Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Европанинг энг яхши футболчиси ким бўлади?!

УЕФА якунланган 2014/2015 мавсум бўйича Европанинг энг яхши футболчиси номига даъвогар 10 нафар футболчи номини эълон қилди.

Рўйхатдан қуйидаги футболчилар жой олди:

Эден Азар ("Челси"), Жанлуижи Буффон ("Ювентус"), Артуро Видаль ("Ювентус"), Лионель Месси ("Барселона"), Неймар ("Барселона"), Андреа Пирло ("Ювентус"), Поль Погба ("Ювентус"), Луис Суарес ("Барселона"), Карлос Тевес ("Ювентус")ҳамда Криштиану Роналду ("Реал").

УЕФАнинг 54 та аъзо мамлакати журналистлари томинидан танлаб олинган ушбу кучли 10га кирган футболчиларга қисқача тўхталиб ўтамиз.

Эден Азар
Ортда қолган мавсум Эден Азар учун жуда ҳам муваффақиятли кўриниш олди. У премьер лигада энг яхши бўлиш билан бир қаторда, Англия чемпионлигини ҳам қўлга киритди. Маҳоратли ярим ҳимоячи мавсум давомида 51 та учрашувда майдонга тушди ва 16 бор рақиблар дарвозасини ишғол қилди. Кўплаб мухлис-у мутахассислар айнан Азарни мазкур мукофотга асосий номзодлардан бири дея эътироф этишмоқда. Кўрамиз, уларнинг тахминлари ўзини оқлармикан…

Жанлуижи Буффон
“Қария” Буффон ортда қолган мавсумда бир неча ёшга “ёшарди”, десак муболаға бўлмас. Зеро тажрибали дарвозабон жамоасини улкан муваффақиятларга етаклай олди. Айнан “Жижи”нинг сардорлигида “Юве” Чемпионлар лигасида финалга қадар етиб боришни уддалади. Анча йиллардан буён ЧЛ финалига ета олмай юрган туринликлар ўтган мавсумда ва ниҳоят ниятларига етишди. Ушбу муваффақиятга етарлича хисса қўшган Буффон кўхна қитъада йилнинг энг яхшиси бўлишга номзодлардан бири.

Артуро Видаль
“Ювентус”нинг Италияда етакчилигини сақлаб қолишида ва Европа чемпионлар лигасида финалга қадар етиб боришида асосий фигуралардан бири бўлган чилилик футболчи номзодлар қаторидан ўрин олгани бежиз эмас, албатта. Боиси маҳоратли футболчи Видаль ортда қолган мавсумни жуда кўтаринки кайфиятда ўтказди. У 46 та матчда майдонга тушиб, 8 бор гол киритишга муваффақ бўлди. Аммо шуни ҳам таъкидлаш жоизки, мазкур топ-10 ичида Видаль аутсайдерлар қаторида эътироф этилмоқда.

Лионель Месси
Месси 2011 йилги мавсумда Европанинг энг яхши футболчиси деб топилган. Агар аргентиналик футболчи бу гал ҳам мазкур совринга эга чиқса, бу унинг учун иккинчиси бўлади. Лео ўтган мавсумда 56 та ўйинда майдонга тушди ва 58 бор гол урди. Унинг имкониятлари анча юқори баҳоланаётганини қайд этиш жоиз.

Неймар
Неймар ўтган мавсумда “Барса” таркибида чин маънода “порлай” олди. Бразилиялик юксак иқтидор соҳиби секин-аста Еврофутболга кўникиб олди ва энди Европада ҳам энг яхши бўлиш учун ҳаракат бошламоқда. Кўрамиз, унинг дастлабки уриниши омадли чиқармикан…

Андреа Пирло
“Маестро” Пирло ортда қолган мавсумни “пик”да ўтказди. У ёши ўтиб бораётган бўлсада, худди ёш ва шижоатга тўла футболчилардек ўзини намоён этди ва “Кекса синьора”нинг муваффақиятига улкан хисса қўшди. У сўзсиз ушбу мукофотга бош даъвогарлардан биридир.

Поль Погба
Поль Погба ҳам 2014/15 мавсум якунларига Европада тенгсиз футболчи деб топилишга даъвогар 10 та футболчи рўйхатидан жой олган. Ёш иқтдиор эгаси мана бир неҳа мавсумдирки, барқарор ўйин намойиш этмоқда ва бу орқали жаҳон футболи жамоатчилиги эътиборини ўзига қаратиб келмоқда. Ортда қолган мавсумда ҳам француз футболчиси яхши ўйин намойиш қилди.

Луис Суарес
Уругвайлик ҳужумчи ортда қолган мавсумни ажойиб тарзда ўтказа олди. У “Барса” ўйинига тез киришиб кетди ва каталониялик мухлисларни деярли ҳар бир учрашувда киритган голлари билан хушнуд этиб турди. Суарес жами 43 та учрашувда 25 бор гол уришга муваффақ бўлди.

Карлос Тевес
Тевес ўтган мавсумда “Ювентус”нинг асосий ҳужум қуроли бўлди. Аргентиналик тажрибали ҳужумчи “кекса сеньора” сафида ёрқин ўйин кўрсатди ва бунинг натижаси ўлароқ, топ-10дан жой олди. Аммо шуни ҳам таъкидлаш жоизки, яқиндагина “Юве”ни тарк этиб, “Бока Хуниорс” сафидан жой олган Карлоснинг имкониятлари бироз пастроқ баҳоланмоқда.

Криштиану Роналду
Сўзсиз, Европанинг 2014/15 мавсуми якунлари бўйича энг яхши футболчиси бўлиш учун энг асосий номзод - Криштиану Роналду. Бунга эса қуйидагича асос бор: Португалиялик “чарм тўп” устаси ўтган мавсумда энг кўп учрашувда майдонга тушган ва энг кўп гол киритишга муваффақ бўлган ўйинчидир. Унинг ҳисобида 62 та беллашувда киритилган 59 та гол мавжуд. Шу тариқа бундан аввалги мавсумда ҳам Европада тенгсиз дея эътироф этилган Роналду бу гал ҳам ушбу совринга эга чиқиш учун ажойиб имконият хосил қилган. Аммо олдиндан бирор гап айтиш қийин. Зеро Европада ҳамма нарса бўлиши мумкин…

Таъкидлаш лозим, 12 август куни кучли учликка кирган футболчилар номи маълум бўлади. Сўнг ўша 3 та футболчи 27 август куни якуний тақдирлаш маросимида иштирок этади. Тақдирлаш маросими 27 август куни тунда Монакода ўтказилади.

Мазкур совриннинг амалдаги соҳиби Криштиану Роналду саналади. Ундан олдин эса Франк Рибери (2013), Андрес Иниеста (2012) ҳамда Лионель Месси (2011) ушбу мукофотга эга чиқишган.

Зоҳирбек Акрамхонов

Киритилди: 28.07.2015 13:37. Ўқилди: 10399 марта. Фикрлар: 20 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

19.09.2024. ЕЧЛ. .
23:59
Монако
2-1
Барселона

Навбатдаги учрашув

22.09.2024. Ла-лига. 6-тур.
21:30
Вильярреал
-:-
Барселона

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.