Кириш Регистрация

STD.UZ/ATLETIKO

Атлетико

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Атлетико» — Испания суперкубоги соҳиби!

Мадриднинг "Атлетико" клуби Испания суперкубогини қўлга киритди. Жавоб баҳсининг илк дақиқалариданоқ шиддат билан олдинга ўтган Диего Симеоне шогирдлари 2-дақиқадаёқ Марио Манжукичнинг голи эвазига ҳисобни очишди.

"Сантьяго Бернабеу"да бўлиб ўтган дстлабки ўйинда 1:1 ҳисоби қайд этилгани боис, "Реал" олдинга ўтишга мажбур эди. Биринчи бўлимнинг ўзида Анчелотти шогирдлари ҳисобни тенглаштириш учун бир қанча имкониятларга эга бўлишди. Бироқ Карвахаль, Хамес Родригес ва Бэйл зарба берган вазиятларда омад мезбонлар томонида бўлди.

Иккинчи бўлимда захирадан Криштиану Роналду туширилди. Аммо унинг майдонда пайдо бўлиши ҳам "Реал"га наф келтирмади. Аксинча, "матрасчилар" қарши ҳужумларда бир нечта қулай вазиятларга эга бўлишди. Бир вазиятда эса Касильясни дарвоза тўсини қутқариб қолди. Иккинчи 45 дақиқаликда "Атлетико" имкониятлардан фойдалана олганида ҳисоб йирикроқ кўринишга келарди.

Ўйинда ҳаддан ташқари кўп сариқ карточкани чўнтагидан чиқарган бош ҳакам четлатишларга ҳам қўл урди. Биринчи бўлимда "Атлетико" бош мураббийи Диего Симеоне трибунага чиқариб юборилган бўлса, ўйин тугаши арафасида "Реал" ярим ҳимоячиси Лука Модрич иккинчи "сариқ" туфайли майдонни тарк этди.

"Реал" таркибни бир нечта юлдузлар билан тўлдирган бўлса-да, уларнинг яхлит жамоа бўлиб ўйнаб кетишларига ҳали вақт кераклиги бугунги ўйинда кўриниб қолди.

"Атлетико" эса ЕЧЛ финалидаги мағлубият учун "Реал" ўз аламини олди ва мавсумни соврин билан бошлайдиган бўлди. Бу "Атлетико" тарихида иккинчи суперкубок бўлди.

Испания суперкубоги, жавоб ўйини (ОНЛАЙН ТРАНСЛЯЦИЯ)
"Атлетико" – "Реал Мадрид" - 1:0 (1:0)
Гол: 1:0 – 2 Манжукич.
"Атлетико": Мойя, Хуанфран, Миранда, Годин, Сикейра, Р. Гарсия (Сауль, 90), Тиагу, Габи, Коке, Гризманн (Р.Хименес, 73), Манжукич (К. Родригес, 85).
"Реал Мадрид": Касильяс, Рамос, Карвахаль, Варан, Коэнтрау (Марсело, 70), Алонсо, Хамес (Иско, 65), Кроос (Роналду, 46), Бэйл, Модрич, Бензема.
Огоҳлантиришлар: Тиагу (18), Модрич (48), Коке (51), Алонсо (52), Гризманн (68), Р.Гарсия (74), Иско (78), Рамос (89), Роналду (90).
Четлатиш: Модрич (90).
Биринчи ўйин - 1:1

Киритилди: 23.08.2014 03:36. Ўқилди: 9956 марта. Фикрлар: 33 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ПСЖ 3 6
2 Ботафого 3 6
3 Атлетико 3 6
4 Сиэтл Саундерс 3 0

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

30.08.2025. Ла-лига. 3-тур.
20:00
Алавес
1-1
Атлетико

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.