Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Класико» тонги!

Уйқудан кўз очишингиз бугун “эл-класико” эканини эсладингизми? Ҳа, бугун анчадан бери кутилаётган ўйин бўладиган кун. “Камп Ноу” лиқ тўладиган, бутун дунёдаги миллиардлаб мухлислар ўйинни томоша қилиш учун манба қидирадиган кун. Ушбу мақолани ўқишни бошладингизми, демак, “класико” ҳақидаги хабарлар, мақолаларни ўқиш, ўйиннинг ўзидан ташкил этиладиган матнли онлайн трансляцияни кузатиш учун сиз Stadion.uz’ни танлагансиз. Бунинг учун сизга раҳмат. “Барселона” ва “Реал” ўртасидаги ўйин бугун тунда 01:00да бошланади. Ҳозир эса ўзимизнинг мулоҳазаларимизни превью шаклида эътиборингизга ҳавола этамиз.

Ким фаворит?
Ушбу жамоалар ўртасидаги ўйинларда яққол фаворит бўлмайди. Аммо яқин йиллар ичида “Барселона” илк маротаби ушбу баҳснинг фаворити сифатида тилга олинмоқда. Букмекерлик идоралари, мутахассислар устунликни каталонияликларга беришмоқда. Бунинг ўзига хос сабаби бор, албатта. “Барселона” 2015 йил бошидан буён даҳшатли тезликда ҳаракатланмоқда. Месси ҳақиқий Мессига айланди. Унинг бир ўзи 2015 йилда “Реал” триосидан кўпроқ гол ургани, голларга ассистентлик қилгани тилга олинмоқда. Суарес яхши формага кириб бормоқда. Гарчи Энрике шогирдлари “Манчестер Сити”ни кичик ҳисобда мағлуб этган бўлсалар-да, улар жуда яхши ўйин намойиш қилиб беришди. Демак, “Барса” ҳам идеалга яқин формада. Жамоа сўнгги 18та ўйиндан 17тасида ғалаба қозонди. Ўша “Малага” билан ўйиндаги ягона мағлуб ҳам жамоанинг янада жипслашишига хизмат қилди.

“Реал” эса декабрь ойида клублар ўртасидаги ЖЧни ютиб, икки ҳафталик танаффусга чиқдию, январь ойидан бошлаб бутунлай бошқа жамоага айланиб қолди. Орадан 3 ой вақт ўтиб, “Қироллик клуби” энди-энди аввалги формасини тиклашга ҳаракат қилмоқда. Анчелотти жамоаси 2014 йилда жуда кўп совринларни қўлга киритди. Кетма-кет 22та ўйинда ғалаба қозонди. Футболчилар эмоционал жиҳатдан тўйиб қолишди. Ўйинчиларда ғалабага ташналик пайдо бўлиши учун эса клуб бир нечта ўйинни ютқазишига тўғри келди. “Реал” 4-5 очко олдинда бораётиб, “Барселона”ни олдинга ўтказиб юборди. Роналду тўпурарлар рўйхатида катта фарқ билан олдинда бораётиб, Мессидан қолиб кетди... Мана шу ҳолатлар “Мадрид”ни яхшигина “уйғотди”! Жамоа тезроқ уйғонишга ҳаракат қиляпти. Аммо март ойи бошида “Вильярреал”, “Атлетик Бильбао”, “Шальке” жамоалари “Реал”нинг юзига тарсаки тушириб қўйишди. “Леванте” билан ўйинга келибгина мадридликлар бироз ўзларига келишди. Боз устига, Серхио Рамос ва Лука Модрич сафга қайтгани ҳам “қаймоқранглилар”нинг ўйинини ижобий томонга буриши керак.

Букмекерлик идоралари ва мутахассислардан фарқли равишда, биз “Барселона”ни яққол фаворит деб атамаган бўлардик. Тўғри, ҳозир “Барселона” ва Месси яхши формада, “Реал” 90 дақиқа давомида юқори формада ўйнашга тайёр эмас. Аммо унутмаслик керакки, Анчелотти бир ҳафта давомида жамоани мазкур ўйинга тайёрлаган. Жамоа қандай стратегия остида ҳаракат қилишни билади. Жамоаларнинг руҳий, жисмоний ҳолати ва мезбонлик факторини инобатга олган ҳолда, кичик устунлик “Барса” томонида бўлишини тахмин қилиш мумкин.

Етакчилар
“Барселона” ва “Реал Мадрид” деганда аввало барчанинг хаёлига Лионель Месси ва Криштиану Роналду келади. Португалиялик футболчи ўз вақтида “МЮ”дан “Реал”га ўтиши оқибатида замонамизнинг энг кучли икки футболчиси ўртасидаги суперрақобат янада кескинлашишди.

