Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

“Барселона” ўз тарихида 5-маротаба Европа Суперкубогини қўлга киритди

Европа Суперкубоги учун “Барселона”-“Севилья” учрашуви 5:4 ҳисобида каталонияликлар фойдасига якунланди.

Тбилисининг Борис Пайчадзе номидаги “Динамо-Арена” стадионида бўлиб ўтган учрашувнинг асосий вақти 4:4 дуранг натижа билан якунланди. Учрашувнинг 115-дақиқасида Педро ғалаба голини киритди.

Учрашув бошида севильяликлар футболчиси Энер Банега жарима зарбасидан ҳисобни очди. 15-дақиқага келиб, Лионель Месси жаримадан киритилган иккита чиройли голлар эвазига “Барса”ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 1-бўлим охирида Рафинья ҳисобни 3:1 га етказди.

52-дақиқада Луис Суарес каталонияликлар устунлигини 3 та тўпга етказди. 57-дақиқада Хосе Антонио Рейес ҳисобдаги фарқни қисқартирди. 72-дақиқада Кевин Гамейро 11 метрлик жарима тўпини аниқ амалга ошириб, фарқни минимал кўринишга келтирди. 81-дақиқада Евгений Коноплянка ҳисобни дурранг кўринишга келтирди.

“Барса”га тарихидаги 5-суперкубокни учрашувнинг 115-дақиқасида ғалаба тўпини киритган Педро олиб келди. Шу тариқа “Барселона” ўз тарихи давомида 5-маротаба УЕФА Супекубоги соҳибига айланди.

Ушбу учрашув яна битта рекорд натижа билан ёдда қолади. Испан клублари учрашув давомида 9 та тўп киритиб, Европа Суперкубоги тарихида энг сернатижа ўйинни қайд қилишди.
Аввалги рекорд 1997 йилда “ПСЖ” – “Ювентус” (1:6) учрашувида қайд этилган эди.

Европа Суперкубоги. Тбилиси
Барселона (Барселона, Испания) – Севилья (Севилья, Испания) – 5:4
Голлар: Банега, 3 (0:1); Месси, 7 (1:1); Месси, 15 (2:1); Рафинья, 44 (3:1); Суарес, 52 (4:1); Рейес, 57 (4:2); Гамейро, 72 (4:3, пен); Коноплянка, 81 (4:4); Родригес, 115 (5:4).
Огоҳлантиришлар: Матьё, 71; Родригес, 94; Бускетс, 117; Алвес, 120 – Криховяк, 14; Коке, 88; Банега, 90+2; Иммобиле, 92; Крон-Дели, 120.

Киритилди: 12.08.2015 04:56. Ўқилди: 13283 марта. Фикрлар: 15 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

19.09.2024. ЕЧЛ. .
23:59
Монако
2-1
Барселона

Навбатдаги учрашув

22.09.2024. Ла-лига. 6-тур.
21:30
Вильярреал
-:-
Барселона

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.