Кириш Регистрация

STD.UZ/ATLETIKO

Атлетико

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Қай бири кучли: АПЛ ёки Ла Лига?

Европада АПЛ (Англия) ва Ла Лига (Испания)га футбол эталони сифатида қаралиши ҳеч кимга сир эмас.

Икки миллий чемпионатни ўзаро таққослаганда, кўпчилик Англия Премьер-лигасини устун кўриши ҳам бор гап. Бинобарин, АПЛ ҳамиша 2-3та эмас, балки кўпроқ фаворит жамоага эга эканлиги билан ажралиб туради Ла Лигадан. Шунингдек, тижорат масаласида ҳам Англия чемпионати анча илгарилаб кетгани барчага маълум. Лекин баъзи статистик кўрсаткичлар борки, уларга қарасак, испан лигаси инглиз дивизионига бемалол рақобат тақдим этаётгани кўринади.



Goal24 каналида берилган тасвирларда АПЛ ва Ла Лиганинг жорий мавсумидаги энг қўрқинч­ли ҳужумкор триолари натижаси ўзаро таққосланган. Қаранг, АПЛ­да даҳшат уйғотаётган «Манчестер Сити»га тегишли учлик (Эрлинг Холанд - Хулиан Альварес - Фил Фоден) ҳисобида жами 25та гол бор. Хосеп Гвардиола шогирдлари бу борада «Ливерпуль» ҳужумида катта ҳажмда иш бажараётган Муҳаммад Салоҳ - Дарвин Нуньес - Диегу Жота учлигини атиги 1та гол даражасида ортда қолдирмоқдалар. Учинчи юқори кўрсаткич Сон Хюн Мин, Ришарлисон ва Деян Кулишевскидан иборат «Тоттенхэм» учбурчакига тегишли - 23та гол. Хуллас, АПЛда ҳужумкор триолар ўртасидаги пойга ўта қизғин тус олмоқда.

Хўш, Ла Лиганинг энг даҳшатли ҳужум триолари кўрсаткичи қандай? Аввало, айтиш керак, Испания чемпионатида умумий натижа бироз баландроқ. Мисол учун, иккинчи бўлиб турган «Реал» триоси (Жуд Беллингем - Родриго - Хоселу) ҳисобида худди АПЛ етакчилариники каби 25та гол бор. Устунлик эса ҳозирча «Атлетико» вакиллари қўлларида: Альваро Мората - Антуан Гризманн - Анхель Корреа учбурчаги чемпионатнинг ортда қолган ўйинларида жами 27та голдан хирмон ясади. Пойганинг учинчи қаторида камтарин «Жирона»ни олға бошлаётган учлик бормоқда - Артём Довбик, Крис­тиан Стуани ва Савио боғлами клубнинг 22та голига муаллифлик қилди. Қойил.

Киритилди: 16.01.2024 18:40. Ўқилди: 2701 марта. Фикрлар: 0 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Атлетико 10 20
2 Лацио 8 13
3 Фейеноорд 6 6
4 Селтик 6 4

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

25.05.2024. Ла-лига. 38-тур.
19:15
Реал Сосьедад
0-2
Атлетико

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.