Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Барселона» — мутлақ чемпион!

"Барселона" — Европа чемпионлар лигаси ғолиби! "Барселона" — Европанинг ушбу мавсумдаги тенгсиз клуби. Камтар Луис Энрике келди ва бир мавсумнинг ўзида индамасдан ютиш мумкин бўлган барча совринларни қўлга киритди. "Барса" мухлисларини "требл" билан табриклаймиз.

Каталонияликлар финалда фаворит саналаётган бўлса-да, ўйин ҳақиқий финалга хос бўлди. Шиддат, эҳтирос, тўп учун охиригача кураш, ютқазишни истамаслик — буларнинг барчаси энг юқори чўққида бўлди. "Ювентус" ўйин бошиданоқ рақиб ҳимоячиларига нисбатан кучли прессинг уюштириб, уларни хато қилишга мажбур этиш пайида бўлди. Тевеснинг зарбасига аниқлик етишмади. Каталония суперклуби эса 4-дақиқадаёқ ҳисобни очди, чиройли комбинация орқали даврозани ишғол қилди. Месси ўз қанотдан тўпни чап қанотдан жарима майдончасига яқинлашган Альбага етказди ва Хорди дарҳол Неймарни тўп билан таъминлади. Бразилиялик ҳужумчи кичик пауза қилди ва жарима майдончасига марказдан ёриб кирган Иньеста пас берди. Жамоа сардори янада қулайроқ жойда турган Ракитични кўрди ва тўпни қизғанмади. Иван яқин масофадан дарвозани ишғол қилди!

Шундан кейин Артуро Видаль яхши вазиятдан фойдалана олмаганини инобатга олмаганда, устунлик тўлалигача "кўк-анорранглилар" томонида бўлди. Буффон "буффон"лигини қилмаганда, каталонияликлар биринчи бўлимнинг ўзидаёқ ўйин тақдирини ҳал қилиб қўйишарди. Айнан дарвозабон "Ювентус"нинг умиди сўниб қолишига йўл қўймади.

Иккинчи бўлим бошида Аллегри шогирдлари таваккал қилиб, олдинга ўта бошлаши натижасида "Барса" голли вазиятларга эга бошлади. Аммо Суарес ва Месси ажойиб имкониятлардан фойдалана олишмади. 55-дақиқада эса "Юве" ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди! "Барселона" тўпни эгаллаб, ҳимоядан чиқмоқчи бўлганида туринликлар тўпни эгаллашди ва ҳужум ташкил қилишди. Тевеснинг зарбасини Тер Штеген қайтарди ва қайтган тўпни Мората бўш дарвозага жойлади.

Учрашувнинг 68-дақиқасида Месси ўз сўзини айтди. У тўп билан олдинга борди ва йўл-йўлакай бир ҳимоячини алдаб ўтиб, жарима майдончаси чизиғи устидан зарба йўллади. Буффон зарбани қайтарди, қайтган тўпни Суарес бўш дарвозага жойлади!

Ўйиннинг қолган дақиқаларида очиқ футбол бошланди. Неймарнинг голи инобатга олинмаган (бош билан зарба берганидан кейин тўп унинг қўлига текканди), Перейра яқин масофадан "Барса" дарвозасига зарба бера олмади. Пике эса бирга бир вазиятдан зарба йўллади, аммо тўп юқоридан ўтиб кетди.

Ўйинни жуда яхши бошқариб борган туркиялик Жунайт Чақир иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшди, аммо бу вақтда жароҳатлар ва ўйинчи алмаштиришлар бўлгани боис баҳс 97 дақиқа давом этди. Энг сўнгги дақиқада белгиланган жарима зарбаси пайтида "Ювентус"нинг барча футболчилари олдинга ўтишди. Аммо тўпни испанлар эгаллаб олишди ва қарши ҳужумда Неймар барчасига катта нуқта қўйди!

"Барселона" ўз тарихида бешинчи марта Европанинг энг нуфузли совринини қўлга киритди.

ЕЧЛ, ФИНАЛ
Ювентус Италия – Барселона Испания 1:3 (0:1, 1:2)
Голлар: 0:1 – 4 Ракитич, 1:1 – 55 Мората, 1:2 – 68 Суарес, 1:3 – 90 Неймар.
Ювентус – Буффон, Лихтштайнер, Бардзальи, Бонуччи, Эвра (Коман, 89), Маркизио, Пирло, Погба, Видаль (Перейра, 79), Тевес, Мората (Льоренте, 85).
Барселона – тер Штеген, Дани Алвес, Пике, Маскерано, Альба, Ракитич (Матьё, 90), Бускетс, Иньеста (Хави, 78), Месси, Суарес (Педро, 90), Неймар.
Огоҳлантиришлар: Видаль (11), Погба (41), Суарес (70).

Киритилди: 07.06.2015 01:48. Ўқилди: 15235 марта. Фикрлар: 31 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

19.09.2024. ЕЧЛ. .
23:59
Монако
2-1
Барселона

Навбатдаги учрашув

22.09.2024. Ла-лига. 6-тур.
21:30
Вильярреал
-:-
Барселона

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.