Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

НЕЙМАР: “Миллионлар ўйини”даги миллионлаб “ўйин”лар

Бразилиялик Неймар сўнгги йилларда жаҳоннинг энг кучли фуцтболчиларидан бирига айланиб боряпти. Футболчининг “Барселона” клубига кўчиб ўтиши натижасида, унинг ўйинида янада кўтарилиш бўлди. Неймар майдонда ақлбовар қилмас ҳаракатлари билан танилган. Қолаверса, футболдан ташқи ҳаёти ҳам кўпчилик учун намунали бўлиши мумкин. Қуйида ўсиб келаётган иқтидор эгасининг сирли ва ғаройиб олами билан танишиб чиқамиз.

                            Ўртахол, аммо иқтидорли...

         Неймар да Сильва Сантос Жуниор 1992 йилнинг 5 февраль куни Бразилиянинг Сан-Паулу штатининг Можи-дас-Круизис шаҳарчасида дунёга келган. Футболчининг оиласи ўртахол эди. Унинг миллионлар ўйинига кириб келиши жараёни хусусида футболчининг отаси Неймар Сантос Жуниор шундай эслайди:

         “Неймар бошқа болалардан ажралиб турарди. Баъзи болалар  болалик пайтларида турли ўйинчоқларни ўйнашни ёқтирса, унинг дунёқараши ўзгача эди. Аниқроғи, Неймар тўп ўйнашни ва копток билан машғул бўлишни истарди. Шу сабабли унинг қизиқишларидан келиб чиқиб, 7 ёшида футбол мактабига беришга қарор қилганмиз”.

         1999 йилда Неймарнинг ота-онаси уни “Сантос” клуби футбол мактабига ўқишга олиб борди. Айтиш керакки, йигитча ўз тенгқурлари орасида жуда иқтидорли эди. Машғулотлар ва ўйин вақтида унинг такрорланмас ҳаракатлари кўпчиликнинг ақлини олган. Шу сабабли Неймар тез улғайиб, клубнинг асосий  таркибига қўшилиб кетишга уринди. Бироқ Неймар бошқа болалар сингари иккита-учталаб  бутсага эга эмасди. У доимий равишда битта бутсасидан фойдаланишга уринарди. Шунга қарамай, ўртахол оила вакиллари бўлажак юлдузчани тезроқ яхши даражага чиқиши учун қўлидан келганча ёрдамларини аямасди.

         Неймар “Сантос”нинг турли ёш тоифасидаги жамоаларида тўп суриб, ниҳоят 2008 йилда асосий жамоа билан профессионал шартнома тузди. Ўша йилнинг ўзидаёқ кўплаб голлар муаллифига айланди. Келгуси мавсумда эса биринчи ютуғини қўлга киритди. Шу тариқа футболчи 2013 йилгача “Сантос”нинг етакчисига айланиб келди. 2013 йилнинг майида  эса “Барселона” клуби бразилиялик иқтидорли футболчини сотиб олишни уддасидан чиқди. Унинг бу трансфери кўплаб можароларга сабаб бўлди. Бу ҳақда кейинчалик батафсил билиб оласиз.

                            Оилавий муҳит

         ... Неймар туғилиб ўсган Можи-дас-Круизис шаҳарчаси жиноятчилик авжига чиққан ҳудудлардан  бири ҳисобланарди. Неймар қатори болалар асосан ўғирликлар, турли жиноятчилик ишларига аралашиб юришарди. Қаҳрамонимиз эса оиласидаги етишмовчилик, моддий томондан камчиликлар сабабли, ўртоқларидан узоқроқ юрарди.

