Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Эл-Класико»: ўзаро учрашувлар тарихи

Бугун тунда футбол ишқибозларининг бор диққат эътибори Каталониядаги «Камп Ноу» стадионига қаратилади. Нафақат Испаниянинг балки жаҳоннинг 2 та гранд жамоаси «Барселона» ва «Реал» клублари ўзаро тўқнаш келадилар. 

Ушбу жамоалар ўртасидаги чермпионат, кубок, суперкубок, Еврокубоклардаги учрашувлар тарихи, "Сантяго Бернабеу" ва "Ноу Камп"даги охирги беллашувлар, энг йирик ҳисоблар... Хуллас иккала жамоага тегишли қизиқарли маълумотларни ўқишингиз мумкин.

Испания чемпионатида: 169 ўйин
«Реал»: 71 ғалаба
«Барселона»: 66 ғалаба
Дуранг: 32 та
Тўплар нисбати: 277-266 «Реал»фойдасига
Мазкур жамоалар Испания чемпионатида 169 марта ўзаро рақиб сифатида майдонга тушишган. Ана шу ўйинларнинг 71 таси «Қироллик клуби»нинг ғалабаси билан якун топган бўлса, «Барса»да ғалабалар сони 66 тани ташкил қилмоқда. Жамоалар 32 та беллшувда муроса кўчасини танлашга мажбур бўлишган. Мадридликлар 277 та, Каталонияликлар эса 266 та тўп киритишга муваффақ бўлишган. 

Испания кубогида: 34 ўйин
«Реал» 12 ғалаба
«Барселона»: 15 ғалаба
Дуранг; 7 та
Тўплар нисбати: 66-65 «Барселона» фойдасига
Чемпионат ўйинларида устунлик «Реал» тарафида бўлса, Испания кубогида «Барселона» устунлик қилмоқда. Ўтказилган 34 та учрашувда «Барса» 15 та ғалабани расмийлаштирган. «Реал» футболчилари эса 12 марта ғалаба нашидасини суришган. Шунингдек 7 та учрашув дуранг билан якун топган. Тўплар нисбати эса 66-65. Каталонияликлар фойдасига. 


Испания Лига кубогида: 6 ўйин
«Реал» 0 ғалаба
«Барселона»2 ғалаба
Дуранг: 4 та
Тўплар нисбати: 13-8 «Барселона»фойдасига
Испанияда Англияда бўлгани сингари Лига кубоги турнири ҳам ўтказилган. Фақат қисқа муддат. Қизиғи лига кубогида «Реал» «Барселона»ни мағлубиятга учрата олмаган. 6 та учрашувнинг 4 таси Каталонияликлар фойдасига ҳал бўлган бўлса, 2 таси дуранг билан ўз якунига етган. 


Испания суперкубогида: 12 ўйин
«Реал»6 ғалаба
«Барселона»: 4 ғалаба
Дуранг: 2 та
Тўплар нисбати: 25-17 «Реал» фойдасига
Испания суперкубогида сўнгги йилларда «Эл-классико»ни кўп кузатмоқдамиз. Томонлар 12 марта суперкубокда ўзаро рақиб бўлишган. «Реал» 6 марта, «Барса» 4 марта ғалабани ўз томонига оғдирган бўлса, 2 та учрашув муроса билан тугаган. Тўплар нисбати бўйича эса «Реал» бироз олдинга чиқиб кетган 25-17. 

Чемпионлар лигасида: 8 та
«Реал»3 ғалаба
«Барселона»: 2 ғалаба
Дуранг: 3 та
Тўплар нисбати: 13-10 «Реал»фойдасига
Чемпионлар лигасида мухлислар 8 марта «Эл-классико»га гувоҳ бўлишган. Сўнгги марта жамоалар 2012-йилда ½ финалда рўбаро келишган эди. Ўшанда «Барселона» 2 ўйин натижасига кўра финалга йўл олганди. Бироқ, ўзаро ўйинларда барибир «Реал» 1 та кўп ғалаба қозониб олдинда бормоқда. 


Умумий: 239 ўйин
«Реал»: 92 ғалаба
«Барселона»: 89 ғалаба
Дуранг: 48 та
Тўплар нисбати: 388-373 «Реал»фойдасига
«Реал» ва «Барселона» азалий рақиблар эканлигига шубҳа қилсангиз, ушбу жамоалар ўзаро 239 марта тўқнаш келганликларини билганинггиздан сўнг бу шубҳангиз тезда тарқалиб кетиши аниқ. «Реал» 92 марта, «Барса» эса 89 марта «классико»ни ўз фойдаларига ҳал қилишган. Кўриб турганинггиздек, орадаги фарқ катта эмас. Тўплар нисбатидаги фарқ +15 «Реал» фойдасига.

Жамоаларнинг чемпионат ўйинларидаги турли хил натижаларига назар солиб ўтсак.

