Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Лионель Месси. 15 йил ўтиб

Орадан 15 йил ўтди. Лео Месси “Барселона”га келганда 13 ёшда эди. Биз шу муносабат билан унинг фаолиятидаги 15та энг муҳим воқеаларни тақдим этамиз.

tDLEVfopIHs

1. 2001 йилнинг февралида Месси “Барселона”нинг ёшлар жамоасида дебютини ўтказган. “Ebre Escola Esportiva”га қарши иккинчи ўйинда кичик болдир суягини синдириб олган эди. Уша пайтларда академияда Леодан ташқари Сеск ва Пикелар ҳам тарбияланар эди. Орадан 15 йил ўтган бўлса ҳам Сеск-Месси-Пике энг яқин дўстлар бўлиб қолишган.

2. 2003 йил 17 ноябр, 16 ёш 145 кунлигида, Франк Райкаард Мессини “Порту”га қарши ўртоқлик учрашувида майдонга туширади. Бу Мессининг “Барселона”даги дебюти эди.

3. Ушбу мавсумда, 2004 йил 11 мартда, Лео “Матаро”га қарши ўйинда “Барселона Б” жамоасида дебютини ўтказади.

4. Орадан 11 ой ўтиб, Estadi Olímpic Lluís Companys стадионида, 2004 йил 16 октябрда Месси “Эспаньол”га қарши учрашувда Ла Лигадаги дебютини ўтказади.

5. Ушбу мавсумнинг сўнгида, 2005 йил 1 майда, ёш аргентиналик “Альбасете”га қарши ўйинда асосий жамоадаги илк голини уради. Ушбу голга уша даврдаги каталонияликларнинг ҳақиқий етакчиси Роналдиньо ассистентлик қилган.

6. Ушбу йилнинг 24 июнида 18 ёшли Месси Гампер Кубогида “Ювентус”га қарши ўйинда ўзининг ажойиб ўйинлари билан матбуотнинг назарига тушади.

7. 2007 йилнинг 10 мартида, 19 ёшида Лео ўзининг клубдаги илк хет-рикгини уради. Бу голлар алоҳида аҳамиятга эга эди, чунки бу хет-рик Камп Ноудаги Эль Класикода “Реал Мадрид” дарвозасига урилган эди. Бу голлар эвазига ўйин 3:3 ҳисоби билан якунланади. Ушанда Мессининг ўйинидан ҳайратга тушган Рауль: бу голлар Леони ҳақиқий буюк ўйинчига айлантиради, — деган эди.

8. 2009 йилнинг 27 майида Месси Чемпионлар Лигаси финалида илк ғалабасини қўлга киритади. Лео ушбу ўйинда Ван Дер Сар дарвозасига Хави узатмасидан сўнг фаолиятидаги энг машҳур голларидан бирини киритади.

9. 2009 йилнинг 19 декабрида Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати финалининг қўшимча бўлимларида урган голи эвазига “Барселона” ушбу мусобақадаги илк совринини қўлга киритади. Уша йили клуб 6та совринга эга чиқади.

10. 2012 йилнинг 2 ноябрида Лео ва унинг қиз уртоғи Антонелла ўзларининг биринчи фарзандлари Тьяго туғилганини эълон қилишади.

11. 2012 йилнинг 9 ноябрида Месси 86та голи билан бир йилда гол уриш бўйича Герд Мюллерни рекордини янгилайди (1972 йилда немис футболчиси 85та гол урган). 2012 йилнинг якунига кўра Месси 91та гол уради.

12. 2013 йилнинг 7 январида Месси тўртинчи “Олтин тўп”ини қўлга киритади. Бу натижаги ҳали ҳеч қайси футболчи эришмаган.

13. 2014 йилнинг ноябрида Месси “Севилья”га қарши ўйинда хет-рик уриб, Заррини 253та голли рекордини янгилаб Испания чемпионатининг энг яхши тўпурарига айланади.

14. Уч кун ўтиб “АПОЭЛ”га қарши ўйинда Месси ЕЧЛда гол уриш борасида Раулнинг рекордини янгилайди. Ўзининг хет-рикги билан 74та гол муаллифига айланади.

15. 2015 йилнинг 11 сентябрида Чемпионлар Лигасидаги 100-ўйинидан аввал Леонинг иккинчи ўғли Матео дунёга келди.

Киритилди: 20.10.2015 14:46. Ўқилди: 4618 марта. Фикрлар: 2 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

19.09.2024. ЕЧЛ. .
23:59
Монако
2-1
Барселона

Навбатдаги учрашув

26.09.2024. Ла-лига. 7-тур.
00:00
Барселона
-:-
Хетафе

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.