Диего Симеоне мураббийлик нуқтаи назаридан олсак, ҳамон ёш ҳисобланади. Лекин охирги 3 йилдаги меҳнатларига яраша элит гуруҳга қўшилиб улгурди. Зеро, унинг бошқарувидаги «Атлетико» ҳам ички мусобақалар, ҳам еврокубокларда ўзгача ғайратни намойиш этиб келмоқда. Оддий айтганда, «матрасчилар» аргентиналик мутахассис бошчилигида клуб тарихига янги зафарли саҳифалар битмоқдалар. Симеоне бежиз 2014 йилнинг энг яхши мураббийига аталган совринга даъвогарлик қилмади. 44 ёшли мутахассис FIFA.com сайтига берган интерьвюсида айнан йил лауреатларини тақдирлаш маросими, шунингдек, клубдаги ишлари ҳақида гапириб берди.
- Ниҳоят, йилнинг энг яхши 3 нафар мураббийи қаторига қўшилдингиз. Цюрихдаги маросимни нечоғли ҳаяжон билан кутдингиз?
- Албатта, умумэътирофга муносиб бўлиш - яхши. Бутун дунё футбол жамоатчилиги назарига тушиш эса, шунчаки, аъло. Табиийки, Йоахим Лёв ва Карло Анчелоттидек соҳанинг буюк намояндалари билан кучли триони ташкил этганимдан ғоят мамнунман. Шу нарса аниқки, бу ҳолат мени мукаммаллик йўлида янада кучлироқ ишлашга ундайди.
- Испанияда мухлислар аввалроқ Жозе Моуриньо ва Пеп Гвардиола ўйин услубларини кўп муҳокама этишарди. Энди эса ҳамма Cholismo(Симеоненинг лақаби - El Choloдан олинган) аталмиш услуб ҳақида гапиришмоқда...
- Ҳа, бизда аниқ ўйин услубимиз бор. Доимо таъкидлаб келганимдек, буни «Эстудиантес»да маромига етказгандик. Ҳозир «Атлетико» шу услубга таянмоқда. Аммо мен уни Cholismo, дея аталишига қаршиман, гарчи қўл остимдаги жамоа ўзига хос тарзда ўйнаётган бўлсада. Чунончи, бу услубни мен кашф этмаганман, у аввалдан мавжуд эди.
- Сизнингча, бу услуб ҳимоявийми ёки...?
- Йўқ, ҳимоявий эмас. Рақиблар ҳар гал дарвозамизга йўл топишолмаса, дарров шу иборани ишлатишади. Аммо «Атлетико» ҳеч қачон ҳимояга ётиб олмайди ва рақибларнинг дарвозамизга гол уролмасликлари бизнинг муаммомиз эмас!
- El Cholo жангчиларининг жасоратлари ва жонкуярликлари ҳақида кўп гапирилган. ОАВ шу жиҳатга эътибор қаратиб, жамоангизнинг бошқа хусусиятларини назардан қочирмаяптими?
- Ҳаётда бўлгани каби футболда ҳам эркин фикрлаш таъқиқланган эмас. Кимдир нотўғри фикрлайди, бошқа биров ҳақиқатни гапиради. Лекин ҳар ким ўзича ҳақ. Маълумки, ўйин вариантлари жуда кўп. Аввал ҳам айтганман, ўйинни тузишда шогирдларим имкониятларини ҳисобга оламан. Аниқроғи, ихтиёримдаги футболчиларнинг энг яхши сифатларидан максимал тарзда фойдаланишни хоҳлайман. Футболдаги фалсафам шуки, ягона иқтидор билан ғалабага эришиш мумкин эмас. Ҳа, иқтидорнинг ўрни бор, аммо унинг нечоғли самара бериши доимо атрофидагиларнинг қандай ҳаракат қилишларига боғлиқ. Шундай экан, футболда жамоавий ўйин барибир, биринчи ўринда туради.
- Шахсан сиз футболчидаги қайси хусусиятни кўпроқ қадрлайсиз?
- Аввало, инсонийлик фазилатларини. Битта гапни кўп такрорлайман: «Агар барчамиз ҳамфикр бўлсак, унда кўзлаган мақсадимизга эришамиз. Мабодо мен бир томонга юрсаму, сизлар бошқа тарафдан кетсанглар, қўлимиздан ҳеч нарса келмайди».
- Умуман, 2014 йили қабул қилган қайсидир қарорингиздан афсусланасизми?
