Кириш Регистрация

STD.UZ/ATLETIKO

Атлетико

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Ҳафтанинг энг яхши муҳим трансфер янгиликлари

Трансфер ойнаси 2024 йилнинг ёзигача очилмайди, бироқ ҳар куни мумкин бўлган келишувлар ҳақидаги миш-мишлар пайдо бўлади. "Реал Мадрид" яна кимни сотиб олади? Давид де Хеа қаерга боради? “ПСЖ” янги ҳужумчиси учун қанча тўлайди?

“Реал” “Байер” иқтидори учун 100 миллион евро тўлашга тайёр

Тан олинг, сиз ҳам “Байер”нинг натижаларидан катта таассурот оляпсиизми? Хаби шогирдлари тез орада Германия чемпиони бўлишади, шунингдек, мамлакат кубоги ва Европа лигаси учун ҳам имкониятлари бор. Ҳужумкор ярим ҳимоячи Флориан Вирц ҳозирги "Байер"нинг етакчиларидан бири. У барча мусобақаларда 39 та ўйин ўтказиб, 14 та гол урди ва 18 та голли узатмани амалга оширди. 20 ёшли йигит учун умуман ёмон эмас! "Реал Мадрид" аллақачон футболчига кўз тикмоқда. Журналист Антонио Галлардонинг ёзишича, Мадрид клуби 100 миллион евро тўлашга тайёр. Бироқ, битта жиҳат бор. Агар трансфер амалга ошса, бу 2025 йилгача бўлмайди, чунки Виртснинг ўзи ҳозирча "Баер"да қолмоқчи.

Жюль Кунде

Бир неча ҳафта олдин “ПСЖ” ва “Барселона” вакиллари Испанияда музокара ўтказди, деб хабар бермоқда Catalunya Radio Улар у ерда нимани муҳокама қилишди? Гап шундаки, парижликлар бир вақтнинг ўзида иккита футболчи: Жюл Кунде ва Эктор Фортга қизиқиш билдирмоқда. "Барселона" "Форт" сотилмайди,деди. Лекин Кунде трансферини муҳокама қилишга тайёр. Франциялик футболчи 2022 йилнинг ёзидан буён Каталония клубида. 2023/2024 йилги мавсумда у барча турнирларда 38 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урди, 4 та голга ассистентлик қилди.

Жейдон Санчо

“Бамбллар” Жейдон Санчони сақлаб қолишни хоҳлайди. Ҳозирда англиялик футболчи Германияда ижара асосида ўйнамоқда ва "Манчестер Юнайтед"га тегишли. Манкунианликлар бунга қарши эмас, балки 40 миллион фунт тўлашни сўрамоқда."Боруссия" эса Санчонинг трансферидан умидини узмасада, бундай шартлардан қониқмаяпти. Қолаверса, инглизнинг ўзи Дортмундда ўзини қулай ҳис қилмоқда. Жорий мавсумда Санчо “Боруссия” сафида 12 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

“ПСЖ” Осимхенни ўзига тортадими?

Виктор Осимхен мавсум якунида “Наполи”ни тарк этиши мумкин. Бироқ унинг фаолиятини қаерда давом эттириши ҳозирча аниқ эмас. Бир неча ҳафта олдин футболчига асосий даъвогар "Арсенал", бир ҳафта олдин эса "Челси" ҳисобланарди. Эндиликда Италиянинг Corriere dello Sport нашри нигериялик футболчининг трансферига “ПСЖ” қизиқаётганини таъкидламоқда. Манбага кўра, француз клуби 130 миллион евро тўлашга тайёр. Жорий мавсумда африкалик барча турнирларда 25та ўйин ўтказиб, 13та гол урган ва 4та голга ассистентлик қилган.

"Барса" ҳимоячиси Мадридга ўтиш ниятида

Ҳимоячи Маркос Алонсо "Барселона"да қолмайди. "Блауграналар" билан шартномаси 2024 йилнинг ёзида тугайди ва у эркин агент сифатида кетади. Cadena SER хабарига кўра, Алонсо "Атлетико Мадрид" билан шартнома борасида келишиб олган. Бироқ, бу келишув якуний эмас. Агар кимдир испанияликка қулайроқ шарт-шароитларни таклиф қилса, у бошқа клубга ўтиш ҳуқуқига эга. Жорий мавсумда Алонсо бор йўғи 7 та ўйин ўтказди.

Де Хеа "Арсенал"га ўтадими?

Давид де Хеа ҳали ҳам ишсиз эканига ҳайронмисиз? 2023 йилнинг ёзида испаниялик футболчи эркин агент сифатида “Манчестер Юнайтед”ни тарк этди. Вақт ўтди, мавсум якунланишига оз қолди, аммо дарвозабоннинг мақоми ўзгаришсиз қолмоқда. TEAMtalk хабарига кўра, лондонликлар спорт директори Эду Гаспар дарвозабонни жуда яхши кўради. Де Хеа "Арсенал"да Аарон Рамсдейл ўрнини эгаллаши мумкин.

"Манчестер Юнайтед" "Бенфика" иқтидорининг трансферига умид қилмоқда

"Бенфика"нинг 19 ёшли ярим ҳимоячиси Жоау Невешга "Манчестер Юнайтед" қизиқиш билдирмоқда. Record хабарига кўра, инглиз клуби унинг учун 100 миллион евро тўлашга тайёр. Манбанинг таъкидлашича, "Манчестер Юнайтед" кейинги трансфер ойнасида футболчини сотиб олишни устувор вазифа деб ҳисобламоқда. 19 ёшли ҳимоячи жорий мавсумда 48 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 08.04.2024 14:51. Ўқилди: 4471 марта. Фикрлар: 0 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Атлетико 10 20
2 Лацио 8 13
3 Фейеноорд 6 6
4 Селтик 6 4

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

28.04.2024. Ла-лига. 33-тур.
00:00
Атлетико
3-1
Атлетик Бильбао

Навбатдаги учрашув

05.05.2024. Ла-лига. 34-тур.
00:00
Мальорка
-:-
Атлетико

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.