Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Барса» «класико»да ғалаба қозонди!

Навбатдаги суперклассико якунига етди. "Барселона" ва "Реал" суперклублари ижросида мухлислар суперўйин гувоҳига айланишди. Олдинга ўтиб шуни таъкидлаш лозимки, ўйин жараёни ва натижаси жамоаларнинг айни пайтдаги формасига тўла мос бўлди.

"Барселона" ўйинни мезбонларга хос тарзда бошлади. Улар тўпни назорат қилиб, аста-секин олдинга ўта бошлашди. Кутилмаганда, ўйиннинг 13-дақиқасида "Реал" битта ҳужум қилди-ю, гол уришига бир баҳя қолди. Марсело чап қанотдан марказ бўйлаб сурилиб келди ва чиройли пас билан Бенземани жарима майдончаси ичига бошлади. Карим ўзи зарба бериши ҳам мумкин эди, аммо у тўхтади ва тўпни олис устун томон очилаётган Криштиану томон етказди. Роналду ўткир бурчак остида йўллаган зарбаси тўсинга тегиб қайтди!

Ушбу вазият меҳмонларда ўз кучига бўлган ишончни ошириб, назорат улар томонига ўтиши керакдек эди, аммо "Барса" жарима зарбасидан ҳисобни очди. Чап қанотда белгиланган жарима тўпини Месси жарима майдончасига узатди ва Жереми Матьё бош билан дарвозани ишғол қилди.

Бунгача эҳтиёткор ўйнаётган "Қироллик клуби"да олдинга ўтишдан бошқа вариант қолмади. Улар нафақат ҳужумлар ташкил қилишди, балки "кўк-анорранглилар"га ўйнаш имкониятини бермай қўйишди. Ўйиннинг 32-дақиқасида мадридликлар жуда чиройли комбинация орқали ҳисобни тенглаштиришди. Бэйл жарима майдончаси чизиғи олдида очилган Бенземага пас берди ва Карим товони билан тўпни ортга юмалатди. Криштиану югуриб келди ва дарвозани ишғол қилди!

Биринчи бўлим охиригача "Мадрид" камида 3та яққол вазиятдан фойдалана олмади. Дастлаб Бэйл Пикедан тўпни ўтказиб, Бенземага пас бера олмади — Карим дарвозабон қаршисида ёлғиз турганди. Бэйл гол урган вазиятда тўп йўналишини бош билан ўзгартирган Роналду офсайдда қолганди. Бурчак тўпи вақтидаБэйл тўпни эгаллаб олди ва 7 метрдан 7 мерли дарвозани ишғол қила олмади.

Иккинчи бўлимни Анчелотти шогирдлари хавфли ҳужум билан бошлашди. Роналдудан тўпни қабул қилган Бензема 7-8 метрлардан дарвоза томон зарба берди. Зарбани Браво қайтарди ва Пике тўпни узоқлаштирди. Бу "Реал"нинг ўйиндаги сўнгги голга тортадиган вазияти эди.

"Барселона" иккинчи бўлим бошида шиддатли ўйнамади. Аммо, кутилмаганда, Алвес майдон марказидан олдинги чизиққа пас беришга қарор қилди. Буни меҳмонлар кутишмаганди шекилли, Суарес тўпни эгаллаб, дарвозабон билан рандевуга чиқиб борди ва унчалик осон бўлмаган вазиятда дарвозани ишғол қилди.

Ушбу голдан кейин асаблар жанги бошлади. Ҳакам ўйин давомида нақ 11 футболчига сариқ карточка кўрсатди. "Барса" эса ғалабани қўлдан бой бериб қўймасди. Аксинча ҳисобни янада мустаҳкамлаш учун каталонияликлар жуда кўплаб имкониятларни кўкка совуришди. Неймар 3 марта, Месси 2 марта, Суарес ва Альба бир мартадан яхши вазиятларни голга айлантира олишмади. Дарвоқе, ўйиннинг сўнгги дақиқаларида "Мадрид" голга тортадиган битта вазият яратганини таъкидлаш лозим. Бензема жарима майдончаси ташқарисидан зарба берди ва тўп рекошет ҳолатда бурчакка бораётганди. Браво тўпни ён томонга уриб юборишга муваффақ бўлди.

"Барселона" аввалги иккита мағлубият (Испания кубоги финали, биринчи даврадаги ўйин) учун азалий рақибдан қасос олиш билан бирга, жадвалда "Реал" билан очколар фарқини 4тага етказди. Чемпионат тугашига 10та ўйин қолганида барча нарса энди уларнинг қўлида. Анчелотти жамоаси эса энди бор эътиборини Чемпионлар лигасига қаратади. Уларни чорак финалда "Атлетико" кутиб турибди.

Испания чемпионати, 28-тур
Барселона – Реал Мадрид 2:1 (онлайн трансляция)
Голлар: 1:0 – 19 Матьё, 1:1 – 31 Роналду, 2:1 – 56 Суарес.
Барселона – Браво, Матьё, Пике, Альба, Дани Алвес, Иньеста (Хави, 80), Маскерано, Ракитич (Бускетс, 76), Месси, Неймар (Рафинья, 85), Суарес.
Реал Мадрид – Касильяс, Рамос, Карвахаль, Пепе (Варан, 73), Марсело, Иско (Хесе, 80), Бэйл, Кроос, Модрич (Лукас Силва, 88), Бензема, Роналду.
Огоҳлантиришлар: Пепе (21), Суарес (28), Альба (37), Роналду (37), Рамос (45), Карвахаль (48), Модрич (52), Маскерано (61), Иско (64), Иньеста (65), Дани Алвес (71).

Киритилди: 23.03.2015 02:42. Ўқилди: 10664 марта. Фикрлар: 34 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

19.09.2024. ЕЧЛ. .
23:59
Монако
2-1
Барселона

Навбатдаги учрашув

22.09.2024. Ла-лига. 6-тур.
21:30
Вильярреал
-:-
Барселона

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.