- Афсусланишдан маъно йўқ. Ҳа, қаердадир хато қилгандирман, аммо қарорлардан афсусланиш эмас, тўғри хулоса чиқариш маъқулроқ.
- Диего Костани ЧЛ финалида асосий таркибга қўйиш қарори шундай хатолардан бирими?
- Аксинча, бу ҳар томонлама ўйланган қарор эди. Ахир ўртада клублар миқёсидаги асосий турнирнинг бош соврини турганди. Айтайлик, Коста финал арафасида 100 метрлик масофани чинакам спринтердек босиб ўтганди. Унинг ҳолатини ҳисобга олиб, 45-50 дақиқа ўйнаб беришга қурби етишига ишонч ҳосил қилдим. Афсуски, ўйин бошидаёқ асосий ҳужумчимизни йўқотдик. Боз устига, Арда Турон ҳам жароҳатланганди. Шунга қарамай, финалда юқори савияни кўрсата олдик, деб ўйлайман.
- Ўша финални ҳозиргача қайта кўрсангиз керак...
- Йўқ-йўқ. Инсон вақтни ортга қайтаролмайди. Бас шундай экан, ўтмишга ёпишиб олиш ярамайди.
- Нима деб ўйлайсиз, «Реал» мухлислари сизга нисбатан қандай муносабатдалар?
- Менимча, бу борада қарама-қарши фикрда бўлсалар керак. Бир томондан, мени ёқтирмасликлари аниқ. Бошқа тарафдан, ҳурмат билан ёндашадилар. Буни кўчага чиққанимда яққол ҳис қиламан. Тез-тез олдимга келиб, раҳмат ҳам айтишади: «Мен аслида «Реал» фанатиман. Лекин сизни чин юракдан табриклайман. Жамоангизга гап йўқ». Албатта, бундай эътироф кишига қанот бағишлайди, қўшимча куч беради. Айниқса, рақиб жамоа мухлислари томонидан айтилганлари.
- «Атлетико» учун сэр Алекс Фергюсон бўлишни истармидингиз?
- Футболда узоқ келажак ҳақида гапириш ноўрин. Чунки эртагаёқ истеъфога чиқарилишим мумкин. Шундай экан, бу борада дангал гапиришдан қўрқаман. Айни пайтдаги ҳолатдан эса хурсандман. Зеро, «Атлетико» кўз ўнгимда клуб сифатида ўсяпти, муваффақиятларимиз туфайли моддий таъминот ҳам яхшиланяпти. Асосийси, футболчилар эндиликда «Атлетико» таклифини бажонидил қабул қилишмоқда. Энг муҳими - бу жамоанинг ҳали яна кучайишга қодирлиги.
- Ҳар кунлик ишдан нечоғли чалғиб турасиз?
- Айнан иш жараёнида ўзимни эркин сезаман. Чунончи, сал бўшашсам, катта йўқотишга дуч келишим мумкинлигини биламан.
- Лекин гоҳида кинога тушишингиз ёки китоб мутолаа қилишингиз мумкинми?
- Ҳа, албатта. Турмуш тарзим оддий кишиларникидек. Аммо доимо елкамда катта масъулият борлигини ҳис этиб тураман. Зеро, ҳаётимнинг мазмуни - футбол.
- ЖЧ-2014дан сўнг Аргентина терма жамоасини қабул қилишингиз мумкинмиди?
- Йўқ, лекин қачондир шундай бўлади. Мураббийлик нуқтаи назаридан олганда, айни пайт терма жамоа нисбатан хотиржамроқ ва тажрибалироқ мутахассис қўл остида ўйнагани маъқул. Клубда ҳозиргача ўрганяпман, билимимни оширяпман. Миллий терма жамоада эса бундай имконият йўқ. Мен эса 12-14 йил ўйнаган қадрдон жамоамда таваккалга қўл уролмайман. Қисқаси, ҳаммасининг ўз вақти келади.
- Якунда битта ўзгача савол: агар сизга бир вақтнинг ўзида «Реал» клуби ва Бразилия терма жамоасидан таклиф тушса, қай бирини танлардингиз?
- Қўйинг бундай гапларни... Ўйлашимча, икки вариантда ҳам бошим балога қолади. Бир томонда «Атлетико» мухлислари кечиришмаса, бошқа тарафда, яъни Аргентинада ватандошларимнинг нафратларига дучор бўламан...