«Сантяго Бернабеу»даги охирги 5 та учрашув: 3-1, 3-4, 2-1, 1-3, 1-1
«Бернабеу»даги сўнгги учрашувда «галактикос» 3:1 ҳисобида ғалаба нашидасини сурган. Умуман олганда «Реал» чемпионатда ўз майдонида ўтказган сўнгги 5 та «Эл-Классико»нинг фақатгина 2 тасида ғалаба ютуққа эришган.

«Камп Ноу»даги охирги 5 та учрашув: 2-1, 2-2, 1-2, 5-0, 1-0
«Камп Ноу»даги сўнгги беллашув ҳам мезбонларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якун топган. 2013-йилги мавсумда Месси ва Роналдо 2 тадан тўп киритишиб, баҳсни дуранг билан тугашини таъминлашган бўлса, 2012-йилги мавсумда Моуриньо бошчилигидаги «Реал» Каталонияда чемпионлик масаласини ҳал қилиб қайтган эди. 2011-йили эса Гвардиола бошчилигидаги «Барса» «Реал»ни «янчиб» ташлаганди – 5:0.

Испания чемпионатидаги йирик ғалабалар:
03.02.1985 «Реал» - «Барселона» 8-2
18.09.1949 «Реал» - «Барселона» 6-1
25.10.1953 «Реал» - «Барселона» 5-0
07.01.1995 «Реал» - «Барселона» 5-0

«Реал» чемпионатда «Барса»ни 4 марта 5 та ва ундан ортиқ тўп фарқи билан таслим қилган. Иккала жамоа ўртасидаги энг йирик ҳисоб эса 1985-йилда қайд этилган. Ўшанда «Реал» «Барселона»ни 8:2 ҳисобида мағлубиятга учратган. Шунингдек «Бланкос» футболчилари 1 марта 6:1, 2 марта 5:0 ҳисобида азалий рақибларини мағлубиятга учратишган.

24.09.1950 «Барселона» - «Реал» 7-2
25.03.1945 «Барселона» - «Реал» 5-0
24.09.1974 «Реал» - «Барселона» 0-5 
21.04.1985 «Барселона» - «Реал» 5-0
09.01.1994 «Барселона» - «Реал» 5-0
29.11.2010 «Барселона» - «Реал» 5-0
«Барселона» «Реал» устидан нақ 5 марта 5:0 ҳисобида устун келган. Боз устига улардан 1 таси 1974-йилда сафарда қайд этилган. 1950-йили «Барса» «Реал»ни 7:2 ҳисобида мағлуб қилган.

Жанговор дурнаг:
10.01.1943 «Барселона»«Реал»5-5
1943 йилда жамоалар футбол майдонида «хоккей» ўйнашган. Ўшанда иккала жамоа вакиллари ҳам 5 мартадан дарвозаларга тўп киритиб, жанговор дуранг натижага эришишган. 

Драматик учрашув:
04.02.1960 «Барселона» - «Реал»3-5
1960-йилда Европанинг энг гегемон 2 та жамоаси «Камп Ноу»да учрашишади. Ўшанда «Реал» 5:3 ҳисобида зафар қучиб «Олтин давр»ини бошлаган эди.

Қайд этилган ҳисоблар:
2:1 – 30 марта
1:0 – 21 марта
2:0 – 19 марта
1:1 – 15 марта
3:0 – 14 марта
3:1 – 13 марта
3:2 – 11 марта
0:0 – 8 марта
5:0 – 7 марта
2:2 – 6 марта
4:0 – 4 марта
4:1 – 4 марта
5:1 – 4 марта
4:2 – 3 марта
3:3 – 2 марта
4:3 – 2 марта
6:1 – 1 марта
6:2 – 1 марта
7:2 – 1 марта
5:3 – 1 марта
5:5 – 1 марта
8:2 – 1 марта
Испания чемпионатидаги 169 учрашувда 22 хил ҳисоб қайд этилган. Улар орасида энг оммабоплари 2:1 ва 1:0 ҳисобларидаги минимал ғалабалардир. 5:0 ҳисоби 7 марта қайд этилгани диққатга сазовор натижадир. Шунингдек 6:1, 6:2, 5:5, 8:2 ҳисоблари ҳам рўй берган.

Йирик ҳисоблар бўйича: «Реал» - «Барселона» 21-16 
«Эл-классико»да жамоаларнинг кучлари тенг бўлса ҳам, баъзида уларнинг бири йирик ҳисобда ғалабани тантана қилиб туришади. «Реал» 21 марта, «Барселона» эса 16 бора «Классико»ни йирик ғалаба билан якунлаган. Бугунги беллашувда қайсидир жамоанинг йирик ғалабасини таҳмин қилиш қийин. Бироқ, уларнинг биттасинингн ўйини очилиб қолса, балки яна бир бор таблода йирик ҳисоб қайд этилса ажаб эмас.

Юсупов Фурқат
Манба:
 www.Furkat.uz

Киритилди: 22.03.2015 14:38. Ўқилди: 6268 марта. Фикрлар: 2 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

19.09.2024. ЕЧЛ. .
23:59
Монако
2-1
Барселона

Навбатдаги учрашув

22.09.2024. Ла-лига. 6-тур.
21:30
Вильярреал
-:-
Барселона

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.