Кириш Регистрация

STD.UZ/ATLETIKO

Атлетико

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Коке: «Атлетико»ни фақат чўққида кўрсам эди...»

Хорхе Ресурексьон Меродио ёхуд Коке «Атлетико» академиясида шуғуллана бошлаганида, атиги 6 ёшли болакай эди.

У ҳозир 32 ёшда ва дунё футболига аллақачон «Лос-Колхонерос» сардори сифатида танилган. Бинобарин, 2011 йили асосий жамоага қўшилган Коке ортда қолган вақт давомида қизил ва оқ тусли машҳур футболкада 600тадан ортиқ ўйин ўтказиб, «матрасчилар»нинг чин афсоналари қаторига кирди. Умуман, футбол оламида муайян клубга юксак содиқлик эвазига унинг мухлислари билан жуда чуқур алоқа ўрнатган юлдузлар саноқли. 32та жамоа иштирокида янги формат бўйича ўтказиладиган Клублар ўртасидаги ЖЧ-2025 бошланишига 1 йилдан кўпроқ вақт қолган бир паллада ФИФА расмий сайти Кокени махсус суҳбатга тортди. «Матрасчилар» сардори шу аснода бутун фаолият йўлини бирров эслаш баробарида ҳали ҳам ғалаба қозониш иштиёқи пасаймагани ҳақида гапирди.

- Коке, 2025 йил тақвимига киритилган Клублар ўртасидаги ЖЧга бориш нечоғли ёқимли? «Атлетико»нинг турнирга рейтинг бў­йича йўлланма олгани юзасидан нима дея оласиз?

- Табиийки, жаҳон даражасидаги турнир ўта муҳим ва унга йўлланма олганимиз - кўплаб футболчиларнинг узоқ йиллик меҳнатлари самараси. Бунга ҳисса қўшган баъзи йигитлар ҳозир биз билан бирга эмаслар. Шунингдек, мураббийлар штаби ишини ҳам алоҳида эътироф этиш керак. Қайтараман, «Атлетико» учун бундай мусобақаларда иштирок этиш жуда муҳим. Боз устига, гап барча мухлисларни қизиқтираётган янги турнир ҳақида кетмоқда. Шундай экан, «Атлетико»нинг бундай байрамдан четда қолиши мухлисларимизга ҳам ёқмасди. Қолаверса, охирги йилларда йирик мусобақаларда қатнашиш борасида юзага келган узлуксизликни сақлаб қолишимиз ҳам муҳимдир.

- Охирги йиллар давомида «Атлетико» вакиллари чиндан ҳам, Европа футболида катта машҳурликка эришишди, жумладан, сиз...

- Дарҳақиқат, неча мавсумки Ян Облак, Антуан Гризманн ва Альваро Мората каби йигитлар билан бирга «Атлетико» рақобатбардошлигини таъминлашга уриниб келяпмиз. Қолаверса, Пабло Барриос, Рикельме, Саму Лино ва жорий йил келган Артур Вермерен каби навниҳоллар ҳам катта ҳажмда иш бажаришди. Улар ёш бўлишларига қарамай, катта иштиёққа эга эканликларини амалда исботлашди. Умуман, биз ҳамиша кураш марказида бўлишга интиламиз, зеро, жамоа фанатларининг ишончини оқлашимиз шарт. Янги авлод ҳам бу йўлда дадил қадам босишидан умидворман, албатта. Умуман, «Атлетико»да ўйнаб, дунё юлдузлари қаторига қўшилиш имконияти етарли. 

- Клублар ўртасидаги ЖЧ-2025 вақти 33 ёшни қарши оласиз. Демак, сизни олдинда узоқ ва сеҳрли фаолият йўлингизда яна бир саҳифа кутмоқда...

- Ҳа, бўлажак турнир мен учун қандайдир янгилик, ўзгача тажриба бўлиши тайин. Бунга қадар Испания терма жамоаси билан жаҳон чем-пио­натида қатнашиш бахтини туйдим. Энди бир умрлик қадр­дон клубим сафида ҳам ЖЧга борсам, фаолиятим янада тўкислашади. Умид қиламанки, АҚШ майдонларида қандайдир каромат кўрсата оламиз. Ишончим комил, янги турнир ҳам футболчилар, ҳам мухлислар учун чиройли ва ҳаяжонли онларни тақдим этади.

- 2011 йилдан буён Диего Симеоне қўл остида ўйнаб келяпсиз. Йиллар давомида мураббий билан ўзаро муносабатингиз нечоғли ўзгарди?

