Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Севилья» «Барселона»ни 2 очкодан маҳрум қилди!

Испания чемпионатида чемпионлик учун кураш янада қизғин кечадиган бўлди. "Барселона" "Рамон Санчес Писхуан" стадионида "Севилья" меҳмони бўлди ва 2та тўп фарқи билан олдинда боратуриб, якунда муҳим 2 очкодан маҳрум бўлди.

Каталонияликлар ўйинни жуда кучли бошлашди. Баҳснинг 14-дақиқасида мезбонлар ўз жарима майдончалари ичида Мессига чап оёқда зарба йўллаш имкониятини бериб қўйишди. Тўп айланиб бориб олис бурчакка бориб тушди. Орадан кўп ўтмасдан шундоққина жарима майдончаси чизиғи яқинида белгиланган жарима зарбасини Неймар идеал даражада амалга оширди. Тўп "тўққизлик" орқали тўрга бориб тушди.

Учрашувнинг 38-дақиқасида Эвер Банега жарима майдончаси ташқарисидан йўллаган зарбани "Барса" посбони Клаудио Браво йўллаган зарба тўсин орқали дарвоза чизиғини кесиб ўтди. Кейинги ҳужумдаёқ Банеганинг ўзи ҳисобни тенглаштириши мумкин эди. Унинг жарима майдончаси ичида йўллаган зарбасига меҳмон ҳимоячиси оёқ қўйишга улгурди.

Агар иккинчи бўлим бошида Луис Суарес ўз имкониятидан фойдаланганида, ўйин тақдири эрта ҳал бўлиши мумкин эди. Иньеста Суарес билан "девор" ўйнаб бирга бир вазиятга чиқиб бориб, зарба йўллади. Тўп дарвозабоннинг кўкрагига тегиб қайтди. Луис 10 метрлардан аниқ зарба бера олмади.

Иккинчи 45 дақиқаликда "Севилья" жуда кучли ўйнади. Ҳаттоки "Барселона" тўпни назорат қилиш имкониятини бермасдан кетма-кет ҳужумлар ташкил қилди. Андалусияликларнинг уринишлари 84-дақиқада ўз самарасини берди. Рейес-Видаль узатмаларидан кейин Гамейро дарвозанинг бўш қолган қисмини ишғол қилди.

Қолган дақиқаларда Унаи Эмери шогирдлари жуда яхши ҳимояланишда ва ўз ҳисобларига 1 очкони ёзиб қўйишди. "Барселона" эса 2 очко йўқотиши оқибатида "Реал" билан орадаги фарқ энди 2 очкони ташкил қилмоқда.

Ла лига, 31-тур
Севилья – Барселона 2:2 (1:2, 1:0)
Голлар: 0:1 – 14 Месси, 0:2 – 31 Неймар, 1:2 – 38 Банега, 2:2 – 84 Гамейро.
Севилья – Рико, Каррису, Коке, Пареха, Тремулинас, Банега, Криховяк, Иборра (Мбиа, 70), Видаль, Витоло (Рейес, 70), Бакка (Гамейро, 75).
Барселона – Браво, Дани Алвес, Пике, Альба, Матье, Иньеста (Педро, 86), Бускетс, Ракитич, Неймар (Хави, 74), Месси, Суарес.
Огоҳлантиришлар: Криховяк (29), Иборра (46), Банега (57), Бускетс (61), Пике (62), Рейес (77), Мбиа (82).

Киритилди: 12.04.2015 00:36. Ўқилди: 8927 марта. Фикрлар: 18 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

15.09.2024. Ла-лига. 5-тур.
19:15
Жирона
1-4
Барселона

Навбатдаги учрашув

19.09.2024. ЕЧЛ. .
23:59
Монако
-:-
Барселона

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.