Роналду “Олтин тўп”ни қўлга киритганидан сўнг ўйинида кескин пасайиш юзага келди. Бунга катта эҳтимолки Ирина Шейк билан муносабатларни узгани ҳам сабаб бўлган бўлиши керак. Шунга қарамай, сўнгги пйтларда у ўзига келиб олиш учун қаттиқ ҳаракат қилаётгани сезилиб турибди. “Леванте” дарвозасига урилган 2та гол Бэйлнинг ҳисобига ёзилган бўлса-да, бу голларда 80 фоиз ишни Криштиану бажаргани бор гап. Аммо португалиялик ҳужумчи баҳснинг айрим вазиятларида ўйиндан узилиб қолмоқда.

Роналдунинг “Олтин тўп” маросимидаги ҳайқириғи Мессининг иззат-нафсига теккан шекилли, Лео каталонияликларнинг “мотори”га айланди. У тинимсиз узатмалар бермоқда, рақибларни алдамоқда, голлар урмоқда. Хуллас, жамоасининг ғалабаси учун нима қилиш керак бўлса, барчасини амалга оширмоқда. Ниҳоят, у пенальти тепишни ҳам ўрганди шекилли, “Эйбар” дарвозасини иккинчи уринишда ишғол қилди.

Етакчиларнинг ҳозирги кунда ўз жамоаларидаги тутган ўринлари бўйича, шубҳасиз, Месси — етакчи.

Таркиблар
Сержи Бускетсни инобатга олмаганда Энрике олдида таркиб борасида жиддий муаммолар йўқ. Каталонияликлар бош мураббийи бу муаммо Маскерано орқали ҳал қилади. Бунга шубҳа йўқ. Дани Алвес дисквалификациядан кейин сафга қайтди. Шу боис, Луис Энрике ўзи истаган таркибни ўйинга қўя олади.

Карло Анчелоттида эса айрим муаммолар йўқ эмас. Масалан, мураббий дарвозани ким ишониб топширсин: сўнгги пайтларда танқидлар остида қолаётган Касильясгами ёки “Леванте” билан ўйинда яхши ҳаракат қилган, аммо “класико”дек ўйинларда етарли тажрибага эга бўлмаган Кейлор Навасгами? Бу жиддий масала. Ҳеч ким бирданига бу саволга ечим топиб бера олмаса керак (Вадим Абрамов ўйлаб ўтирмаган бўларди — ҳазил). Шунингдек, Хамес Родригес суперкласикогача жароҳатдан тикланишга улгурмади. “Реал”нинг бахтига Рамос ва Модрич тўлиқ соғайишга улгурди.

Қуйида жамоаларнинг тахминий таркиблари бўйича бизнинг вариантимиз келтирилган.

Рақамлар ва фактлар
– 22 март, якшанба куни “Барселона” ва “Реал” ўртасида расмий мусобақалардаги 230 ва чемпионат доирасидаги 170-учрашув бўлиб ўтади.

– Бунгача “Реал” 92 марта, “Барселона” 89 марта ғалаба қозонган, 48 та учрашув дуранг натижа билан якунланган.

– Агар фақатгина Испания чемпионатлари ҳисобга олинадиган бўлса, 71 марта мадридликлар, 66 марта каталонияликлар ғалаба қозонишган (32 та дуранг).

– “Реал” ушбу мавсумнинг биринчи даврасида “Барселона” устидан ғалаба қозонган ва эл-класикода буни иккинчи марта амалга ошириб, тарихда 14 марта бир чемпионатда ушбу жамоа устидан икки мартадан ғалаба қозониши мумкин. “Реал” охирги 30 йил ичида бунга иккинчи маротаба эришиши мумкин (биринчиси 2007/08 йиллардаги мавсумда қайд этилган).

– “Барселона” эл-класикода 12 марта “Реал” устидан бир чемпионатда икки мартадан ғалаба қозонган. Ўтган йили ҳам жамоа бунинг уддасидан чиққан эди.

– “Реал”нинг Испания кубоги финалидаги ғалабасини ҳисобга олганда (2014 йил апрель) мадридликлар “Барселона” устидан кетма-кет учинчи маротаба ғалаба қозонишлари мумкин. Охирги марта “Реал” “Барселона” устидан кетма-кет 3 маротаба 37 йил аввал эришган (1978). Ўша пайтда ҳозирда “Реал” ва “Барселона” сафида ўйнаётган футболчилардан бирортаси ҳали дунёга келмаган эди. “Барселона” бош мураббийи Луис Энрике 8 ёшда бўлган, “Реал” бош мураббийи Карло Анчелотти эса профессионал футболчи сифатида “Парма” сафида учинчи йилини ўтказаётган бўлган.

– Месси ва Роналду, клублар ва миллий терма жамоалардаги ўйинларни бирга ҳисоблаганда, бир-бирларига қарши 28-маротаба майдонга тушишади. Ўтган 27 та ўйинда Месси ўз жамоаси билан 12 марта ғалабага эришган ҳамда унинг ўзи 17 та гол нишонлаган. Роналду ҳисобида эса 8 та ғалаба ва 15 та гол бор.