Боз устига унинг амакиваччаси Соуза Риберо ҳам миллионлар ўйини билан машғул бўлган, бироқ иродаси етишмаслиги сабабли, ўзини жиноятчиликка урган. Мана шундай воқеаллар сабабли, Неймар янада кучли ва мехнати эвазига ўсиб борди. Илгарилари битта бутсада тўп суришга одатланган футболчи кейинчалик олаётган даромади сабабли, оиласи билан мамлакатнинг марказига, қимаатбаҳо виллаларнинг бирига кўчиб ўтди. Илгаригидек энди у ота-онаси маошига қараб кун кўрмасди. Футболчининг ўзи ортда қолган ўтмиши хусусида шундай дейди:

         -Мен баъзи бир ўртоқларимдан узоқроқда юришга мажбур эдим, - дея эслайди футболчи. -  Машғулотлардан уйга қайтиб келган кезларимда ҳам, дўстларимнинг олдига ошиқмасдим. Сабаби шуки, биз истиқомат қиладиган туманни  тинч деб бўлмасди. Жиноятчилик айни авжига чиққан пайтларда, тўп тепиб, малакамни оширишга уринардим. Кейинчалик дўстларим мен билан фаҳрлана бошлади. Нимагаки, уларнинг даврасига қўшилмасдан меҳнат қилиб, қандай даражага чиққаним, дўстларим учун намуна эди.

                        “Барселона” Неймар учун қанча берган?

         “Барселона” клуби узоқ вақт давом этган музокаралардан сўнг Неймарнинг трансфер ҳуқуқини сотиб олди. Айтиш керакки, бу трансфер матбуотда  57 миллион евро дея  баҳоланди.

Ўша пайтда каталонияликларнинг президенти Сандро Россель бўлиб, трансферни амалга ошишида унинг хизматига катта бўлди. Бироқ кейинчалик олиб борилган суриштирув ишлари сабабли, маълум бўлдики, Неймар “Барселона” учун жуда катта маблағга тушган. Узоқ вақт олиб борилган суд жараёнлари натижасида, Неймарнинг отаси катта Неймар Сантос Жуниор Росселдан қўшимча маблағ олганлиги аниқланди. Россель футболчининг оила аъзоларига ҳам 20 миллион евродан ортиқ маблағ берганлиги маълум қилинди. Қолаверса, “Сантос”га берилган маблағ  57 миллион эмас, 96 миллион евро экани маълум бўлди. Шунингдек, бу трансфер ортидан Сандро Россель салкам 40 миллион еврони ўз чўнтагига ургани  маълум қилинди. Натижада, УЭФА ва ФИФА трансфернинг барча икир-чикирлари билан ўзлари шуғулланишга қарор қилди. Бунинг оқибатида Россель “Барселона” президентлиги лавозимидан четлатилди. Клубнинг эса трансфер бозори вақтида савдоларни амалга оширмаслиги тўғрисида қарор қабул қилинди.

                   Янги можаро. Янги суриштирув...

         Маълум бўлишича, Неймарнинг оила аъзолари томонидан “Барселона”дан олинган қўшимча маблағ сир тутилган. Шу сабабли, футболчининг ўзи ҳам бундай маълумотларга ишонмаган. Суд текширувларидан сўнг катта Неймар Сантос Жуниор барча айбларни тан олди. Бундан хабар топган футболчи анча вақт ўзига кела олмаганлигини таъкидлади.

         -Сўнгги пайтларда менинг трансферим борасида юзага келган миш-мишлар, турли фикрлар ўйинимга ўз таъсирини кўрсатмоқда. Тўғриси, оила аъзоларимнинг қўшимча тарзда маблағ олганлари мени эсанкиратиб қўйди. Тан олишим керакки, бундан хабарим йўқ эди.

            Футболчининг отаси Неймарнинг судга берса-я?

         Умуман олганда, қаҳрамонимизнинг отаси илгарилари ҳам бир қатор қинғир ишларга аралашиб қолган. Шундай кезларда, Неймар отасини ёнини олиб, катта миқдордаги жарималар эвазига уни қамоқ жазосидан асраб қолган.

