Кириш Регистрация

STD.UZ/ATLETIKO

Атлетико

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Англияда "Челси"нинг Хулиан Альваресга қизиқиши ҳақида маълумот берилди

TalkSPORT нашри журналисти Алекс Крук "Челси" Мадриднинг "Атлетико" клуби ҳужумчиси Хулиан Альварес билан шартнома имзолашга қизиқиш билдираётгани ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди.

"Бу январда тузиладиган битим эмас, аммо "Челси" Альварес ёзда ўтиши мумкин бўлган клуб сифатида тилга олинган. Ўйлайманки, бу қиммат трансфер бўлади. "Атлетико" футболчи учун 100 миллион евро сўрагани ҳақида миш-мишлар юрибди. Бу "Челси" услубига тўғри келмайди, чунки Хулиан 25 ёшда, яқинда у 26 ёшга тўлади.

"Челси" Палиньяни "Фулхэм"да ўйнаб юрган пайтида сотиб олишдан бош тортганини биламан, чунки 26 ёшида уни кекса деб ҳисоблашган. Улар яхшигина пулга сотиб олиб, кейин қимматроққа сотиш мумкин бўлган футболчиларни афзал кўришади, аммо у "Челси"ни ўзгартириши аниқ, чунки уларда ҳақиқатан ҳам сифатли ўйинчилар бор, аммо ҳужумда куч етишмайди.

"Челси" таваккал қилиб, Лиам Делапни сотиб олди, аммо ҳозирча бу ўзини оқламади, асосан унинг жароҳатлари ва дисквалификациялари туфайли. Жоао Педро "тўққизлик"дан кўра кўпроқ "ўнлик"дир. Шу сабабли, агар "Челси" АПЛда мавсум давомида 20 тадан гол урадиган футболчини қўлга кирита олганида, клуб ҳақиқий таҳдидга айланган бўларди", - дея Крукнинг сўзларини келтиради talkSPORT.

Хулиан Альварес 2024 йилнинг ёзида "Манчестер Сити"дан 75 миллион евро эвазига "Атлетико"га ўтганди. Унинг "матрасчилар" билан шартномаси 2030 йилнинг 30 июнига қадар имзоланган.

Жорий мавсумда ҳужумчи Мадрид клуби сафида барча мусобақаларда 27 та ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол урди ва бешта голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 23.01.2026 14:52. Ўқилди: 781 марта. Фикрлар: 0 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ПСЖ 3 6
2 Ботафого 3 6
3 Атлетико 3 6
4 Сиэтл Саундерс 3 0

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

21.01.2026. ЕЧЛ. 7-тур.
22:45
Галатасарой
1-1
Атлетико

Навбатдаги учрашув

25.01.2026. Ла-лига. 21-тур.
18:00
Атлетико
-:-
Мальорка

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.