Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Чемпионлар лигаси: "Ювентус" – "Барселона". Превью

Олдинда турган финал - Италия ва Испания мамалакатларининг чемпионлари ва кубок соҳиблари тўқнашувидаир. Учрашувнинг сўзсиз фаворити сўзсиз "Барселона", у охирги ўн йилликда чемпионлар лигасининг ҳал қилувчи паллаларида муттасил иштирок этиб келмоқда.

КИМ НИМА ДЕЙДИ?

Луис Энрике: "Ювентус"нинг барча жиҳатлари мени ташвишга солмоқда. Пирлога ўз ўйинини кўрсатишга имкон бермаслик керак. Биз ўйин бошиданоқ тўпга эгалик қилмоқчимиз. Футболчиларимиз юзда табассум билан машқ бажаришмоқда. Бутун жамоа ва мураббийлар штаби треблни нишонлашга умид қилмоқда.

Массимилиано Аллегри: "Биз "Барселона"нинг қандай савияга эканлигини яхши биламиз ва унинг қандай футбол кўрсатишини биламиз. Биз "Барселона" билан тенгма-тенг ўйнай олишимизни барчага кўрсатмоқчимиз ва исботламоқчимиз. Шанба кнуи биз "Реал"га қарши ўйинимиздан ҳам яхшироқ ўйнашимиз керак. "Барселона"га қарши ўйин бошқалардан фарқ қилади. Ғалаба қозониш учун хотиржамлик ва руҳан бардамлик керак бўлади.

Альваро Мората ("Ювентус"): "Месси бизни қўрқитмайди. Ҳаётда мени мутлақо бошқа нарсалар қўрқитади. Биз Мессини ҳурмат қиламиз, у дунёнинг энг яхши ўйинчиларидан бири. У КРиштиану Роналду каби бошқалардан устунроқ, аммо бизда ажойиб ҳимоя бор, уни енгибўта олиши керак".

Хави ("Барселона"): "Бу хавфли финал. Ҳамма "Барса"нинг ғалабасини тахмин қилмоқда, аммо "Ювентус" ўзгача жамоа. Агар жамоа бирин-кетин уч-тўрт совринларга эга бўлса, бу ерда тасодифга ўрин қолмайди".

РАҚАМЛАР

- Берлиндаги учрашув мусобақа тарихида июнь ойида ўтказилган биринчи финал бўлади.
- "Барселона" ҳам, "Ювентус" ҳам чемпионлар лигаси финалида саккизинчи бор ўйнамоқда. Каталонияликлар тўрт марта ғалаба қозонган бўлсалар (охирги тўрт финалда), туринликлар икки марта ғалаба қозона олганлар холос.
- "Ювентус" финалда ютқазса, бу мусобақа финаллари тарихидаги олтинчи муғлубият бўлади ва антирекордга айланади.
- "Барселона" тарихда икки марта треблга эришган биринчи клубга айланиши мумкин. "Ювентус" эса, Европада треблга эришган саккизинчи клубга айланиши мумкин.
- Италия ва Англия клублари чмпионлар лигасида ғолиб чиқиш бўйича иккинчи ўринда бормоқдалар. Агар "Ювентус" ғалаба қозонса, ундан олдин фақат Ли лига бўлади (14 ғалаба).
- Бугунги финалчилар еврокубокларда ўзаро саккиз марта учрашганлар. "Ювентус" тўрт марта ҳалаба қозонган, "Барселона" икки марта. Икки ўйин дуранг билан тугаган.
- "Ювентус"нинг ўтказиб юборган охирги тўрт голнинг учтаси 57-дақиқада киритилган.
- "Барселона"-2015 таркибида ЕЧЛда 9тадан кам гол урмаган икки футболси Месси (10) ва Неймар (9) бор. Бу мусобақа тарихидаги ягона ҳолат.
- "Ювентус" ўйинчилари "Барселона" ўйинчиларидан ўртача 5 см баландроқ - 182га 177.

 

"ОЛИМПИАШТАДИОН"

Финалга Берлиндаги "Олимпиаштадион" мезбонлик қилади.
Сиғими - 77 000 томошабин.
Қурилганган йили - 1936 йил.
Финал учун чиқарилган чипталар "Барселона" ва "Ювентус" мухлисларга 20 фоиздан ажратилган.

ҲАКАМЛАР

Финални Жунайт Чақир бошлиқ туркиялик ҳакамлар бошқариб боради. Чақирга Бхаттин Дуран ва Тариқ Энгюн ёрдам беради.

ТАХМИНИЙ ТАРКИБЛАР

 

Киритилди: 06.06.2015 09:11. Ўқилди: 6343 марта. Фикрлар: 4 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

19.09.2024. ЕЧЛ. .
23:59
Монако
2-1
Барселона

Навбатдаги учрашув

22.09.2024. Ла-лига. 6-тур.
21:30
Вильярреал
-:-
Барселона

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.