Кириш Регистрация

STD.UZ/ATLETIKO

Атлетико

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Бугун Чемпионлар лигасига қуръа ташланади

Чоршанба оқшомида Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг сўнгги иштирокчилари аниқланди: ПСВ, “Антверпен” ва “Копенгаген. Улар сешанба куни саралашдан муваффақиятли ўтган "Брага", "Галатасарой" ва "Янг Бойз"га қўшилишди.

2023/24 йилги Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичидаги жамоаларнинг якуний рўйхати шундай кўриниш олди.

1-саватча: “Манчестер Сити”, “Севилья”, “Барселона”, “Наполи”, “Бавария”, “ПСЖ”, “Бенфика”, “Фейеноорд”.

2-саватча: “Реал Мадрид”, “Манчестер Юнайтед”, “Интер”, “Боруссия Дортмунд”, “Атлетико Мадрид”, “РБ Лейпциг”, “Порту”, “Арсенал”.

3-саватча: “Шахтёр”, “Ред Булл Залцбург”, “Милан”, “Брага”, ПСВ, “Лацио”, “Срвена Звезда”, “Копенгаген”.

4-саватча: “Янг Бойз”, “Реал Сосьедад”, “Галатасарой”, “Селтик”, “Ньюкасл”, “Унион Берлин”, “Антверпен”, “Ланс”.

“Реал Мадрид”, “Манчестер Юнайтед” ва “Интер” иккинчи саватчада. Нега бундай бўлди?

Биринчи саватчага 8 та жамоа киради: Чемпионлар лигаси ғолиби, Европа лигаси ғолиби ва УEФА клублар рейтингига кўра энг яхши 6 та миллий ассоциациялар чемпионлари.

"Манчестер Сити" ўтган мавсумда ҳам чемпионликни, ҳам Чемпионлар лигасини қўлга киритгани учун УEФА рейтингига кўра еттинчи ассотиация ҳисобланган Нидерландия чемпиони ҳам биринчи саватчага тушди. Шу боис “Фейеноорд” гуруҳ босқичида “Барселона” ва “Наполи” билан учрашишдан қочди.

Қолган саватчаларни УEФА клублар рейтинги белгилайди. Айтганча, "Реал Мадрид" биринчи поғонадаги кўпчилик жамоалардан юқорироқ.Жорий биринчиликда фақат "Манчестер Сити" ва "Бавария"да кўпроқ очко бор.

Тўртинчи саватча ҳам анча қизиқарли бўлиб чиқди.

Биринчидан, "Ньюкасл" ва "Ланс" 20 йилдан сўнг гуруҳ босқичига қайтишди.

Иккинчидан, Чемпионлар лигасининг икки дебютанти – Берлиннинг “Унион” ва Белгия чемпиони “Антверпен” шу саватчада.

Қуръа қачон бўлади?

Бугун, 31 август, Тошкент вақти билан соат 21:00 да. Иштирокчилар 4 та жамоадан иборат 8 та гуруҳга бўлинади.

Маросим Монакода бўлиб ўтади. Шунингдек, сўнгги Чемпионлар лигасининг энг яхши ўйинчилари ҳам мукофотланади.

Гуруҳ босқичи 19 сентябрь куни бошланади.

Киритилди: 31.08.2023 13:48. Ўқилди: 4945 марта. Фикрлар: 14 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

02.10.2024. ЕЧЛ. 2-тур.
23:59
Бенфика
4-0
Атлетико

Навбатдаги учрашув

07.10.2024. Ла-лига. 9-тур.
00:00
Реал Сосьедад
-:-
Атлетико

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.