Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Гвардиоланинг «Барселона»га тиши ўтадими?

Шу вақтга қадар «Барселона» ишқибозлари «Бавария»дан учралган йирик ҳисобдаги мағлубиятни унутмагани аниқ. Бу фикримизни қуръадан олдин «Барселона»нинг аксарият мухлислари ярим финалда «Бавария» билан тўқнаш келишини истагани ҳам исботлайди. Буни қарангки, Каталония клубида мазкур мағлубият учун қасос олиш вақти келди. Сабаби, УЕФА ярим финалига ташланган қуръа бу иккала клубни яна тўқнаштирди. Умуман, бу йилги «Бавария» — «Барселона» жуфтлигининг ўзига хос жиҳатлари талайгина.

Биринчидан, «Бавария»ни айни дамда «Барселона»ни ўз вақтида чўққига чиқарган Гвардиола бошқармоқда. Бу эса Гвардиоланинг иқтидори борасида бир тўхтамга келиш имконини беради. Шу вақтга қадар «Барселона»ни Гвардиола оёққа турғазган, «Барса» Хосеп билан тирик», деган тушунча мавжуд эди. Агар мазкур тўқнашувда Луис Энрике бошқараётган «Барселона» Пеп бошқарувидаги «Бавария»ни мағлуб этса, Гвардиоланинг даҳо даражасига чиқарилиши муболағадан ўзга нарса эмаслиги ойдинлашади. Борди-ю Гвардиоланинг қўли баланд келса, у ҳолда бу мутахассиснинг иқтидорига тан беришдан ўзга илож қолмайди.

Иккинчидан, «Барселона» интиқом орзусида яшаётгани сир эмас. 0:7 ҳисобидаги мағлубият каталонияликлар қалбини жароҳатлагани ва бу жароҳат ҳали ҳам тузалмагани аниқ. Хўш, энди «Барселона» ўша мағлубият аламини ола билармикин?

БИРИНЧИ ЖУФТЛИК: «БАРСЕЛОНА» — «БАВАРИЯ»
ИМКОНИЯТЛАР: 50-50
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, бугунги «Барселона» «Бавария» осонликча мағлуб этган клуб эмас. Бугунги «Барселона» тўхтатиб қолиш жуда қийин бўлган даражага келиб улгурган. Жамоанинг ҳужум чизиғи олдингиларидан кескин фарқ қилади. Энди кучли эканига ҳеч ким шубҳа қилмайдиган уч футболчи рақибларни ранжитишдан тўхташгани йўқ. Эҳтимол, Луис Энрике унчалик иқтидорли мураббий эмасдир, лекин «Барселона» футболчиларининг салоҳияти бу камчиликни ёпиб кетади. Агар Месси, Суарес ва Неймарнинг иши ўхшаса ҳамда бош ҳакам қўпол хатоларга йўл қўймаса, Гвардиола қашқирга йўлиққан қўйга ўхшаб қолиши тайин. «Барселона» айни дамда ажойиб формада, буни биргина «ПСЖ»нинг ҳар иккала ўйинда ҳам мағлуб этилганидан билиш мумкин.


— Бу айрилиш қўшиғини "Бавария"га бағишлайман!

«Бавария»да эса қатор йўқотишлар бор. Сўнгги маълумотларга кўра, немис клубининг қатор футболчилари, хусусан, Рибери биринчи ўйинни ўтказиб юбориши мумкин. Қолаверса, баъзи футболчиларда жароҳат бор. Аммо Мюнхен клуби доим ҳужумкор ўйнаш ва мағлуб бўлмасликка ўрганган. Қолаверса, Гвардиолада ҳар доим кутилмаган услуб топилади. Бу икки жамоанинг имкониятини бежиз тенг баҳоламадик. Боиси жамоаларни бир-биридан кучсиз деб бўлмайди. «Барселона» охирги пайтларда тезликни сезиларли даражада оширганидан кейин унинг ўйин услуби «Бавария»никига анча яқинлашди. Шу пайтгача Гвардиола шогирдларининг устунлиги тезлик эди, энди эса бу жиҳатни рақиб ҳам ўзлаштириб бўлди. Демак, тенг кучли рақиблар, қуроллар деярли бир хил, фақат ўз вақтида кутилмаган зарба бера олган жамоагина финалга чиқади.


