Кириш Регистрация

STD.UZ/ATLETIKO

Атлетико

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Ёзда эркин агентга айланадиган юлдузлар

Ёзги трансфер ойнаси очилиш арафасида ва бир қанча топ футболчилар эркин агентга айланади. Келинг, мавсум охирида клублари билан шартномаси тугайдиган бешта йирик номга қараймиз.

Роберто Фирмино («Ливерпуль»)

Март ойида «Ливерпуль» бош мураббийи Юрген Клопп Роберто Фирмино жорий мавсум охирида клубни эркин агент сифатида тарк этишини тасдиқлади. Бразилиялик ҳужумчи «Энфильд»да мухлислар ёқимтойига айланди ва «қизиллар»нинг сўнгги йиллардаги муваффақиятида ҳал қилувчи роль ўйнади.

31 ёшли Фирмино «Ливерпуль» сафида барча мусобақаларда 360 та ўйинда майдонга тушиб, 109 та гол урди ва 79 та голли узатмани амалга оширди. Аммо сўнгги икки мавсумда унинг кучи пасайиб борди ва «Ливерпуль» у билан шартномани узайтирмасликка қарор қилди.

Милан Шкриньяр («Интер»)

Словакияликнинг келажаги йил бошидан бери кўплаб тахминларга сабаб бўлди. Январь ойида «ПСЖ» билан шартнома имзолаганми ёки йўқлигини тасдиқлаш ҳақидаги сўровига футболчи шундай деди:

«Ҳа, шундай, лекин ҳозирча бошқа гапира олмайман».

Шкриньярнинг «Интер» билан шартномаси шу ёзда тугайди ва шу вақтда у расман эркин агентга айланади. У Италия гранди билан 2017 йилдан бери А Серия, Италия Кубоги ва Италия Суперкубогида ғолиб чиқди.

Серхио Рамос («ПСЖ»)

Серхио Рамоснинг «ПСЖ» билан шартномаси 2023 йилнинг 30 июнида тугайди. У янги шартнома борасида клуб билан келиша олмади, шу ёзда у клубни текинга тарк этиши мумкин.

Рамос «Реал»даги 16 йиллик фаолиятидан сўнг 2021 йилда «ПСЖ»га текинга ўтди. Клубдаги биринчи мавсум омадсиз ўтди - футболчини жароҳатлар таъқиб қилди, аммо Серхио иккинчи мавсумни фаол ўтказди ва жамоа ҳимояси учун жуда муҳим эди.

37 ёшли Рамос дунёнинг энг совриндор ҳимоячиларидан бири ва бой тажрибага эга. Бироқ, у энди аввалги формасида эмаслиги аниқ, балки у Чемпионлар лигасида ўйнамайдиган клубга кўпроқ мос келар?!

Илкай Гюндоган («Ман Сити»)

Гюндоган мавсум якунида эркин агентга айланади. У ёзда инглиз клубини тарк этиши мумкинлиги ҳақида хабарлар бор.

Гюндоган 2016 йилда жамоага келганидан бери «Сити»нинг асосий ўйинчиси бўлиб қолмоқда. У Англия жамоаси билан тўрт марта Премьер-лига чемпионлиги, бир марта Англия кубоги ва тўрт марта Лига кубогини қўлга киритган. У ҳар хил позицияларда ўйнай оладиган кўп қиррали ярим ҳимоячидир.

«Сити» Гюндоганнинг вакиллари билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда, бироқ ҳозирча томонлар келишувга эриша олишмаяпти. The Athletic хабарига кўра, Гюндоган икки йиллик шартномани хоҳлайди, аммо британияликлар унга фақат бир йиллик битим таклиф қилишга тайёр. 32 ёшли Гюндоганга «Барселона» ва «Арсенал» каби бошқа клублар ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Лионель Месси («ПСЖ»)

Шахсий даражада унинг учун жуда яхши мавсум бўлишига қарамай, Лионель Месси «ПСЖ» мухлислари орасида кўплаб мунозараларга сабаб бўлди. Мессининг «ПСЖ»га ўтиши муваффақиятсиз деб ҳисобланишига бир қанча сабаблар бор. Клуб 2021 йилда Месси билан шартнома имзолаганидан бери Чемпионлар лигасида ғалаба қозонишдек асосий мақсадига эриша олмади. Жамоани Лео атрофида қуриш керак, бироқ унинг ҳимояда ишлаш даражаси энг яхши эмас, унинг жамоадошлари кўпинча қўшимча куч сарфлашларига тўғри келмоқда. Ҳозирда «ПСЖ» унга янги шартнома таклиф қилиши даргумон.

Киритилди: 16.05.2023 19:12. Ўқилди: 4182 марта. Фикрлар: 0 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Атлетико 10 20
2 Лацио 8 13
3 Фейеноорд 6 6
4 Селтик 6 4

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

25.05.2024. Ла-лига. 38-тур.
19:15
Реал Сосьедад
0-2
Атлетико

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.