Кириш Регистрация

STD.UZ/ATLETIKO

Атлетико

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Ла лига сарҳисоби: Кескинликдан мосуво мавсум

Ла Лиганинг 2022|2023 йиллар мавсуми кўпчилик кутганидек кескин ва муросасиз жангларга бой тарзда ўтмади.

Чемпионлик пойгасининг тақдири ҳам муддатидан анча аввал ҳал бўлди. Жаҳон чемпионатидан кейин «Реал» очколар борасида ўрнидан жила олмай қолди, «Барселона» эса ўртадаги фарқни оширди. Лекин ёдга олишга арзийдиган воқеалар фақат шу эмас. Келинг, мавсум якунлари билан танишиб чиқайлик.

Чемпион: «Барселона»

ЕЧЛ иштирокчилари: «Барселона», «Реал», «Атлетико», «Реал Сосьедад», «Севилья»

ЕЛ иштирокчилари: «Вильярреал», «Бетис»

Конференциялар Лигаси иштирокчиси: «Осасуна»

Қуйи лигага тушиб кетганлар: «Вальядолид», «Эспаньол», «Эльче»

Мавсумнинг энг яхши жамоаси

Жаҳон чемпионатидан кейин «Реал»нинг ўйини жуда пасайиб кетди. Буни жамоа бош мураббийи Карло Анчелотти ҳам тасдиқлади. Натижада мухлислар чемпионлик унвони учун муросасиз кескин курашни томоша қилишдан маҳрум бўлдилар. «Барса» эса барқарор иштирокни давом эттирди. Якуний статистик маълумотлар шундан далолат беради - каталонияликлар мавсумни 28 ғалаба, 4 дуранг ва 6 мағлубият билан якунладилар, мадридликларда эса ғалабалар сони 4тага камроқ, мағлубиятлари 2тага кўп. Гарчи «кўк, анор ранглилар» ҳам доимо сифатли ўйин кўрсатмаган бўлишсада, устунликни сақлай олдилар. Қолаверса, ғолибни муҳокама қилмайдилар. «Барселона» - мавсумнинг энг яхши ва барқарор жамоаси.

Энг яхши тўпурар

Ла Лиганинг пешқадам снайпери унвони Роберт Левандовскига насиб этди. Польшалик сермаҳсул ҳужумчи Ла Лига доирасида 23та гол урди. Ҳозир «Реал»ни тарк этган Карим Бензема 19 гол билан иккинчи натижани қайд этди. Ундан 3та озроқ голни расмийлаштирган «Эспаньол» тўпурари Хоселу етакчи учликдан жой олди. Эътиборли жиҳати шундаки, польшалик тўпурар нотаниш чемпионатга мослашиш учун адаптацияга эҳтиёж сезмади, Каталония клубидаги илк мавсумидаёқ 20тадан кўпроқ гол урди. Роберт ҳозир 34 ёшда, бироқ янги мавсумда ҳам ҳозиргидек сермаҳсул тўп суриши учун асослар етарли.

Энг яхши ассистент

Ла Лиганинг етакчи ассистенти унвонига рақобатчиларини катта фарқ билан ортда қолдирган Антуан Гризманн сазовор бўлди. «Атлетико» ҳужумчиси 16та самарали узатмани амалга оширди. У 2 хонали рақамдаги ягона ассист соҳиби. 2-ўринни банд этган «Реал Сосьедад» вакили Микель Мерино ва «Реал» вингери Винисиуслар ҳисобида 9тадан ассист бор. Унинг жамоадоши Родриго 8та самарали узатма муаллифи. Қадрдон клубига қайтгани Антуан учун омадли бўлди. Гарчи француз бирданига ёрқин ўйин кўрсатмаган бўлсада, ҳозир «матрасчилар» етакчиларидан бири.

Энг яхши дарвозабон

Марк-Андре тер Штеген ҳақли равишда юксак унвонга лойиқ топилди. «Барса» посбони 26 учрашувда ўз дарвозаси дахлсизлигини таъминлади. 2-ўринни эгаллаган «Реал Сосьедад» кипери Алекс Рамиро ҳисобида 15та «қуруқ» ўйин бор. «Хетафе» посбони Давид Сориа (13) етакчи учликдан жой олди. Умуман, тер Штеген мавсумни ишончли ўтказди ва илк бора ҳар бир ўйинда ўртача энг оз тўп ўтказиб юборган дарвозабон учун таъсис этилган «Самора» мукофотини қўлга киритди.

Мавсум рекорди

Бу юксак унвон ҳам тер Штеген ва «Барселона»га тегишли. 26та «қуруқ» ўйин билан жамоа «Депортиво»нинг рекордини такрорлади. Агар сўнгги турда жамоа «Сельта»дан гол ўтказиб юбормаганида, мутлақ рекордни ўрнатарди. Юксак натижада Марк-Андренинг ҳиссаси катта бўлди, Ла Лига тарихидан жой олган 26 «қуруқ» ўйиннинг барчасида дарвозани у қўриқлади.

Мавсумнинг энг яхши қарори

Ортда қолган мавсумнинг асосий қисмини «Севилья» беқарор ўтказди. Еврокубок мусобақаларида иштирок этган жамоа ўзининг суюкли ЕЛ турнирига қайтди. Лекин ички чемпионатдаги ишлари талаб даражасида эмасди. Охир-оқибат, «рохибланкос» аутсайдерлар сафига тушиб қолди, раҳбарият аввал Лопетегини, кейин Сампаолини истеъфога чиқарди, март ойида Хосе Луис Мендилибар бош мураббий этиб тайинланди. Эҳтимол, бу иложсизлик оқибатида юзага келган ўзгаришдир, аммо у айнан «Севилья» учун манфаатли қарор бўлди. Испаниялик мураббий раҳбарлигида жамоа 12 учрашувнинг 6тасида ғалаба қозонди. Энг асосийси, Мендилибар жамоа билан ЕЛда зафар қучди, 12-ўринни эгаллаган жамоа нуфузли соврин ва ЕЧЛ йўлланмасини қўлга киритди.

Мавсумнинг энг омадсиз жамоаси

Мавсумдаги энг нохуш пасайишни «Валенсия» қайд этди. Атиги 4 йил аввал ЕЧЛда тўп сурган жамоанинг ички чемпионатдаги иштироки кескин пасайиб кетди: 2 марта 9-чи ва 1 марта 13-ўринлар. Сўнгги мавсумни «кўршапалаклар» аутсайдерлардан 2 очко ўзган ҳолда 16-ўринда якунладилар. Элитада жон сақлаб қолганлар орасида фақат «Альмерия» улардан ёмонроқ кўрсаткични қайд этган. Қисқаси, «Валенсия» туб ислоҳотларга муҳтож - жамоа таркибида ҳам, раҳбариятда ҳам. Бироқ клуб президенти Питер Лим бу ўзгаришларга қўл уришига ишониш қийин. Жамоа жиддий инқирозни бошдан кечирмоқда, вазиятни ўнглаши мумкин бўлган омиллар эса, ҳозирча кўринмаяпти.

А.АҲМЕДОВ тайёрлади

Киритилди: 22.06.2023 19:48. Ўқилди: 2793 марта. Фикрлар: 0 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Атлетико 10 20
2 Лацио 8 13
3 Фейеноорд 6 6
4 Селтик 6 4

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

25.05.2024. Ла-лига. 38-тур.
19:15
Реал Сосьедад
0-2
Атлетико

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.