Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Ла лига. «Севилья» - «Барселона». Превью

Испания чемпионатининг 31-тури доирасида бугун "Севилья" ўз майдонида "Барселона"ни қабул қилади. Ушбу ўйин олдидан превьюни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Унаи Эмери шогирдлари Испания чемпонатининг ушбу мавсумида ўз майдонларида бўлиб ўтаётган ўйинларда ҳали мағлубиятга учрашмади! Умуман олганда, севильяликлар сўнгги марта шу йилнинг 22 февраль куни "Реал Сосьедад" майдонида ютқазишганди — 3:4. Андалусияликлар "Барселона"га қарши ўйинга юқори кайфиятда етиб келишмоқда. Ўз навбатида каталонияликлар ҳам бир неча ўйиндан бери фақат ғалаба қозониб келишмоқда. Демак, "Рамон Санчес Писхуан" майдонида бўладиган ўйинда кимнингдир сериясига барҳам берилади.

Биринчи даврада "Камп Ноу"да ўтказилган ўйинда "кўк-анорранглилар" рақибни осонлик билан мағлуб этишганди — 5:1. Умуман олганда, сўнгги 3 йилда ўтказилган 6та ўйиннинг барчаси "Барса" ғалаба қозонган. Дарвоқе, "Севилья" ўз уйидаги сўнгги мағлубиятини айнан "Барселона"дан қабул қилиб олганди (2014 йил февраль).

Қизиқ статистика: Месси, Суарес ва Неймар "Барселона"нинг бошланғич таркибида майдонга тушса, каталонияликлар фақат ғалаба қозонишмоқда. Бугун эса мазкур учлик асосий таркибда ўйинни бошлашади. Энрике бугун энг кучли таркибни майдонга туширишда ҳеч қандай муаммога эга эмас. "Севилья"нинг икки дарвозабони — Бету ва Мариано Барбоса жароҳатланишган.

Фикрлар
Луис Энрике, "Барселона" бош мураббийи: "Бизни қизиқарли ўйин кутмоқда. Мен "Севилья"ни чемпионатнинг энг хавфли клублари сафига қўшаман. Севильяликлар ўз майдонларида ҳар қандай жамоага жиддий қаршилик кўрсатадилар. Улар турли услубда ўйнай олишади. Бу эса уларни янада хавфлироқ жамоага айлантиради.

Унаи Эмери, "Севилья" бош мураббийи: "Барселона" билан кураш мени ўзига жалб қилади ва руҳлантиради. Яхши ўйин кўрсатиб, "Севилья" бежизга Чемпионлар лигаси йўлланмаси учун кураш олиб бормаётганини исботлашга ҳаракат қиляпмиз. Ҳозирги "Барса" Гвардиола пайтидаги жамоага анча яқин. Луис Энрике ажойиб ишламоқда. Буни уларнинг ўйинида кўриш мумкин".

Хавьер Маскерано, "Барселона" ҳимоячиси: "Севильядаги ўйин бошқалари сингари муҳим аҳамиятга эга. Ўртага 3 очко қўйилган. Рақиб яхши ўйин кўрсатмоқда, айниқса уйда. Оғир ўйин бўлади".

Рақамлар
— Месси "Барселона" сафидаги барча мусобақаларда голлари сонини 400тага етказишига 2та гол қолди.
— "Севилья" ва "Атлетико" Леонинг севимли жамоалари ҳисобланади. Аргентиналик футболчи ҳар иккала жамоа дарвозасига 18тадан гол урган.
— "Барселона" барча турнирлар доирасида ўтказган 21та ўйиндан 20тасида ғалаба қозонишга муваффақ бўлган.
— "Барселона" "Севилья"га қарши ўтказилган сўнгги 15та ўйиндан бери мағлубиятга учрамаяпти (12та ўйин, 3 та дуранг). Каталонияликлар сўнгги марта 2007 йилнинг март ойида ютқазишганди. Ўша ўйинда ҳаракат қилган футболчилардан "Севилья" таркибида бирорта ўйинчи қолмаган.
— Дарвоза дахлсизлигини сақлаб қолиш бўйича "Барса" етакчилик қилмоқда (17та ўйин). "Атлетико" 15та ўйинни "қуруқ" ўтказган.

Ҳакамлар
Ўйинни Хуан Мартинес бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб боришади. Ассистентлар — Хуан Карлос Юсте Хименес ва Давид Каналес. Захира ҳаками — Альберто Салазар.

Тахминий таркиблар

 

Киритилди: 11.04.2015 17:53. Ўқилди: 4231 марта. Фикрлар: 2 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

15.09.2024. Ла-лига. 5-тур.
19:15
Жирона
1-4
Барселона

Навбатдаги учрашув

19.09.2024. ЕЧЛ. .
23:59
Монако
-:-
Барселона

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.