Мана шундай воқеалларнинг яна бири ўтган йили рўй берди. Футболчи бугунги кунда “Барселона”да йилига 8,8 миллион евро маош олади. Айтиш керакки, бу маблағ футболчининг оиласини боқишга ортиғи билан етади. Шундай бўлса-да, Бразилия суди катта Неймар Сантос Жуниорнинг солиқларни ўз вақида тўламаганликда айблов билан унга нисбатан жиноий иш очади. Буни қарангки, қинғир ишларга аралашавериб, устаси фаранг бўлиб кетган отаси ўғлини судга беришга қарор қилади. Европа қонунчилигида ота ва болани бир-бирини судга бериши одатий хол. Хуллас, суд ишлари натижасида, Неймар 4 миллион евро жарима тўлашга мажбур бўлди.

                   Каролина ва Неймар: бахтли оила формуласи

         Бразилиялик иқтидорли футболчи Неймар ёш бўлишига қарамай, ёлғиз эмас. Футболчи севгилиси Каролина билан бахтли ҳаёт кечирмоқда. Уларнинг бир нафар ўғли бўлиб, унинг исми Давид Луккудир. Футболчи рафиқаси борасида берилган саволларга доимо бир хил жавоб қайтаришга одатланган.

         - Қийин вақтларимда у билан доимо бирга бўлиб келганман. Тўғри, ўтган йил жаҳон чемпионати арафасида мен ҳақимда тарқалган баъзи бир маълумотлардан кейин, рафиқамни ранжитганлигимни биламан. Бироқ мен ўшанда шунчаки саёҳат чиққанимни ва айта оламан холос. Мен Каролина билан бахтлиман. Шаҳсий ҳаётимни доимо кўз-кўз қилиш менга хос эмас”.

         Бир томондан уларнинг оиласини бахтли дейиш мумкин. Яна бошқа томондан олиб қаралса, Неймарнинг ҳам хиёнатга мойиллиги борлигини кўриш мумкин. Гап шундаки, футболчи ўтган йили Бразилияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатидан олдинроқ машҳур ашулачи (исми сир тутилган) билан яқин муносабатда  бўлганлиги ҳақида миш-мишлар болалаб кетганди. Қолаверса, уларнинг дам олиш учун сайёҳатга чиққани тўғрисидаги маълумотлар ОАВнинг асосий мвзусига  айланганди.    

       Омадли, ишбилармон, олижаноб...

         Неймар олаётган пулларининг маълум қисмини хайрия ишларига  сарф қилишга одатланган. Футболчи Бразилияда бўлган кезларида, доимий равишда ночор оилаларга ўз ёрдамини бериб келади. Қолаверса, оғир хасталик билан курашаётган беморлар учун шифохоналарга маблағ ўтказиб туришни ҳам канда қилмайди. Шу сабабли, футболчини саҳий инсонлардан бири деса бўлади.

         Боз устига футболчи кўплаб реклама роликларнинг юзи ҳисобланади. “Red Bull”, “Santander”, “Unilever”, “Volkswagen” cингари машҳур фирмалар билан шартнома тузган бўлиб, йилига катта миқдорда гонорар олиб туради.

                                      Актёрликни ҳам қойиллатади

         Қаҳрамонимиз кино соҳасида ҳам ўзини синаб кўрган. У фильмаларни томоша қилишни ва шу билан биргаликда актёрлик маҳоратини кўрсатишни ёқтиради. Шу сабабли 2013 йилда футболчи Бразилиялик режиссёрлар томонидан суратга олинган “Ҳаётни севаман” сериалида ҳам суратга тушган.  Кейинчалик футболчи яна фильмларда кўриниш беришга тайёрлигини маълум қилган.

                            Иззат АБДУВАҲОБ тайёрлади

Киритилди: 24.07.2015 18:16. Ўқилди: 8107 марта. Фикрлар: 2 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

19.09.2024. ЕЧЛ. .
23:59
Монако
2-1
Барселона

Навбатдаги учрашув

22.09.2024. Ла-лига. 6-тур.
21:30
Вильярреал
-:-
Барселона

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.