Кириш Регистрация

STD.UZ/ATLETIKO

Атлетико

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Гризманн "Атлетико" мухлисларига мурожаат қилиб, "Барселона"га ўтгани учун узр сўради

Мадриднинг «Атлетико» клуби ҳужумчиси Антуан Гризманн клуб мухлисларига видолашув сўзлари билан юзланди ва ўз вақтида «Барселона»га ўтгани учун улардан кечирим сўради. Илгарироқ 35 ёшли футболчи жорий мавсум якунланганидан кейин «Атлетико»ни тарк этиши ва фаолиятини МЛСнинг «Орландо Сити» клубида давом эттириши маълум бўлган эди.

«Биринчи навбатда, шу ерда қолганингиз учун раҳмат. Бу мен учун жуда катта аҳамиятга эга. Биламан, мухлисларнинг бир қисми мени ҳалигача кечирмаган, аммо улардан яна бир бор узр сўрамоқчиман. Ўшанда мени бу ерда қанчалик қадрлашларини тушунмаган эканман. Ёш эдим, хатога йўл қўйдим, кейин эса қароримни ўзгартирдим ва орқага қайта олиш ҳамда бу туйғуларни қайта ҳис қилиш учун қўлимиздан келган барча ишларни қилдик.

2014 йилдан буён бирга тўп сурган барча жамоадошларимга миннатдорчилик билдираман. Сизлар билан бирга ғалаба ва мағлубиятларни, машғулоту ўйинларни баҳам кўриш жуда муҳим эди. Физиотерапевтлар ва экипировка усталарига раҳмат — улар доим биринчи бўлиб келишади ва энг охирида кетишади. Мураббийлар штабига ва алоҳида тарзда Диего Пабло Симеонега раҳмат — айнан у ҳамма нарсани ўзгартириб юборди. Сизлар туфайли ушбу стадионда ҳақиқий эҳтирос бор. Сизлар сабабли мен Жаҳон чемпиони бўлдим ва ўзимни энг яхшилардан бири сифатида ҳис қилдим. Сизлардан жуда кўп қарздорман. Сизлар учун ўйнаш мен учун шараф эди.

Қийин дақиқаларда мени қўллаб-қувватлагани, сабр қилгани ва мағлубиятларни мен билан бирга бошдан кечиргани учун рафиқамга раҳмат айтаман. Сени яхши кўраман. Отамга раҳмат — у мен профессионал жамоага кира олишим учун 13 ёшлигимда бутун Франция бўйлаб мени машинада олиб юрган. Бир томонга 4-6 соатлаб йўл юрардик. Отам туфайли мен шу ердаман ва футболдан завқ олмоқдаман.

Мен жамоа билан Испания чемпионлигини ёки Чемпионлар лигасини юта олмадим, аммо бугунги ғалаба мен учун алоҳида аҳамиятга эга. Сизларнинг меҳр-муҳаббатингизни бутун умрга қалбимда сақлайман. Ва ниҳоят, фарзандларингизни бу ерга олиб келиб, уларга дунёнинг энг яхши клуби — «Атлетико» қандай бўлишини кўрсатганингиз учун раҳмат», — дея Гризманннинг сўзларини келтирмоқда AS нашри.

Гризманн Мадрид клуби шарафини 2014 йилдан 2019 йилгача ҳимоя қилган, шундан сўнг «Барселона»га ўтган ва 2021 йилда яна ортга қайтган эди. «Атлетико» таркибида франциялик форвард Европа лигаси ғолиби, УЕФА Суперкубоги ва Испания Суперкубоги соҳибига айланган.

Киритилди: 18.05.2026 16:26. Ўқилди: 743 марта. Фикрлар: 0 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ПСЖ 3 6
2 Ботафого 3 6
3 Атлетико 3 6
4 Сиэтл Саундерс 3 0

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

17.05.2026. Ла-лига. 37-тур.
22:00
Атлетико
1-0
Жирона

Навбатдаги учрашув

25.05.2026. Ла-лига. 38-тур.
00:00
Вильярреал
-:-
Атлетико

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.



счётчик