Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Европа чемпионатларининг навбатдаги турида рўй берган энг муҳим воқеалар ўн битталиги

Кун.уз сайти 4-5 апрель кунларида “кучли бешлик” чемпионатларида бўлиб ўтган навбатдаги турда кузатилган эътиборга молик футбол воқеаларини жамлади.

1. “Арсенал” “Ливерпуль”ни йирик ҳисобда мағлуб этди

20 ёшли испаниялик ҳимоячи Ҳектор Бельерин “Ливерпуль”нинг ҳимоясини пароканда қилишни бошлаб берди. Бир вақтлар лондонликлар сафидан кетиб қолган Коло Туре бошчилигидаги “Ливерпуль” ҳимояси бу голдан кейинги яна 3та голдан жамоани сақлаб қола олишмади ва ўйиндаги барча 4 гол турнинг энг чиройли 4 голлари сифатида саналди. Шунингдек, бу ғалабадан кейин “Арсенал” АПЛ турнир жадвалида иккинчи ўринга чиқиб олди.

2. Уэйн Руни ўзининг навбатдаги чиройли голини урди

Бу турда “Манчестер Юнайтед” ўз уйида “Астон Вилла”ни қабул қилди ҳамда Эрреранинг икки, Рунининг бир голи эвазига 3:1 ҳисобида ғалаба қилди. Бу голларнинг энг чиройлисига Руни муаллифлик қилди, у қанотдан ўзига узатилмаган тўпни ўзига ўнглаб олди ҳамда рақиб ҳимоячилари ва дарвозабонини доғда қолдириб, тўпни тўрга йўналтирди.

3. Чарли Адам майдоннинг иккинчи томонидан “Челси” дарвозасини ишғол қилди

“Челси” яна бир ўйинда яна бир амаллаб ғалаба қозонди. “Сток Сити” 2:1 ҳисобида мағлуб этилгач, Жозе Моуриньо шогирдлари чемпионлик сари яна бир қадам ташлашди. Лекин “Сток Сити”га қарши ўйинда жамоа дарвозабони Тибо Куртуа Чарли Адамнинг 60 метр узоқликдан берган зарбасини қайтата олмади. Азардан майдон марказига яқин жойда тўпни олиб қўйган Адам дарҳол тўпни узоқдан тепиб юборди ва бунга тайёр бўлмаган Куртуа ўз дарвозасидан анча вақтгача унутилмайдиган голни олиб чиқди.

4. Дик Адвокат АПЛдаги илк ғалабали ўйинини ўтказди.

Дик Адвокат Англияга келганидан бери иккинчи ўйинини ўтказди ва бунисида ғалаба қозонди. “Ньюкасл”га қарши ўтказилган, “Тайн ва Уит дербиси” деб ном олган ўзига хос принципиал тўқнашувда “Сандерланд” 1:0 ҳисобида енгди ва мухлислар бунинг учун мураббийга алоҳида миннатдорчиликлар изҳор этишди. Адвокат бошқарувидаги илк учрашув 21 март куни “Вест Хем”га қарши бўлиб ўтган, унда 0:1 ҳисоби қайд этилганди.

5. Италия А сериясида “Рома” иккинчи ўрнини сақлаб қолди

Италияда ким чемпион бўлиши ойдинлашиб қолган. “Ювентус” ўзига ҳеч кимни яқинлаштирмоқчи эмас. Ўз навбатида иккинчи ўринни ким эгаллаши ҳам маълум бўлиб бормоқда. “Рома” навбатдаги турда ҳам хотиржамлик билан ғалаба қозонди ва ўз ҳисобига 3 очкони ёзиб қўйди. Асосий рақиблардан бири “Наполи” Миралем Пьяничнинг голи эвазига мағлуб этилди.

6. Лука Тони яна бир дублни нишонлади

Италия футболига хос бўлган қария ҳужумчиларнинг иккинчи ёшлигини ўтказиши билан боғлиқ ҳодиса айни вақтда “Верона” таркибида ҳаракат қилаётган Лука Тони билан ҳам кечмоқда. Унинг ўтган йилги голеадорлигини охирги мавсум деб ҳисоблаганлар адашди. Тони “Чезена”га қарши 3:0 ҳисобида тугаган ўйинда голларнинг иккитасига муаллифлик қилди ва ўз ҳисобидаги голлари сонини 15тага етказиб қўйди. У ўтган йили 20та гол урганди.

7. Муҳаммад Салоҳ “Фиорентина” сафида гол уришда давом этмоқда

“Челси” жамоасининг асосий таркибига кира олмаган мисрлик иқтидорли футболчи Муҳаммад Салоҳ қишки трансферлар вақтида “Фиорентина” сафига келиб қўшилганди. У шу вақтгача бу жамоанинг 6та ўйинида майдонга тушган ва 3та гол урганди. “Сампдория” билан ўтган еттинчи ўйинида у яна бир голини нишонлади ва жамоанинг турнир жадвалида тўртинчи ўринга кўтарилишини таъминлади.

8. Левандовски ўзининг собиқ жамоаси дарвозасига ғалаба тўпини киритиб кетди

Бундеслиганинг навбатдаги турида Роберт Левандовски “Бавария” сафида Дортмунднинг “Боруссия” жамоасига қарши майдонга тушди ва ўйинда ягоналигини сақлаб қолган ва собиқ жамоадошларининг мағлубиятига сабаб бўлган голга муаллифлик қилди.

9. Роналду ўз фаолиятидаги илк “флеш”ни амалга оширди

“Гранада” жамоасини қабул қилган “Реал” 9:1 ҳисобида зафар қучди. Голларнинг 5таси Криштиану Роналду томонидан киритилди. Бу унинг илк марта бир ўйинда 5та гол киритиши бўлди.

10. Жереми Матьёнинг голи “Барселона”га ғалаба келтирди

“Реал” йирик ҳисобда ғалабали ўйинни ўтказган куни каталонияликлар ўзлари учун ҳамиша ноқулай рақиб ҳисобланган “Сельта” майдонига сафар қилди ва кичик ҳисобдаги ғалаба билан кифояланди. Бу гол ҳимоячи Жереми Матье томонидан урилди. У биринчи даврада ҳам жамоа ғалабасини таъминлаган гол урган эди.

11. “ПСЖ” “Марсель”ни сафарда енгиб, яккапешқадамга айланди

“ПСЖ”ни Франция жанубидаги мухлислар ўта ёмон кутиб олишди, лекин футболчилар зарур қаршиликни кўрсата олмади. “Марсель” муҳим ўйинда 2:3 ҳисобида мағлуб бўлгач, турнир жадвали юқорисини парижликлар эгаллашди.

Киритилди: 06.04.2015 17:02. Ўқилди: 10530 марта. Фикрлар: 3 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

19.09.2024. ЕЧЛ. .
23:59
Монако
2-1
Барселона

Навбатдаги учрашув

22.09.2024. Ла-лига. 6-тур.
21:30
Вильярреал
-:-
Барселона

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.