— Бор, анавининг қўлидан микрофонни ол!

ИККИНЧИ ЖУФТЛИК: «ЮВЕНТУС» — «РЕАЛ»
ИМКОНИЯТЛАР: 40-60
Эҳтимол, имкониятлар коэффициентини кўриб, Турин клуби ишқибозлари бироз ранжишар, аммо тан олиш керакки, айни дамда таркиб ва ўйин жиҳатдан Карло Анчелотти шогирдларининг имконияти юқорироқ.

«Ювентус» бу мавсумда ажойиб ўйин ўтказяпти. Хусусан, А серияда чемпионлик масаласи деярли ҳал. Демак, клубда ортиқча босим йўқ ва Аллегри шогирдлари бор эътиборни «Реал»га қарши кечадиган ўйинга қарата олади. Бу эса жамоа ўйинини янада кучайтириш учун яхши имконият. Шунингдек, «Ювентус» учун «Реал» нотаниш рақиб эмас. Бу жамоалар илгари ЕЧЛ гуруҳ босқичида тўқнаш келишган. Ҳатто «Юве» Мадрид жамоасини мушкул аҳволга солиб қўйишнинг уддасидан ҳам чиққан. Ҳа, «Ювентус»ни муддатидан олдин мусобақадан чиқариб юборишга шошилмаслик керак. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, «Реал» клуби директори Эмилио Бутрагеньо журналистларга берган интервьюсида рақиб жуда кучли эканини айтиб ўтди.


— Э, й-ў-ў-ў-қ, қайси гуноҳим учун?!

Карло Анчелотти шогирдлари эса бу сафар ўтган мавсумдагидек қудратга эга эмас. Тан олиш керак, жамоа асосий таркибининг бир қатор футболчиларида жароҳат бор ва бу ўйин сифатига таъсир қилмай қолмайди. Аммо клуб сафида бир чизиқда ўйнай оладиган футболчиларнинг етарлича топилиши ушбу камчиликни ёпиб кета олади. Ана шу ерда жамоа нега трансфер мавсумларида фаол бўлиши ойдинлашади. Клуб раҳбарияти томонидан маблағни аямасдан сотиб олинган ўйинчилар мана шундай қийин пайтларда жамоанинг жонига ора киради.


— Ишқилиб, шпаргалкам манави бақироқнинг қўлига тушиб қолмасин-да

«Ювентус»га нисбатан «Реал»да босим кучли. Чунки жамоа ҳозир иккала фронтда ҳам жиддий иш олиб боришга мажбур. Ла-лигада «Реал»нинг очко йўқотишга ҳақи йўқ, шу билан бирга, сўнгги турларда энг кучсиз жамоа ҳам жиддий рақибга айланади. Демак, «Реал» ярим финалгача анча куч сарфлашга мажбур бўлиши тайин. Бу эса Турин клубига қўл келиши мумкин.

Иккинчидан, клуб елкасида ўзига хос рекорд ўрнатишдек вазифа турибди. Шу вақтгача ҳеч қайси клуб кетма-кет икки бор ЕЧЛ бош совринини қўлга киритмаган. Карло Анчелотти шогирдлари эса бу қора анъанани бузишга ҳаракат қилишади. Шунингдек, Мадрид жамоаси олдида бу мавсумда ютиш мумкин бўлган иккита соврин қолди, холос: Ла-лига ва ЕЧЛ. Миллий чемпионатда ишлар у қадар яхши эмас, демак, Европа Чемпионлар Лигасига кўпроқ эътибор қаратиш лозим.

Демак, 5 май куни «Бавария» «Камп Ноу»да меҳмон бўлади. Эртаси куни эса «Реал» Туринга сафар уюштиради. Жавоб ўйинлари эса 12-13 май кунлари ўтказилади. Биз эса ярим финалда ҳар бир жамоага омад тилаб қоламиз.

Низомжон ИСЛОМОВ

Киритилди: 02.05.2015 13:04. Ўқилди: 9502 марта. Фикрлар: 17 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

19.09.2024. ЕЧЛ. .
23:59
Монако
2-1
Барселона

Навбатдаги учрашув

22.09.2024. Ла-лига. 6-тур.
21:30
Вильярреал
-:-
Барселона

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.