Кириш Регистрация

STD.UZ/ATLETIKO

Атлетико

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

"Интер" – энг ғамгин чемпион!

Дербида чемпионлик унвонини қўлга киритиш, чемпионат тугашига беш тур қолганда бу орзу! Ҳозирги "Интер"дан ташқари ҳамма учун орзу. Симоне Индзаги буюк ишларга қодир зўр жамоа тузди. Ва, эҳтимол, у ажойиб бўлади. Лекин бу мавсумда эмас.

"Интер" жуда аламли вазиятга тушиб қолди. У Чемпионлар лигасида "Атлетико"га ютқазди ва унинг мавсуми март ойи бошида якунига етди. Тугади! Чунки А Сериядаги барча масалалар анчадан бери ёпилган ва “Интер” 2023 йилнинг декабрида Кубокдан чиқариб юборилганди. Индзаги жамоаси ўзининг улкан кучи, мослашувчанлиги ва жамоавий ишлаши билан мавсум тугашига уч ой қолганида мотивацияни йўқотди.

Катта жамоа катта вазифаларсиз мавжуд бўлмайди. "Интер" жуда катта жамоа. Миланликлар Жозе Моуриньонинг "олтин" давридан бери бу қадар катта бўлмаган. Қайси “Интер” кучлироқ: португалиялик давридагими ёки ҳозиргисими? Савол бироз мавҳум, аммо унга аниқ жавоб бериш мумкин. Ҳозирги "Интер" кўзни қувонтиради. Агар Жозе жамоаси натижаларни ҳимоявий ўйин орқали қўлга киритганини кўрсангиз, Индзаги жамоаси футбол ўйнайди. Ва айни пайтда у натижаларга эришади.

Бироқ, муҳим бир "лекин" бор. Моуриньо бошчилигидаги “Интер” якуний мақсадига етди. Барча турнирларда. Индзаги бошчилигидаги "Интер" эса ўз ўйинида қанчалик ёрқин ва замонавий бўлмасин, мавсумни март ойида якунлади. Ҳа, бу вақтга келиб А Серияда ғалаба қозонган эди. Аммо бу билан фахрланиш учун етарли эмас. Катта жамоалар учун турнирлардан бирида олдиндан ғалаба қозониш қувониш учун сабаб эмас. Аксинча, бу кучларни энг керакли жойга вазиятга қаратиш имкониятидир. "Интер" эса буни амалга оширишдан хурсанд бўларди.

Чемпионлар лигасидан шундай эрта чиқиб кетиш фонида дербида А Серияда ғалаба қозониш имконияти кичик нарсадек кўринади. Дербида чемпионликни қўлга киритиш чиройли, рамзий маънога эга, аммо Чемпионлар лигасининг 1/8 босқичидаёқ турнир билан хайрлашиш бу жамоа учун ачинарли.

Буни текширишнинг иложи йўқ, лекин "Интер" Чемпионлар лигасига қайтса, дербида мағлуб бўлишга ҳам тайёр бўларди. Чунки энг зўрлар билан рақобатлаша оладиган ва ўз кучингиздан тўлиқ фойдалана оладиган катта турнир бор. Айнан мана шундай турнирлар ва ўйинлар учун куч тўплаш керак. Қолаверса, "Интер" ўтган мавсумда Чемпионлар Лигасининг таъмини олганди. Жамоа чемпионликка бир қадам қолган эди.

"Интер" кейинги мавсумда яна-да кучли бўлади. Индзаги қолади, Меҳди Тареми ва Пиотр Зиелински келиши керак. Балки бошқа янги ўйинчилар ҳам пайдо бўлар. “Интер” бу мавсумда чемпионликни қўлга кирита олмаганидан кейин, албатта, йиқилмайди. Аммо ҳозирги жамоа кучга тўла ва, кўриниб турибдики, заиф томонлари йўқ.

"Атлетико"га респект. Улар "Интер"ни ҳалол мағлуб этишди. Ва маълум бир кунда, аниқ икки соат ичида миланликлар ўзларининг барча камчиликларини кўрсатишди. “Атлетико” эса аксинча, камчиликларини яшириб, бор кучини берди. Аммо бутун мавсум шуни кўрсатадики, жамоа сифатида “Интер” кучлироқ. "Атлетико" ҳам буни билвосита кўрсатди. Қандай қилиб “Интер”ни юта туриб, “Боруссия”дан мағлуб бўлиш мумкин эди, энди бу бошқа масала.

“Интер" бу мавсумда ажойиб футбол намойиш этмоқда . Симоне Индзаги жуда мослашувчан, бошқариладиган жамоани яратди. Бу жамоа А Серияда 100 дан ортиқ очко тўплаши мумкин.

Киритилди: 23.04.2024 11:58. Ўқилди: 1849 марта. Фикрлар: 0 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Атлетико 10 20
2 Лацио 8 13
3 Фейеноорд 6 6
4 Селтик 6 4

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

05.05.2024. Ла-лига. 34-тур.
00:00
Мальорка
0-1
Атлетико

Навбатдаги учрашув

12.05.2024. Ла-лига. 35-тур.
19:15
Атлетико
-:-
Сельта

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.