Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

ТОП-5. «Барселона» сотган энг қиммат футболчилар

Қуйидаги мақола орқали «Барса» сафини тарк этган қимматбаҳо футболчилар билан танишишингиз мумкин.

5. Яя Туре - «Манчестер Сити».
Нархи: 30 млн.евро (2010 йил)

Туре 2007-2010 йиллар мобайнида «Барселона» сафида ҳаракт қилган КотдъИвуарлик футболчи 117 учрашувда 6 та гол киритишга муваффақ бўлади. 2010 йилда Каталонияликлар Яянинг хизматларидан воз кечишга қарор қилиб, уни «Манчестер Сити»га 24 млн.фунт эвазига сотиб юборишади. Туре «Барса» сафида 7 соврин соҳибига айланган эди.

4. Педро - «Челси».
Нархи: 30 млн.евро (2015 йил)

Жамоада захира ҳужумчиси бўлавериш жонига тегган Педро 2015 йили Каталонияни Лондонга алмаштирди. 9 мавсум давомида 321 учрашувда 99 гол урган футболчини клуб 30 млн.еврога сотиб юборди.


3. Францеск Фабрегас.
Нархи: 33 млн.евро (2014 йил)

2011 йилда «Арсенал»дан сотиб олинган Фабрегас Каталонияликлар таркибида 3 та мавсум ўтказди. Бу давр ичида Сеск 151 учрашувда 42 гол киритиб, 48 та голга аниқ узатма оширди. Ярим ҳимоячилар учун супер натижа! Бироқ «Барса» уни сотишга қарор қилди. Лондоннинг «Челси» клуби «Барселона» билан 6 та соврин соҳибига айланган ярим ҳимоячи ушун 30 млн.фунт тўлашди.


2. Алексис Санчес.
Нархи: 42,5 млн.евро (2014 йил)

Луис Суарес «Барселона»га келиши, Санчеснинг жамоада қолмаслигидан далолат эди. Алексис Сеск билан бир йилда жамоага келди ва бир йилда бошқа клубга йўл олди. Чилилик ҳужумчи 2011-2014 йиллар давомида 141 беллашувда майдонга тушиб, 47 та гол киритди ва 34 та голли узатмани амалга оширди. Ушбу ёзда Санчес учун «Арсенал» 32,5 млн.фунтнинг баҳридан кечди ва уни ўз таркибига қўшиб олди.

1. Луиш Фиго.
Нархи: 60 млн.евро (2000 йил)

2000 йилда «Барселона» мухлислари Фигонинг «Реал»га ўтганлигини эшитиб, шок ҳолатига тушиб қолдилар. Луиш Каталонияликлар сафида 1995-2000 йилларда 249 ўйин ўтказиб, 45 та голга муаллифлик қилган ва жамоа билан 7 та мусобақанинг бош совринига эга чиққан эди. «Барса» ўз етакчисини азалий рақибига 60 млн.еврога сотиб юборди.

Киритилди: 11.10.2016 16:53. Ўқилди: 9366 марта. Фикрлар: 1 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

01.10.2024. ЕЧЛ. 2-тур.
23:59
Барселона
5-0
Янг Бойз

Навбатдаги учрашув

06.10.2024. Ла-лига. 9-тур.
19:15
Алавес
-:-
Барселона

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.