Кириш Регистрация

STD.UZ/ATLETIKO

Атлетико

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Реал» - «Атлетико». Превью

Бугун Европа чемпионлар лигаси финали бўлиб ўтишидан хабарингиз бор, албатта. Ушбу финал кечаси тарихда алоҳида қолиши турган гап, зеро ҳали бир шаҳар ваиллари шу пайтгача фианлга етиб келишмаган эди. Мадриднинг "Реал" клуби бугун ЕЧЛдаги 10 кубоги қўлга киритадими ёки бу мавсумни ажойиб ўтказаетган Диего Симеоне бошчилигидаги "Атлетико" зафар кучадими, буни финалдан сўнг билиб оламиз.

"РЕАЛ МАДРИД"
Бош мураббий: Карло Анчелотти.
Жамоа етакчиси: Криштиану Роналду

Мадриднинг «Реал» клуби бу йилги мавсумни у қадар ёмон ўтказмади, чемпионликни ҳамшаҳарларига бой берган қўйган бўлса-да, «Реал» Испания кубоги финалида ашадий рақиби «Барселона»ни мағлубиятга учратиб, Қирол Кубогини кўлга киритди.

Карло Анчелотти бу мавсумда «Реал»га қайта жон олиб кира олди. Жамоа ҳужум, ярим ҳимоя, ҳатто ҳимояда хам деярли бир маромда мавсумни ўтказган бўлса-да, сўнгги 4 ўйинни жуда ёмон ўтказди. Муҳим ўйинларда очколар йўқотди ва натижада Ла Лигада учинчи ўрин билан кифояланди.

ЕЧЛда финалга қадар, ўз груҳида биринчи ўринни олиб, Бундеслиганинг ҳар учала клубларини йирик ҳисобларда мағлубиятга учратди. Кимсан, амалдаги ЕЧЛ ғолиби дарвозасига эса меҳмонда жавобсиз тўртта тўп йўллашга муваффақ бўлди.

“АТЛЕТИКО”
Бош мураббий: Диего Симеоне
Жамоа юлдузи: Диего Коста

Испанияда шундай ажойиб ибора пайдо бўла бошлади. Агар дунёни учта кит ушлаб турган бўлса, “Атлетико”ни учта Диеого ушлаб туради. Булар: Жамоа боши - Диего Симеоне, асосий кучи - Диего Коста, юраги - Диего Годин.

“Атлетико” бу йилги мавсумни жуда аъло ўтказмоқда. Ўзининг ажойиб ўйинлари билан Диего Симеоне шогирдари Ла Лига чемпионлигига эришишди. Одатда “Атлетико” ҳужумкор ўйин намоиш этади. Аммо, бугун бундай бўлмаслиги турган гап. Зеро, жамоанинг икки етакчиси Каталониянинг “Барселона” клубига қарши баҳсда жароҳат олган.

“Атлетико” финалга қадар, “Челси” ва “Барселона” каби Европа грандларини таслим этди. Навбат “Реал” клубига. Тўғри, ушбу жуфтликда шубҳасиз “Реал” фоварит ҳисобланади. Аммо камтаргина “Атлетико”ни ҳам менсимаслик яхшимас.

Бош ҳакам
Бугунги финал баҳсини Бьорн Куйперс бошчилигида голландиялик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Унга қанотларда Сандер ван Роэкель ва Эрвин Зейнстралар ёрдам беришади. Туркиялик Жунайт Чақир эса тўртинчи ҳакам вазифасини бажаради. Голландиялик Поль ван Боэкель ва Ричард Лайсвельдлар дарвоза ортида туришади.

Жароҳатлар ва дисквалификациялар
«Атлетико»дан бирйўла икки асосий таркиб азолари жароҳат туфайли финалда иштирок этмасликлари мумкин. Диего Коста Каталониянинг “Барселона” клубига қарши учрашувнинг 16-дақиқасида жароҳат олиб майдонни эртароқ тарк этган бўлса, орадан беш дақиқа ўтиб Арда Туран ҳам ўйинни давом эттира олмади.