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Барселона | 37 | 85 |
2 | Реал Мадрид | 37 | 81 |
3 | Атлетико | 37 | 73 |
4 | Атлетик Бильбао | 37 | 70 |
5 | Вильярреал | 37 | 67 |
6 | Бетис | 37 | 59 |
7 | Сельта | 37 | 52 |
8 | Осасуна | 37 | 51 |
9 | Райо Вальекано | 37 | 51 |
10 | Мальорка | 37 | 47 |
11 | Реал Сосьедад | 37 | 46 |
12 | Валенсия | 37 | 45 |
13 | Хетафе | 37 | 42 |
14 | Алавес | 37 | 41 |
15 | Севилья | 37 | 41 |
16 | Жирона | 37 | 41 |
17 | Эспаньол | 37 | 39 |
18 | Леганес | 37 | 37 |
19 | Лас-Пальмас | 37 | 32 |
20 | Вальядолид | 37 | 16 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Интер | 14 | 33 |
2 | ПСЖ | 16 | 31 |
3 | Арсенал | 14 | 29 |
4 | Барселона | 14 | 29 |
5 | Бавария | 14 | 26 |
6 | Боруссия Д | 14 | 26 |
7 | Астон Вилла | 12 | 25 |
8 | Ливерпуль | 10 | 24 |
9 | Реал Мадрид | 14 | 24 |
10 | Атлетико | 9 | 18 |
11 | ПСВ | 12 | 18 |
12 | Лилль | 10 | 17 |
13 | Бенфика | 12 | 17 |
14 | Фейеноорд | 12 | 17 |
15 | Брюгге | 12 | 17 |
16 | Байер | 10 | 16 |
17 | Милан | 10 | 16 |
18 | Аталанта | 10 | 15 |
19 | Ювентус | 10 | 15 |
20 | Монако | 10 | 14 |
21 | Селтик | 10 | 13 |
22 | Брест | 10 | 13 |
23 | Спортинг | 10 | 12 |
24 | Манчестер Сити | 10 | 11 |
25 | Динамо Загреб | 8 | 11 |
26 | Штутгарт | 8 | 10 |
27 | Шахтёр | 8 | 7 |
28 | Болонья | 8 | 6 |
29 | Црвена Звезда | 8 | 6 |
30 | Штурм | 8 | 6 |
31 | Спарта | 8 | 4 |
32 | РБ Лейпциг | 8 | 3 |
33 | Жирона | 8 | 3 |
34 | Зальцбург | 8 | 3 |
35 | Слован | 7 | 0 |
36 | Янг Бойз | 8 | 0 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
Чорак финал | |||
---|---|---|---|
26.01.2023 | |||
01:00 | Барселона |
|
Реал Сосьедад |
02:00 | Осасуна |
|
Севилья |
23:59 | Валенсия |
|
Атлетик Бильбао |
27.01.2023 | |||
01:00 | Реал Мадрид |
|
Атлетико |
Ярим финал | |||
02.03.2023 | |||
01:00 | Осасуна |
|
Атлетик Бильбао |
03.03.2023 | |||
01:00 | Реал Мадрид |
|
Барселона |
04.04.2023 | |||
23:59 | Атлетик Бильбао |
|
Осасуна |
05.04.2023 | |||
23:59 | Барселона |
|
Реал Мадрид |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Барселона | 5 | 12 |
2 | Бавария | 5 | 10 |
3 | Бенфика | 3 | 9 |
4 | Тоттенхэм | 5 | 8 |
5 | Атлетико | 3 | 7 |
6 | Арсенал | 4 | 7 |
7 | Ман. Юнайтед | 3 | 7 |
8 | Реал Мадрид | 6 | 5 |
9 | Челси | 1 | 3 |
10 | Фиорентина | 3 | 3 |
11 | Интер | 3 | 2 |
12 | Рома | 1 | 1 |
13 | Ювентус | 3 | 1 |
14 | Милан | 3 | 1 |
15 | Гвадалахара | 3 | 1 |
16 | Виссел Кобе | 1 | 0 |
17 | Наполи | 2 | 0 |
18 | Фенербахче | 2 | 0 |
Ярим финал | |||
---|---|---|---|
10.01.2024 | |||
23:59 | Реал Мадрид |
|
Атлетико |
23:59 | Барселона |
|
Осасуна |
Финал | |||
14.01.2024 | |||
23:59 | Реал Мадрид |
|
Барселона |
18.05.2025. Ла-лига. 37-тур. | |||
22:00 | ![]() Атлетико |
4-1 | ![]() Бетис |
25.05.2025. Ла-лига. 38-тур. | |||
17:00 | ![]() Жирона |
-:- | ![]() Атлетико |
© STADION.UZ Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|