Кириш Регистрация

STD.UZ/ATLETIKO

Атлетико

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Антуан Гризманн: янгиланган "Атлетико"нинг қаҳрамони

Ўтган мавсум "Атлетико" учун яхши йил бўлмади. “Матрасчилар” миллий чемпионатда стабил ўйин кўрсатишмади, Чемпионлар лигасида эса ҳаммаси бундан ҳам баттар эди. Жамоа жиддий таназзулга юз тутди, бу эса бош мураббий Диего Симеоненинг келажагини шубҳа остига қўйди.

"Атлетико" устози рақиблар "матрасчилар"га қарши ўйнашни ўрганганини тан олди. Ё кетиш ёки бирор нарсани ўзгартириш керак эди. Мутахассис иккинчи вариантни танлади ва жамоанинг ўйин услубини тубдан ўзгартирди. Ҳимоядан ҳужумга ўтди. Ўтган мавсумнинг иккинчи ярмида "Атлетико" яхши маънода бошқача бўлди.

“Матрасчилар” дадилроқ, ёрқинроқ ўйнай бошлади ва энг муҳими натижага эриша бошлади. Янгиланган жамоанинг асосий қаҳрамонларидан бири Антуан Гризманн бўлди. Франциялик футболчи Мадридга қайтди ва Симеонега яна ёрдам бермоқда.

Гризманн қийин даврни ўтказди. Ҳаммаси унинг 2019 йилнинг ёзида "Барселона"га ўтиш қароридан бошланди. Трансфер суммаси 120 миллион еврони ташкил қилди. Антуан ҳамма нарсадан босим остида эди: унинг "Атлетико"га содиқлигини эълон қилганидан кейин трансфер қилинганлиги, юқори нарх ва янги клубга қийин мослашиш.

Каталонияликлар франциялик футболчини унчалик яхши қабул қилмагани ҳақида мунтазам маълумотлар пайдо бўлди. "Камп Ноу"даги биринчи мавсум ҳақиқатан ҳам кучсиз бўлиб чиқди: ҳужумчи Ла Лиганинг 35 ўйинида атиги 9 та гол урди.

Кейинги мавсум Гризманн учун бироз яхшироқ ўтди. Бу сафар у Испания чемпионатининг 36та учрашувида 13та гол урди. Антуан шартномада кўрсатилганидек, 2021/22 йилги мавсумни "Барселона" билан бошлади, бироқ айни пайтда "Атлетико"га ижарага қайтиш имконияти пайдо бўлди. Франциялик футболчи Мадридга қайтишга қарор қилди. У ерда ҳам дастлаб осон бўлмади. Мухлислар сотқин деб топилган футболчини қабул қилишмади. Футболчининг ўзи ҳам майдондаги айбини ювиш истагида эди. Бу унчалик яхши чиқмади. Бутун мавсум давомида форвард Ла Лигада атиги 3 та гол урди.

Ўтган мавсум бутун "Атлетико" жамоаси учун бўлгани каби Гризманн учун ҳам оғир бошланди. У Чемпионлар лигасида бор йўғи 1 та гол урди, Ла Лигада гол ура олмаган даврлар ҳам бўлди. Аммо Антуан ҳам мураббийи каби ўзгаришга қатъий қарор қилди. Футболчи ўтган мавсумни Испания чемпионатининг 38 учрашувида 15 гол ва 16 голли узатма билан якунлаган. Аввалига Симеоне Гризманни “Барселона”дан энг арзон нархда сотиб олиш учун унинг ўйин вақтини чеклаган.

Жорий мавсумда Антуан юқори савияда ўйнашда давом этмоқда. Унинг ҳисобида 14 та ўйинда 9 та гол бор. Бу франциялик футболчининг 2013/14 йилги мавсумдан кейинги энг яхши старти бўлди.

2023 йилда у 227 та ҳужумда қатнашган, натижада гол урилган ва 39 та голли ҳужумда иштирок этган. Булар лигадаги энг яхши кўрсаткичлар. У мадридликлар орасида энг яхши зарбага (30,2%) эга. Ўтган мавсумда Антуан Испания чемпионатининг энг яхши тўпурарлари бешлигидан жой олди. У ҳозирда бу рейтингда 2-ўринни эгаллаб турибди.

Гризманн нафақат ҳужумнинг сўнгги босқичида ўз жамоасига ажойиб салоҳият олиб келади. Уортга қайтишдан қўрқмайди ва жамоадошларига тўпни олиб қўйишда ва вазиятни янада ривожлантиришга ёрдам беради. Жорий мавсумда Антуан 71та узатмани амалга оширди ва бу жамоанинг рақиб дарвозаси томон ҳаракатланишини таъминлади. Бу кўрсаткич бўйича у ўз клубида энг зўр ҳисобланади. Ўтган мавсумда у 81 та эҳтимолий голли вазиятлар яратди.

"Атлетико" жорий мавсумда 30 та гол урди. Фақат “Реал Мадрид” (33) ва “Жирона”да (34) кўпроқ. "Матрасчилар"нинг шундай ҳужум машинасига айланиб қолганига кўп жиҳатдан Гризманн сабабчи. Француз жуда кўп ишлайди ва майдоннинг турли соҳаларида тенг даражада яхши кўринади. Таркибда Антуан бор экан, Мадриднинг ҳужуми янада қизиқарли ва хавфли кўринади. Жорий мавсумда у рақиб жарима майдончасига 63 та пас берди. Техник жиҳатдан Гризманн ҳужумчи саналади, лекин бу жамоада у кўпроқ плеймейкер ролини яхши бажара олади.

"Матрасчилар" Антуаннинг "Олтин тўп" учун овоз беришда фақат 21-ўринни эгаллаганидан ҳайратда қолишди. Мадридликлар уларнинг вакили анча юқорироқда жойлашган бўлиши кераклигига ишонч билдирмоқда. Ва агар у самарали ўйин кўрсатишда давом этса ва Франция терма жамоаси Европа чемпионатида ғолиб чиқса, “олтин тўп” учун рақобат қилиш имкониятига эга бўлади.

Киритилди: 09.12.2023 20:03. Ўқилди: 1184 марта. Фикрлар: 0 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Атлетико 10 20
2 Лацио 8 13
3 Фейеноорд 6 6
4 Селтик 6 4

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

12.05.2024. Ла-лига. 35-тур.
19:15
Атлетико
1-0
Сельта

Навбатдаги учрашув

16.05.2024. Ла-лига. 36-тур.
01:00
Хетафе
-:-
Атлетико

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.