Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Энг кўп пенальти ишлаб олган жамоалар рўйхатини ким бошқармоқда? «Реал» ёки «Барселона»?

Opta билан Goal нашри 2012 йил 1 августидан буён энг кўп пенальти ишлаган жамоалар рўйхатини тузиб чиқди. Эътиборингизга ушбу жамоаларнинг Топ-10 лигини ҳавола қиламиз.

10-ўрин, “Севилья”, 37 пенальти ишлаган
Рўйхатни андалусияликлар очиб беради. Сўнгги йилларда Европа ва Испания яшил майдонларида юқори натижалар учун ҳаракат қилаётган жамоа 37 пенальти ишлаб олган.

9-ўрин, “Торино”, 38 пенальти ишлаган
Рўйхатда “Торино”дек камтар жамоаларни ҳам кўришингиз мумкин. Жо Ҳартнинг ҳозирги жамоаси сўнгги беш йил давомида 38 пенальти ишлаб олган.

8-ўрин, “Лион”, 39 пенальти ишлаган
Лионликлар бундан ўн-ўн беш йил олдингидек қудратга эга бўлмаса-да, Франция миллий чемпионатида ҳали ҳам ўз мавқеъсига эга. Лионликларга нисбатан ўйин қоидалари бузилиши 39 та пенальтига олиб келган.

7-ўрин, “Наполи”, 39 пенальти ишлаган
Неаполликлар сўнгги беш-олти йилда анча барқарор жамоага айланиб улгуришди. Таркибида Европанинг номдор футболчиларни йиғиб олган жамоа 2012 йил 1 августдан буён 39 пенальти ишлаб олган.

6-ўрин, “Лацио”, 39 пенальти ишлаган
Яна бир италян жамоаси “Лацио” ҳам пенальти ишлаб олиш бўйича кучли ўнликка кира олган. Ўз таркибида Лукас Биглия, Марко Пароло, Лулич, Чиро Иммобиле каби моҳир футболчиларни жамлаган “Лацио” 39 пенальти ишлаб олган.

5-ўрин, “Милан”, 40 пенальти ишлаган
Шонли тарихга эга миланликлар сўнгги беш йилда Италия чемпионатида 40 бора пенальти ишлаган. Чемпионатда юқори ўринлар учун курашда рақобат қила олмаётган “Милан” жамоаси ҳар доим юксак маҳоратли футболчиларни ўзида жамлаб келган.

4-ўрин, “Реал” Мадрид, 42 пенальти ишлаган
Мадридликлар ўзлари қатнашаётган ҳар қандай мусобақада етакчи жамоалардан бири ҳисобланади. Етакчилик учун эса албатта, моҳир, иқтидорли футболчилар керак. “Реал” Мадридда эса бундай футболчилар талайгина. Рақиблари жарима майдончасида ўйин қоидаларини бузган ҳолда мадридликлар ҳужумини тўхтатишга ҳаракат қилишган. Натижада “Реал” 42 маротаба пенальти ишлаб олган.

3-ўрин, “ПСЖ”, 44 пенальти ишлаган
Парижликлар янги ҳўжайинларининг жамоага ажратаётган улкан маблағлари ҳисобига жамоани супер-юлдузлар билан тўлдира бошлади. Чемпионатдан ташқари Европа доирасидаги мусобақаларда ҳам анча фаоллик кўрсатмоқда. Қарийб беш йил мобайнида клуб 44 бора пеналтй ишлаб олган.

2-ўрин, “Фиорентина”, 45 пенальти ишлаган
Пенальти ишлаб олишда италян жамоалар орасида пешқадам жамоа бу – “Фиорентина”. Жамоа А серияда юқори ўринлар учун муносиб курашмоқда. Клубда Бернардески, Тельо, Калинич, Бабакар каби иқтидорли футболчиларни кўришимиз мумкин. 2012 йил 1 августидан бери жамоа 45 бора пенальти ишлаб олган.

1-ўрин, “Барселона”, 46 пенальти ишлаган
Рўйхатни каталонияликлар бошқариб бормоқда. Шу пайтгача “Барселона” 46 маротаба пенальти ишлаб олган. “Барселона” ҳужумчиларига нисбатан рақиб ҳимоячилари сўнгги чорани қўллаган ҳолда жамоаларини қийин аҳволга солиб қўймоқда.

 

Киритилди: 02.02.2017 18:51. Ўқилди: 19076 марта. Фикрлар: 24 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

11.05.2025. Ла-лига. 35-тур.
19:15
Барселона
4-3
Реал Мадрид

Навбатдаги учрашув

16.05.2025. Ла-лига. 36-тур.
00:30
Эспаньол
-:-
Барселона

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.