Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

"Барселона"нинг ЧЛдаги тўпурарлари ТОП-10

Каталониянинг "Барселона" клуби сўнгги 9 йилда 4 маротаба Чемпионлар лигасида муваффақият қозонди. Биз ушбу клубнинг ЧЛдаги (Чемпионлар кубоги ҳисобга олинмаган) энг сермаҳсул футболчилари ТОП-10 лигини сизга тақдим этамиз.

10. Хави. 151 ўйин – 11 гол
ЧЛда энг кўп ўйинда майдонга тушиш бўйича рекордчи бўлиб турган Хави мусобақада жами 11 та голни ўз ҳисобига ёздириб қўйган. Хавининг энг муҳим голи 2013-йили ПСЖга қарши ўйинга тўғри келди. Ўшанда ярим ҳимоячи 89 дақиқада пенальтидан унумли фойдаланиб, ҳисобни тенглаштирганди. Жавоб ўйинида "Барса" яна дуранг ўйнади ва сафардаги гол туфайли ярим финалга йўл олади. Хави Чемпионлар лигасининг 4 та олтин медалига эга.

9. Хавер Савиола. 24 ўйин – 11 гол
Аргентиналик ҳужумчи "Барселона"да 2001-2007 йилларда тўп сурган. Унинг ҳисобида Каталонияликлар таркибида ЧЛда нишонланган 11 та гол мавжуд. У 2003-йилда 7 марта зафар қучган. Савиола голларининг 7 тасини иккинчи таймларда киритган. Хавер жамоа билан турнирда ғолиб чиқа олмаган.

8. Роналдино. 35 ўйин – 14 гол
Бразилиялик ярим ҳимоячи "Барса" сафида 2004-2008 йилларда ЧЛда 14 та голга муаллифлик қилди. Роналдино 2006 йилги мавсумни ажойиб тарзда ўтказди. У Каталонияликларнинг мусобақада ғолиб чиқишларига катта ҳисса қўшди. Жумладан бир марта "хет-трик"ка эришди. Ўша йили у 7 марта рақиблар дарвозаларини аниқ нишонга олган эди.

7. Неймар. 22 ўйин – 14 гол
Бразилиялик ҳужумчи “Барса” шарафини 2 мавсум ҳимоя қилган бўлса ҳам Чемпионлар лигасида 14 та голни ўз ҳисобига ёзиб қўйишга улгурди. Неймар учун ортда қолган мавсум жуда ҳам омадли келди. У мусобақанинг плей офф баҳсларида 7 та гол уриб, тўпурарлар пойгасида Роналду ва Мессига етиб олди ва турнир тўпурарларидан бирига айланди. Агар Неймар шу тариқа ўйнашда даом этса ушбу мавсумдаёқ иккинчи ўринга чиқиб олиши мумкин.

6. Педро Родригес. 60 ўйин – 15 гол
Клуб тарбияланувчиси ҳисобланадиган Педро 2008-йилдан бери ЧЛда 15 та гол муаллифи бўлган. Родригеснинг энг эсда қоларли голи 2011 йилги финалга тўғри келади. Ўшанда ҳужумчи 27 дақиқада "Манчестер Юнайтед" дарвозасини ишғол қилиб, ҳисобни очганди. Педро ҳисобида турнирдаги 3 та чемпионлик медали бор.

5. Самуел Это'О. 38 ўйин – 16 гол
"Барселона" тарихидаги энг сермаҳсул футболчилардан бири ҳсиобланадиган Это'О ЧЛда Каталонияликлар либосида 16 та гол нишонлаган. У бир марта "хет-трик" қайд этган. Камерунлик ҳужумчи 2006-йилги финалда "Арсенал" дарвозасини, 2009-йилги финалда эса "Манчестер Юнайтед" дарвозасини ишғол қилиб, клубни икки марта шохсупага кўтарилишига катта хизмат кўрсатган.

4. Луис Энрике. 36 ўйин – 19 гол
Каталонияликларнинг айни пайтдаги устози Энрике Чемпионлар лигасида "Барса" либосида 19 марта рақиблар посбонларини хафа қилган. Луис 4 марта "дубл" қайд этган. Афсуски унга жамоа билан нуфузли мусобақада зафар қучиш бахти насиб этмайди. У турнирда ғолиб чиқиш учун жамоаси билан икки марта ярим финалга қадар етиб келди. Аммо ҳар сафар омад Энрике ва унинг жамоасидан юз ўгирган. Энрике мураббий сифатида ушбу турнирда ғолиб чиқди.

3. Патрик Клюверт. 46 ўйин – 20 гол
"Барселона"нинг голландиялик ҳужумчиси жамоада 1999-2003 йиллар мобайнида тўп сурган. Унинг ҳисобида Каталонияликлар таркибида ЧЛда урган 20 та гол мавжуд. Патрик "Барса" сафида мусобақадаги энг муҳим голини 2000-йили чорак финал ўйинида киритган эди. Ўша беллашувда у 104 дақиқада Лондонликлар дарвозасини ишғол қилиб, жамоасига ярим финал йўлланмасини тақдим этади. Клюверт "кўк анорранглилар" билан турнир ғолиблигига эриша олмади.

2. Ривалдо. 43 ўйин – 22 гол
1999 йилги "Олтин тўп" соҳиби "Барселона"да 1997-2002 йилларда тўп сурди. Ривалдонинг энг омадли мавсуми 1999/2000 йилгиси бўлди. Ўша мавсумда у 10 та гол билан мусобақа тўпурарлигини қўлга киритди. Бразилиялик футболчи 2000-йили гуруҳ босқичида "Сан Сиро"да "Милан" дарвозасини уч марта ишғол қилганлигини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтмоқ жоиз. Ривалдо ҳам жамоа билан ЧЛда муваффақият оқозна олмаган.

1. Лионель Месси. 99 ўйин – 77 гол
Роналду билан бирга ЧЛдаги энг сермаҳсул тўпурар бўлиб турган Месси ҳисобида 77 та гол мавжуд. У Каталонияликлар таркибида 2004-йилдан буён тўп сурмоқда. Лионель 5 бора турнир тўпурарлини қўлга киритган. Шунингдек у мусобақада "флеш" ва "покер" қайд этган ягона футболчидир. Аргентиналик футболчи финал ўйинларида 2 марта гол урган. Месси ҳисобида ҳозирча ЧЛнинг 4 та бош соврини бор.

Фурқат Юсупов тайёрлади
Манба: www.Furkat.uz

Киритилди: 01.09.2015 18:09. Ўқилди: 6599 марта. Фикрлар: 5 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

19.09.2024. ЕЧЛ. .
23:59
Монако
2-1
Барселона

Навбатдаги учрашув

22.09.2024. Ла-лига. 6-тур.
21:30
Вильярреал
-:-
Барселона

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.