлик жарима зарбаси тепмаяпти. Ҳар икки кўрсаткич ҳам рекорд. Бунга қадар “Атлетико” 1941/42 ва 1942/43 йилги мавсумда кетма-кет 32 та ўйинда пенальти тепмаганди.

Диего Симеоне “Атлетико” бошқарувидаги барча мусобақалар доирасида 16 марта “Камп Ноу”да ғалаба қозона олмади. Мутахассис ҳеч қайси стадионда бу қадар ёмон кўрсаткич қайд этмаган.

Левандовскида 7 йиллик антирекорд

Каталонлар ҳужумчиси Роберт Левандовски сўнгги 10 та ўйиннинг 9 тасида гол ура олмади. Бу полшалик футболчи учун 2016 йилнинг баҳоридан кейинги энг ёмон кўрсаткич. Ўшанда ҳам Левандовски “Бавария” ва Польша сафидаги кетма-кет ўнта ўйиннинг фақат биттасида гол урганди.

“Барселона” дарвозабони тер Штеген Ла Лига жорий мавсумида “Камп Ноу”да 15 та ўйин ўтказди. Уларнинг 13 тасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди ва иккита гол ўтказиб юборди.

Киритилди: 24.04.2023 17:45. Ўқилди: 1755 марта. Фикрлар: 0 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Атлетико 10 20
2 Лацио 8 13
3 Фейеноорд 6 6
4 Селтик 6 4

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

25.05.2024. Ла-лига. 38-тур.
19:15
Реал Сосьедад
0-2
Атлетико

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.