Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

ЕЧЛ. Дастлабки финалчи — «Барселона»!

"Бавария" "Камп Ноу"да йирик 0:3 ҳисобида мағлуб бўлиб қайтганига қарамай, мюнхенликларнинг барча аъзолари жавоб ўйинида ижобий натижага эришиб, финал йўлланмасини қўлга киритишга ишонишаётганини билдиришганди. Бунинг учун Гвардиола жамоаси каталонияликлар дарвозасига камида 3та гол уриб, ҳеч бўлмаганда ўйинни қўшимча бўлимларга ўтказишлари талаб этиларди.

"Бавария" ҳақиқатан ҳам 3та гол урди. Аммо улар бошқа шартни бажара олишмади. "Барселона" мезбонлар дарвозасини 2 марта ишғол қилишди.

Немислар ўйиннинг 6-дақиқасидаёқ бурчак зарбасидан кейин Бенатианинг голи орқали ўйинда кучли интригани юзага келтиришди. Улар шундан кейин босимни давом эттиришди. Аммо, лекин, бироқ... баҳснинг 15-дақиқасида Неймар томонидан урилган гол янги "туғилган" интригани "бўғиб ўлдирди". Месси нозик пас билан Суаресни бирга бир вазиятга чиқарди. Аввалги ўйиндан хулоса қилган Луис ўзи зарба бермасдан Неймарни тўп билан таъминлади. Бразилиялик футболчи бўш дарвозани муаммосиз ишғол қилди.

Шундан кейин ҳам немислар руҳан синиб қолишмади. Ҳужум ташкил қилишди, зарбалар берилди. Тер Штеген ўз ўрнида мустаҳкам ҳаракат қилди. Неймар томонидан киритилган иккинчи гол эса иродали немисларни ҳам руҳини туширди. Ҳимоячининг олис масофадан узатмасини майдон марказида Месси бош билан ортга уриб юборди ва Суарес яна бирга бир вазиятга қочиб кетди. Луис бу сафар ҳам ўзи зарба бермади ҳамда икки ҳимоячининг устидан ошириб, нариги қанотдан етиб келган бразилияликка пас берди. Неймарнинг зарбасини Нойер яқин бурчакдан ўтказиб юборди.

Биринчи бўлим тугашига 5 дақиқа қолганида эътиборга молик вазият юзага келди. Левандовски томонидан бирга бир вазиятда берилган зарбадан кейин тўп Тер Штегеннинг қўлига тегиб, дарвозага думалаб кираётганида, дарвозабоннинг ўзи тўпни чизиқ устида қайтариб юборди!

Иккинчи бўлимда "Барселона" ўйнамади, очиқчасига ўйнамади! Каталонияликлар Пепнинг ҳурматини қилишди шекилли, улар шунчаки тўпни назорат қилишга ҳаракат қилишди, аммо олдинга ўтишмади. Энрике ҳам Суарес, Ракитич ва Иньестани майдондан олиб, камроқ ўйин амалиётига эга бўлаётган футболчиларга имконият берди. Мюнхенликлар эса иккинчи бўлимда 2та вазиятни голга айлантира олишди ва ҳисобни 3:2га етказишди. "Бавария"га эса яна 3та гол керак эди. Компенсация вақтида Неймар бирга бир вазиятда гол ургиси келмади шекилли, Мессига ноаниқ пас бериб, вазиятни йўққа чиқарди.

"Бавария" охиригача курашди, аммо финалда "Барселона" чиқди. Ҳақли равишда чиқди. 6 июнь куни Берлинда бўладиган финалда каталонияликларнинг рақиби эртага аниқланади. Ё "Реал", ёки "Ювентус"!

ЕЧЛ, ярим финал, жавоб ўйини
Бавария Германия – Барселона Испания 3:2 (1:2, 2:0)
Голлар: 1:0 – 7 Бенатия, 1:1 – 15 Неймар, 1:2 – 29 Неймар, 2:2 – 59 Левандовски, 3:2 – 74 Мюллер.
Бавария – Нойер, Боатенг, Бернат, Бенатия, Лам (Роде, 68), Алькантара, Хаби Алонсо, Рафинья, Швайнштайгер (Мартинес, 87), Мюллер (Гетце, 87), Левандовски.
Барселона – тер Штеген, Дани Алвес, Бускетс, Пике, Альба, Иньеста (Хави, 75), Маскерано, Ракитич (Матье, 72), Неймар, Месси, Суарес (Педро, 46).
Огоҳлантиришлар: Рафинья (40), Алькантара (45), Ракитич (64), Левандовски (76), Хаби Алонсо (81), Роде (84), Педро (85).
Биринчи ўйин: 0:3

Киритилди: 13.05.2015 01:24. Ўқилди: 12424 марта. Фикрлар: 47 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

19.09.2024. ЕЧЛ. .
23:59
Монако
2-1
Барселона

Навбатдаги учрашув

22.09.2024. Ла-лига. 6-тур.
21:30
Вильярреал
-:-
Барселона

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.