“Реал” дан эса жамоа юраги жароҳат олган. Умуман, Роналдуни кейинги вақтларда кичик жароҳатлар кўп безовта қилмоқда. Шундай жароҳатлардан бири "Эспаньол”га қарши учрашуда рўй берди. Ҳозирча жамоа шифокорлари Роналдуни деярли ўйинга таёр эканини таъкидлашмоқда. Хаби Алонсо эса дисквалификация туфайли майдонга туша олмайди.

«Реал» - «Атлетико» ўзаро учрашувлар статистикаси
Ўзаро ўйинларда яққол етакчи «Реал». Жамоалар ўзаро 157 маротаба тўқнаш келган бўлишса, шуларнинг 87 тасида «Реал» ғалаба қозонган. 33 ўйинда жамоалар муроса кўчасини танлашган. 37 ўйинда эса «Атлетико» ғалаба қозонган. Тўплар нисбати 283-208 «Қироллик клуби» фойдасига.
 
Стадион
Бугунги ЕЧЛ финали учрашуви Португалиянинг Лиссабон шахри шарафини ҳимоя киладиган «Бенифика» клубининг «Эштадиу да Луж» стадионида бўлиб ўтади.
Стадион Евро-2004, 1991 йили ўтказилган ўсмирлар ўртасидаги ЖЧ, 1992 йили УЕФА Кубок эгалари Кубоги финали каби финалларни ўзида қабул килган.

Жамоалар фойдасига ишлаши мумкин бўлган жиҳатлар
"РЕАЛ" учун фойдали жиҳатлар
- "Реал" дарвозасини Икер Касильяс қўриқлаган ўйинда "Қироллик клуби" 15та ўйиндан бери "Атлетико"га ютқазмаяпти. Ўтган йили "Сантьяго Бернабеу"да бўлиб ўтган ва "Реал"нинг мағлубияти билан тугаган 2та ўйинда дарвозани Диего Лопес қўриқлаганди. Бундан ташқари, Касильяс асосий таркибда тушган баҳсларда "Реал" 11та ўйиндан бери ҳамшаҳарларини мағлуб этиб келмоқда.

- Европа чемпионлари кубоги/лигаси финалига етиб келган жамоалар орасида "Реал" ҳал қилувчи баҳсда ғалаба қозониш бўйича юқори кўрсаткичга эга - 75% (12та уринишдан 9та ғалаба).

- Карло Анчелотти жамоаси ушбу мавсумда Ла лигада ғолибликни қўлга кирита олмагани Лиссабондаги финалда уларнинг фойдасига ишлаши мумкин. Европанинг бош совринини қўлга киритган 9та мавсумнинг иккитасидагина (1957, 1958) "бланкос" Испания чемпиони сифатида майдонга чиққан. Қолган 7тасида улар Ла лигани бой беришганди. Масалан, сўнгги соврин қўлга киритилган 2002 йилда "Реал" Висенте дель Боске қўл остида чемпионатда, ҳозиргидек, 3-ўринни эгаллаганди.

- Сўнгги 6 йил давомида фақат 2 марта финалга етиб келган жамоалардан бири ЕЧЛнинг ўша мавсумида умуман мағлубиятга учрамаган. 2009 ва 2011 йилларда "Манчестер Юнайтед" бирор марта ҳам мағлуб бўлмай, ЕЧЛ финалига чиққанди, бироқ ҳар иккала сафар (Рим ва Лондонда) у "Барселона"га ютқазган. Ушбу мавсумда "Атлетико"нинг ЕЧЛдаги мағлубиятлар устунида ноль рақами турибди.

"АТЛЕТИКО" учун фойдали жиҳатлар
- Еврокубоклар тарихида Испания чемпионлигини янги қўлга киритиган жамоа ўз мамлакати клубига қарши бўлиб ўтган финал баҳсида ҳамиша ғалаба қозонган. Чемпионлар 4та ҳолатда ўз рақибларини 2та ўйиндан иборат финал баҳсларида мағлуб этишган. "Атлетико" эса битта ўйиндан иборат финалда бу вазифани амалга оширишга уриниб кўради.

- "Реал" ҳеч қачон Лиссабондаги расмий ўйинларда ғалаба қозонмаган: 2та мағлубият ва битта дуранг.

