Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Лионель Месси «Бавария» ва Нойерни «ағдарди»!

Жаҳоннинг энг кучли икки клуби ўртасида супержанг бўлиб ўтди! Ушбу ўйин тақдирини замонамизнинг энг кучли футболчиси Лионель Месси ҳал қилди. Ваҳоланки, 75-дақиқага қадар дунёнинг энг яхши посбони Мануэль Нойер "Барселона"нинг барча уринишларини йўққа чиқараётганди.

Биринчи бўлимнинг ўзида "Бавария" дарвозасига учта 100 фоизли голнинг урилишига Нойер йўл қўймади. Ўйиннинг 12-дақиқасида Суарес бирга-бир вазиятга чиқиб кетди ва дарвозабоннинг олдидан ўтказишни кўзлаб зарба берди. Нойер оёғи билан зарбани қайтарди! Орадан 3 дақиқа ўтиб Неймар 5 метрдан дарвозани ишғол қила олмади. Суарес Боатенгдан ўтиб кетиб, узатма берганди. Бразилиялик ҳужумчи зарба бериш чоғида сирпаниб кетди ва зарба кўнгилдагидек чиқмади. Баҳснинг 39-дақиқасида эса Ракитичнинг узатмасидан кейин Алвес яккама-якка вазиятда зарба берди, тўп яна Нойерга тегиб қайтди.

"Барселона" бутун ўйин давомида ҳужум қилишдан ташқари рақибга нисбатан жуда қаттиқ прессинг уюштирди. "Бавария" эса битта жуда яхши имкониятга эга бўлди ва уни қўлдан чиқарди. Мюллернинг ўнг томондан берган узатмасидан кейин мутлақо ёлғиз Левандовски 5 метрдан тўпни дарвозага бура олмади!

Гвардиола шогирдлари ҳимояга ётишмади. Улар тўпни назорат қилишга ва рақиб майдонида ҳеч бўлмаганда битта гол уриб олишга ҳаракат қилишди. Иккинчи бўлимда бирозгина эҳтиёткорлик ошди. Баҳснинг 61-дақиқасида Нойер дарвозани ташлаб чиқиб, ўзи билан бирга бир вазиятга келаётган Неймарга имконият қолдирмади. Орадан 3 дақиқа ўтиб бразилиялик ҳужумчи жарима майдончаси ичида аниқ зарба йўллай олмади (тўп юқоридан ўтиб кетди).

Ўйин темпи бироз тушгандек кўринган вазиятда сўнгги 15 дақиқада "Бавария" дарвозасига 3та тўп бориб тушди. Дастлаб мюнхенликлар жарима майдончаси ичида Неймарни йиқитишди, аммо Риццоли пенальти белгиламади. Ўйин давом этди ва кейинги ҳужумда Месси ҳисобни очди. Прессинг оқибатида Суарес ўнг қанотдан рақибдан тўпни олиб қўйди ва Лионелни тўп билан таъминлади. Аргентиналик футболчи 18 метрдан кучли зарба билан Нойернинг яқин бурчагини ишғол қилди! Ўта қийин ҳужумларни йўққа чиқарган немис посбони яқин бурчагидан тўп ўтказиб юборди. Бу эса дарвозабонлар учун кечирилмас хатодир. Мазкур "нокдаун"дан Нойерга ўзига кела олмади.

Минимал ҳисобдаги ғалаба ҳам каталонияликлар учун ёмон натижа эмасди, аммо бунга Месси кўнмади. У Боатенгни алдаб ўтди ва ўнг оёқда Нойернинг устидан тўпни ўтказиб, иккинчи голни уришга муваффақ бўлди.

"Барселона" ҳисобни сақлаб қолиш учун ўйнай бошлаган бўлса, мюнхенликлар ҳеч бўлмаса битта жавоб тўпини киритиш учун олдинга ўтишди. Иккинчи бўлимга қўшиб берилган 4 дақиқанинг энг сўнггисида мезбонлар қарши ҳужумга ўтишди. Меҳмонлар Суареснинг чалиб йиқитишганига қарамай ўйинни тўхтатмади ва Месси Неймарни бирга бир вазиятга чиқариб юборди. Неймар Жуниор йўллаган зарба Мануэлнинг оёқлари орасидан ўтиб, тўрга бориб тушди. 3:0!

Шубҳасиз, "Бавария" ҳали таслим бўлмади. Олдинда Мюнхенда ўтадиган 90 дақиқа баҳс бор. 12 май куни "Алянц Арена"да учрашгунча!

ЕЧЛ, ярим финал, дастлабки ўйин
Барселона Испания – Бавария Германия 3:0 (0:0, 3:0)
Голлар: 1:0 – 77 Месси, 2:0 – 80 Месси, 3:0 – 90 Неймар.
Барселона – тер Стеген, Дани Алвес, Пике, Маскерано (Бартра, 89), Альба, Ракитич (Хави, 82), Бускетс, Иньеста (Рафинья, 87), Месси, Суарес, Неймар.
Бавария – Нойер, Бенатия, Боатенг, Рафинья, Алькантара, Лам, Хаби Алонсо, Бернат, Мюллер (Гётце, 79), Швайнштайгер, Левандовски.
Огоҳлантиришлар: Хаби Алонсо (35), Дани Алвес (46), Бенатия (52), Бернат (56), Пике (66), Неймар (69).

Киритилди: 07.05.2015 01:37. Ўқилди: 18738 марта. Фикрлар: 37 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

19.09.2024. ЕЧЛ. .
23:59
Монако
2-1
Барселона

Навбатдаги учрашув

22.09.2024. Ла-лига. 6-тур.
21:30
Вильярреал
-:-
Барселона

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.