Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Ақлли "футбол машина"си Қатарга йўл олмоқда

"Барселона" ушбу мавсумдан эътиборан Хави - Иньеста жамоаси бўлишдан узил-кесил воз кечди ҳамда Месси, Неймар ва Суарес дружинасига айланди. Soccer.ru сайтида эълон қилинган мақолада Хави Эрнандеснинг тез орада Яқин Шарққа йўл олиши билан боғлиқ вазият таҳлил қилинади.

Хавининг Қатарга кўчиб ўтиши ҳақидаги миш-мишлар анча вақтдан бери қулоққа чалиниб келаётган эди. Аммо унинг "Ал-Садд" клуби спорт директори билан бирга тушган сурати омма эътиборига тақдим қилингач, гап-сўзлар ҳақиқатга айланаётгани ойдинлашди. Буни сенсация деб ҳисоблаш нотўғри, бу узоқ кутилган воқеадир. Чунки каталонияликлар ўтган ёзда бери ўз етакчиси билан хайрлашишга тараддуд кўришаётган эди. 

Шубҳасиз, Эрнандес – буюк футболчи ва жамоавий совринлар унинг буюк шахсиятини исботлаб турибди. Афсусланарли томони, ёрқин ўйин ва ақлли узатмалари билан донг қозонган даҳо худди жамоадоши Андрес каби "Олтин тўп"ни боши узра кўтара олмади. Аммо биз унинг замондоши бўлган ҳолда Эрнандес ўйинларини ўз кўзимиз билан кўриб, завқ олганмиз. Шундай экан кейинчалик Хави ҳақида гап кетганда биз шахсий ютуқлар ҳақида умуман бош қотирмаймиз. 

Хави – ҳақиқий футбол "биокомпьютери"дир, бенуқсон узатмалар машинаси, аммо шу билан бирга майдондаги кутилмаган, мантиққа зид қарорлари билан футбол ишқибозларини ҳайрат кўчасига етакловчи инсон ҳамдир. Хатога йўл қўймаслик, аммо чиройли тўп узатишларини яна ва яна такрорлаш учун миясида минглаб ўйин вазиятларини ёдда тутиш осон иш эмас.

Эрнандеснинг энг катта ютуғи – бу кўпчилик футболчилар фахрланадиган "тўғри" оёқлар эмас, балки ўз танасини бўйсундиришга муваффақ бўлган тафаккуридир. Тўғри, кундалик машқлар ва тонг отар маҳалдан кун ботар маҳалгача тўп билан муомала қилишсиз ҳеч нима чиқмасди. Лекин кўплаб ўсмирлар ҳам худди шундай ҳаёт тарзига амал қилишади. Демак, бу ерда инсоннинг ирсияти билан боғлиқ факторлар кўп нарсани ҳали қилиши яна бир карра ўз тасдиғини топади.

Хави тақдир унга ато этган иқтидорни ўз вақтида англаб етиб, салоҳиятини ва куч-қудратини кераксиз ишлар, нотўғри қарорлар, аҳмоқона машғулотларга йўналтиргани йўқ. 

Бускетснинг фикрича, Хави испан футболининг барча даврларидаги энг зўр футболчиси. Аммо афсуски, биз ҳали вақтни ўз назоратимизга олиш илмини ўзлаштира олмадик. Вақт эса ҳеч қачон ҳеч кимга вафо қилмаган. 

Гвардиола "Барса"дан кетгач Эрнандес сайёрамизнинг энг кучли футболиси даражасида тўп суришдан тўхтади, жорий мавсум эса у асосий таркибдаги ўрнини бутунлай йўқотиб қўйди. Аслида у ўтган ёздаёқ кетмоқчи эди, аммо Луис Энрике уни қолишга кўндирди. Хави ҳақиқатдан ҳозирги жамоага зарур, айниқса футболчилар ўртасида юз бериши мумкин бўлган низоларни юмшатиш учун ҳам керак эди. Ахир Хави ҳақиқий сардор ва дипломатдир.

Аммо Каталонияда бундан кейин узоқ вақт ушланиб қолиш мантиққа тўғри келмайди. Қолаверса, "Барселона" ярим чизиғида ажойиб, иқтидорли футболчилар тўп сурмоқда, ёшлар камолга етмоқда. 

Катта эҳтимол билан Хави келаси мавсумдан бошлаб Қатарда фаолият юритади. Эҳтимол, ўша ерда мураббийлик ишини ҳам йўлга қўяр? Чунки шу хилдаги миш-мишлар ҳам қулоққа чалиняпти. 

Эрнандес келажакда "Барса"ни бошқариш ниятида. Ўзининг футбол майдонидаги фикрлаши, дипломатияси, шахсий фазилатлари ва етакчи бўла олиш иқтидорига эга Хавидан балки ажойиб мураббий чиқар.  

"Ал-Садд" Эрнандеснинг келишув бўйича якуний қарорини кутмоқда. Аммо бунгача ҳали охирига етказилмаган ишлар ҳам бор. Хави Европа футболи билан чиройли тарзда хайрлашишни истамоқда, "кўк-анорранглилар"да эса барча турнирларда зафар қучиш учун ажойиб имконият мавжуд. 

Маҳмуджон АЗИМОВ 
таржимаси

Киритилди: 30.03.2015 18:00. Ўқилди: 5987 марта. Фикрлар: 2 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

19.09.2024. ЕЧЛ. .
23:59
Монако
2-1
Барселона

Навбатдаги учрашув

22.09.2024. Ла-лига. 6-тур.
21:30
Вильярреал
-:-
Барселона

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.