- Ҳа, анчадан буён биргамиз, шундай экан, оддий нигоҳ ташлаш биланоқ бир-биримиздан нима хоҳлаётганимизни тушунамиз. Лекин бу Диего билан хоҳлаган пайт дейлик, кечки овқатга боришим мумкинлигини англатмайди. Демоқчиманки, ҳар доим мураббий ва футболчи ўртасидаги масофани сақлаб келганмиз. Футболда эса мураббий ва футболчи ўртасида соғлом муносабат шаклланиши учун чегарани билиш муҳим саналади. Асосийси, бир қарашда мураббий айнан нима истаётганини билиб оламан. Мураккаб ва оғир даврларни бирга бошдан кечирганимиз муносабатимиз мус­таҳкамлашишига хизмат қилгани аниқ. Шунингдек, қувончли лаҳзалар ҳам бирлигимизни кучайтирди, жамоавий кучимизга куч қўшди.

- Унда айтингчи, Симеоне «Атлетико»ни қай йўсинда фақат совринлар учун курашадиган жамоага айлантирди?

- Мураббий клубда иш бошлаганидан кейин ҳаммаси жуда тез ривожланди. Бирин-кетин совринлар ютганимиз ва ЧЛнинг доимий иштирокчисига айланганимиз тизим тўғри йўлга қўйилгани самарасидир. Натижа келяптими, ишингиздан қониқиш ҳосил қиласиз, иштиёқингиз ўз-ўзидан ортиб боради. ЧЛда муваффақият қозонган, ички турнирларда совринлар ютган хоҳлаган жамоани олинг, унда барқарорлик шаклланганини кўрасиз. Қисқаси, бизда ақлга сиғмас даражада изчиллик бор. Агар ортга қараб, обдон таҳлил қилсак, Симеоне шу 12 йил давомида кучли ва рақобатбардош жамоа тузиш йўлида тинмай излангани, улкан ишларни амалга оширгани ойдинлашади.

- 6 ёшида «Атлетико» тизимига қўшилган болакай вақти келиб, асосий жамоада ўйнаши, сардорлик боғичи остида майдонга тушиши ва энг йирик турнирларда мардонавор қатнашишини тасаввур қилганмиди?

- Болаликда фақат ўзингиз ёқтирган жамоа либосида тўп суриш орзуси билан яшайсиз. Мана, менга шундай орзуни рўёбга чиқариш, бутун фаолия­тимни севимли жамоамга бағишлаш, уни сардор сифатида майдонга бошлаб тушиш бахти насиб этди. Саволингизга келсак, аслида бунақаси хаёлимдан ҳам ўтмаганди бошида. Ҳа, ҳозир «Атлетико» сафида энг кўп ўйнаган футболчиман, лекин очиғи, болаликда бу қадар узоққа боришни ўйлаш қийин...

- АҚШда ташкиллаштирилган мавсумолди турнеларида қатнашган футболчи сифатида айтингчи, у ерда мухлислик даражаси қандай экан?

- Штатлардаги ўйинлардан катта завқ олганимизни айтишим мумкин. Мухлисларда спорт тадбирларига интилиш жуда юқори. Тўғри, мавсум­олди ўйинларни расмийлари билан таққослаш қийин, лекин маҳаллий мухлислар ҳар доим «Атлетико»ни фаол қўллаб-қувватлашган ва бу ёқимли бўлганди. Хуллас, АҚШ - расмий турнирлар учун муносиб ҳудуд. Ишончим комил, келаси йили мухлислар соврин учун курашадиган ажойиб жамоаларнинг бетакрор ўйинларидан баҳра олишади.

- АҚШда кенг оммалашган спорт турлари кўп. Эшитишимизча, худди Гризманн каби Америка футболига алоҳида қизиқиш билан қарар экансиз...

- Ҳа, бу спорт турига меҳрим баланд. Хусусан, «Патриот» клуби мухлисиман. Бу жамоа Том Брэди, Амендола, Эдельман, Гронковски каби чинакам жангчилар туфайли тарихга кирганини ҳам биламан. Дарвоқе, Антуан ва бошқа йигитлар билан фантазия лигада ўзаро баҳслашамиз ҳам. 

«Атлетико» учун янги форматдаги турнирнинг илк чемпионига айланишдан кўра, мавсум-2024/2025га боғлиқ яхшироқ якун варианти ҳам борми?

- Агар АҚШдан кубок билан қайтсак, чиндан ҳам, тарихий воқеа бўлади. Умуман, «Атлетико»ни ҳамиша ҳар қандай турнир шоҳсупасида кўришни хоҳлайман. Жумладан, Клублар ўртасидаги ЖЧда ғолиб чиқиш ҳам катта орзу, албатта.

МУҲАММАДХОН тайёрлади

Киритилди: 22.06.2024 15:33. Ўқилди: 570 марта. Фикрлар: 0 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

23.11.2024. Ла-лига. 14-тур.
20:15
Атлетико
2-1
Алавес

Навбатдаги учрашув

01.12.2024. Ла-лига. 15-тур.
01:00
Вальядолид
-:-
Атлетико

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.