- Диего Симеоне футболчи ва мураббий сифатида Европадаги фаолияти давомида ҳали битта ўйиндан иборат финалларда мағлуб бўлмаган. "Атлетико"ни 11 йилдан бери бошқариб келаётган клуб президенти Энрике Серезо даврида эса жамоа атиги битта финалда ютқазган - 2010 йилда Қирол кубоги финалида "Севилья"га имкониятни бой берган.

- Ўзаро ўйинлар статистикасида "Атлетико" ўз ҳамшаҳарларидан анча ортда қолаётган бўлса-да, айнан финал баҳсларидаги устунлик улар томонида. Ушбу жамоалар Испания кубоги финалида ўзаро 5 марта тўқнаш келишган ва фақат бир марта (1975 йилда) "Реал"нинг қўли баланд келган. Қолган 4та ўйинда (1960, 1961, 1992, 2013) "Атлетико" номдор рақибини мағлуб этган.

Тахминий таркиблар

«Реал»: Икер Касильяс, Серхио Рамос, Рафаэль Варан, Марсело, Даниель Карвахаль, Асьер Ильяраменди, Лука Модрич, Анхель ди Мария, Криштиану Роналду, Гарет Бейл, Карим Бензема.
«Атлетико»: Тибо Куртуа, Диего Годин, Миранда, Филипе Луис, Габи, Хуанфран, Коке, Тьягу Мендеш, Рауль Гарсия, Кристиан Родригас, Давид Вилья

Ўйин Тошкент вақти билан соат 23:45да бошланади. Учрашув сайтимиз орқали матнли трансляция қилинади. Ўтказиб юборманг!

Киритилди: 24.05.2014 12:26. Ўқилди: 9017 марта. Фикрлар: 19 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Челси 5 10
2 Рома 5 8
3 Атлетико 5 6
4 Қорабоғ 5 2

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Испания кубоги

Нимчорак финал
03.01.2017
23:00 Осасуна
0:3
Эйбар
23:00 Валенсия
1:4
Сельта
04.01.2017
01:15 Депортиво
2:2
Алавес
01:15 Лас-Палмас
0:2
Атлетико
23:00 Алкоркон
0:0
Кордоба
23:00 Реал Сосьедад
3:1
Вильярреал
05.01.2017
01:15 Реал Мадрид
3:0
Севилья
06.01.2017
01:15 Атлетик Бильбао
2:1
Барселона
11.01.2017
01:15 Атлетико
2:3
Лас-Палмас
23:00 Кордоба
1:2
Алкоркон
23:00 Алавес
1:1
Депортиво
23:00 Вильярреал
1:1
Реал Сосьедад
12.01.2017
01:15 Барселона
3:1
Атлетик Бильбао
23:00 Эйбар
0:0
Осасуна
23:00 Сельта
2:1
Валенсия
13.01.2017
01:15 Севилья
3:3
Реал Мадрид
Чорак финал
18.01.2017
23:15 Алкоркон
0:2
Алавес
19.01.2017
01:15 Реал Мадрид
1:2
Сельта
23:15 Атлетико
3:0
Эйбар
20.01.2017
01:15 Реал Сосьедад
0:1
Барселона
24.01.2017
23:15 Алавес
0:0
Алкоркон
25.01.2017
23:15 Эйбар
2:2
Атлетико
26.01.2017
01:15 Сельта
2:2
Реал Мадрид
27.01.2017
01:15 Барселона
5:2
Реал Сосьедад
Ярим финал
02.02.2017
01:00 Атлетико
1:2
Барселона
03.02.2017
01:00 Сельта
0:0
Алавес
08.02.2017
01:00 Барселона
1:1
Атлетико
09.02.2017
01:00 Алавес
1:0
Сельта
Финал
28.05.2017
00:30 Алавес
1:3
Барселона

International Champions Cup

Сўнгги учрашув

23.11.2017. ЕЧЛ. 5-тур.
00:45
Атлетико
2-0
Рома

Навбатдаги учрашув

26.11.2017. Ла-лига. 13-тур.
00:45
Леванте
-:-
Атлетико
© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.