Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Каталония дербисида «Барселона» ғалаба қозонди

Испания чемпионатининг 33-тури доирасида Каталония дербиси бўлиб ўтди. "Барселона" ўз ҳамшаҳри — "Эспаньол" майдонида меҳмон бўлди ва рақибига деярли ҳеч қандай имконият қолдирмади.

Баҳсни жуда кучли бошлаган Энрике шогирдлари 25-дақиқага келиб рақиб дарвозасини икки марта ишғол қилишга муваффақ бўлишди. Ҳар иккала гол чиройли комбинация маҳсули бўлди.

Дастлаб Месси майдон марказидан рақиб жарима майдончасининг чап томонига узатма берди. Альба тўпни дарвоза рўпарасига қайтарди. Суарес тўпни атайлаб ўтказиб юборди ва унинг ортидан келаётган Неймар дарвозани ишғол қилди. Кейинги голли комбинацияда эса асосий ишни Суарес бажарди, Месси гол муаллифига айланди. Луис ўнг қанотдан Иньестага узатма берди ва Андрес тўпни Суаресга қайтарди. Уругвайлик футболчи нариги устун ёнида очиқ турган Месси ўз вақтида кўрди. Лионелнинг зарбасидан кейин тўп иккита устунга тегиб, кейин тўрга бориб тушди!

Иккинчи бўлимни ҳам меҳмонлар фаол бошлашди. Неймар бирга бир вазиятда дарвозабонни доғда қолдира олмади. Орадан кўп ўтмасдан Хорди Альба ҳакам билан тортишгани учун кетма-кет иккита сариқ карточка олди ва майдонни тарк этди. Сон жиҳатдан кўп бўлиб қолган мезбонлар бироз фаоллашишди, аммо мағлубиятдан қутулиб қолишнинг имкониятини топа олишмади. Аксинча, "Барса" камчиликда бўлса ҳам кўпроқ хавфли вазиятларни яратди. Мессининг зарбаси устунга теккан бўлса, Неймар бўш қолган дарвозани ишғол қила олмади.

Ўйиннинг 77-дақиқасида эса Неймар бутун бошли "Эспаньол" мудофаа чизиғини алдаб ўтди ва ўзи ҳам зарба бериши мумкин бўлган вазиятда Мессига пас берди. Лионель зарба беришга улгурмади, ҳимоячи тўпни тепиб юборди.

Ушбу ғалабадан кейин "Барселона" ўз очколарини 81тага етказди ва "Реал" билан орадаги фарқни 5 очкога етказди. "Қироллик клуби" эртага "Сельта" меҳмони бўлади.

Эспаньол – Барселона 0:2 (0:2, 0:0)
Голлар: 0:1 – 17 Неймар, 0:2 – 25 Месси.
Эспаньол – Касилья, Дуарте, Морено, Гонсалес, Альварес (Монтаньес, 74), Васкес, Гонсалес (Севилья, 61), Каньяс, Арбилья, Гарсия, Кайседо (Стуани, 70).
Барселона – Браво, Дани Алвес, Бускетс, Пике, Альба, Рафинья (Матьё, 65), Маскерано, Иньеста (Хави, 88), Неймар, Месси, Суарес (Ракитич, 80).
Огоҳлантиришлар: Гарсия (22), Альба (54), Арбилья (62), Васкес (72), Каньяс (80), Бускетс (83), Морено (90).
Четлатиш: Альба (54), Морено (90).

Киритилди: 25.04.2015 20:52. Ўқилди: 8512 марта. Фикрлар: 5 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

15.09.2024. Ла-лига. 5-тур.
19:15
Жирона
1-4
Барселона

Навбатдаги учрашув

19.09.2024. ЕЧЛ. .
23:59
Монако
-:-
Барселона

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.