– Жорий мавсумда Месси 32 та гол билан энг яхши тўпурар, ҳамда 14 та голли узатма билан энг яхши тўп узатувчи бўлиб турибди (2-ўриндаги Роналдуда 30 та гол ва 11 та голли узатма).

– Месси 2015 йилда Ла лигада 17 та гол киритди. Бундай натижага Европанинг “кучли бешлиги”да ҳали бирорта ҳам футболчи эриша олмади. Иккинчи ўринда 14 тадан гол урган Харри Кейн (“Тоттенхэм” , Лондон, кеча бўлиб ўтган “Лестер”га қарши ўйиндаги голларни ҳам қўшганда), учинчи ўринда эса Бас Дост (“Вольфсбург”) бормоқда.

– Месси эл-класико тарихида энг кўп гол урган футболчи ҳисобланади (21 та тўп). Бундан кўпроқ натижага у Мадриднинг “Атлетико” жамоасига қарши ўтказган ўйинларида эришган (22 та тўп).

– Мессининг навбатдаги голи унинг “Барселона” сафида расмий ўйинларда урган 400-голи бўлади.

– Луис Энрике ҳам “Реал”, ҳам “Барселона” сафида тўп сурган. У дербиларда икки жамоага ҳам гол урган 5 нафар футболчидан бири ҳисобланади. Қолган тўрт футболчи қуйидагилар: Хосеп Самитьер, Луиш Фигу, Роберто Карлос ва Роналдо.

– Криштиану Роналду “Камп Ноу”да клублар ва миллий терма жамоа сафида 8 та гол киритган. Бундан кўпроқ натижага у “Олд Траффорд”да (73 та тўп) ва “Сантьяго Бернабеу”да (157 та тўп) эришган.

Фикрлар
Луис Энрике: «Бундай ўйинларда яққол фаворит бўлмайди. Бу икки ажойиб жамоа иштирокидаги ўйин бўлади. Ўртага кўп нарса қўйилган. Лекин биз мезбон жамоа сифатида устунликка эгамиз. Бизга осон бўлади, деб ўзимизни алдамоқчи эмасмиз. Ўйиннинг қайсидир вазиятлари ҳимоямиз катта босим остида бўлади. Бундай вазиятларда мухлислар бизга ёрдам беришларини истардим. Бу биз учун "Реал"дан олдинга ўтиб кетиш учун яхши имконият. Биз ўзимизнинг энг яхши ўйинимизни намойиш қилишимиз, ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам бирдек яхши ўйнашимиз лозим. Шу кунгача қилиб келган ишимизни қилишга ҳаракат қиламиз: рақибга нисбатан кўпроқ вазият яратишга, ўйиннинг боришини ва ўзимизнинг эҳтиросларимизни назорат қилишга ҳаракат қиламиз. Ўйинчиларимиз керакли вақтда керакли жойда пайдо бўлишлари лозим. Мен биринчи ўйиндаги "Мадрид"ни кутяпман. Майдоннинг ўзи томонида яхши жойлашиб оладиган ва ҳужумга ўтишга тайёр турадиган "Реал"ни кутяпман».

Карло Анчелотти: «Барселона» билан учрашув чемпионлар лигасида "Атлетико"га қарши учрашувдагидай муҳим эмас. Бошланғич таркиб устида кўп бош қотираётганим йўқ. Яхши тайёргарлик кўрдик, маълум стратегия танладик. Ғалаба қозониш учун керак бўладиган ишларни бажаришга ҳаракат қиламиз. Криштиану Роналду яхши формада. У бутун ҳафта мобайнида ажойиб тарзда машғулот ўтказди ва жамоанинг бошқа аъзоларига каби унинг ҳам бор эътибори фақат ўйин билан боғлиқ. Криштиану Роналду охирги учрашувларда яхши тўп сурди ва "Шальке"га қарши ўйинда бизни айнан у қутқариб қолди. Роналдудан бошқа ўйинчиларга нисбатан кўпроқ нарса талаб қилмоқчи эмасман. "Класико"да жамоа майдоннинг ҳар бир қарич ерида бир бутун бўлиб тўп суриши керак. Бэйлнинг позициясини ўзгартирмайман. Биз 11 ўйинчи бўлиб ҳужум қилишимиз ва 11 ўйинчи бўлиб ҳимояланишимиз керак».

Киритилди: 22.03.2015 10:56. Ўқилди: 9529 марта. Фикрлар: 20 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

19.09.2024. ЕЧЛ. .
23:59
Монако
2-1
Барселона

Навбатдаги учрашув

22.09.2024. Ла-лига. 6-тур.
21:30
Вильярреал
-:-
Барселона

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.