Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Валенсия» «Барселона»дан очко тортиб олди

Жуда яхши формага кириб олиб, катта тезликда илдамлаётган "Барселона"ни "Валенсия" оёғидан чалиб қолди. Бунга эса каталонияликларнинг ўзлари айбдор.

Бутун ўйин давомида Энрике шогирдлари катта устунликка эга бўлишди ва жуда кўплаб голли вазиятларни юзага келтиришди. Биринчи бўлимнинг ўзида Неймар, Суарес, Мессида камида 4-5та яхши вазиятлар бўлди. Аммо каталонияликлар уларни голга айлантира олишмади.

Ўйиннинг 59-дақиқасида эса Мессининг узатмасидан кейин Суарес бирга бир вазиятга чиқиб кетди ва ҳисобни очди. Ушбу голдан кейин меҳмонлар асосан тўпни назорат қила бошлашди, иккинчи голни уришга шошилишмади. Имконият бўлганда эса Месси ва Неймар имкониятлардан фойдалана олишмади. Ўйиннинг асосий вақти тугашига 4 дақиқа қолганда "Валенсия" қарши ҳужум ташкил қилди ва Санти Мина "Барселона" дарвозасини ишғол қилди.

Қолган бир неча дақиқа ичида "Барселона" қанчалик ҳаракат қилмасин, ғалабани қўлдан чиқариб бўлганди. Мазкур муваффақиятсизликдан сўнг "Барса" энди "Атлетико"дан 2, "Реал"дан 4 очко олдинда бормоқда.

Испания чемпионати, 14-тур
Валенсия – Барселона 1:1 (0:0, 1:1)
Голлар: 0:1 – 59 Суарес, 1:1 – 86 Санти Мина.
Валенсия – Доменек, Абденнур, Адерлан Сантос, Гайя, Рубен Везу, Парехо, Данило, Перес (Баккали, 73), де Пауль (Пьятти, 83), Пако Алькасер, Санти Мина (Тропи, 88).
Барселона – Браво, Пике, Дани Алвес, Альба, Маскерано, Иньеста, Бускетс, Ракитич, Месси, Неймар, Суарес.
Огоҳлантиришлар: Маскерано (16), Парехо (70), Данило (77), Гайя (87).

Киритилди: 06.12.2015 02:30. Ўқилди: 5158 марта. Фикрлар: 2 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

22.09.2024. Ла-лига. 6-тур.
21:30
Вильярреал
1-5
Барселона

Навбатдаги учрашув

26.09.2024. Ла-лига. 7-тур.
00:00
Барселона
-:-
Хетафе

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.