Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Барселона»: ротациянинг камёб самараси

«Камп Ноу»да камдан-кам кузатиладиган ҳолат: «Атлетик»ка қарши Ла Лига доирасидаги ўйиннинг тугашига ҳали 26 дақиқа қолган бир вақтда Лионел Месси захирага олинди.

Бундай вазиятларда одатда жаҳли чиқадиган аргентиналик юлдуз эса бу сафар захира ўриндиғида кайфияти чоғ тарзда ўтирди. Умуман, ушбу ўйинда Луис Энрике томонидан амалга ошириладиган ротацияларнинг камдан-кам самараси кўринди.

Таркибдаги ўзгаришлар учун танқидга учраб келаётган мураббий «Атлетико»га қарши Мадриддаги ўйиндан олдин ротациясиз жамоа бундай босимга бардош беролмаслигини маълум қилган эди. Айнан ротация эвазига каталонияликлар 2014/2015-йилги мавсум якунига барчадан тетик тарзда етиб келган ва «требл»ни қўлга киритган, ўтган мавсумда эса чарчоқ Чемпионлар лигасини эрта тугатишга мажбур қилган эди.

Шу туфайли Энрикенинг ташаббуси билан ўтган ёзда Самюэл Умтити, Лукас Дин, Андре Гомеш, Денис Суарес, Яспер Силиссен ва Пако Алкасер айнан захира вариантларини кўпайтириш мақсадида олиб келинган эди. Гомешнинг «Барселона»даги фаолияти ҳозирча бир текисда кечамётган бўлса, Пако Алкасер Ла Лигада гол уролмай келаётган эди. Бироқ «Атлетик»ка қарши ўйинда испаниялик ҳужумчи ниҳоят бу ишни уддалади ва бу унинг учун Ла Лигада сўнгги 9 ойдаги биринчи гол бўлди.

Бунгача фақатгина Қирол Кубоги доирасида «Эркулес»га қарши 7:0 ҳисобида ғалаба қозонлиган ўйинда гол урган Алкасер учун бу янги ибтидо бўлиши мумкин. У «Атлетико»га қарши жавоб ўйини учун дам олган Луис Суареснинг ўрнида ўйнаган бўлса, Лионел Месси ҳам айнан шу мақсадда ўйинни эрта якунлади. «Барселона»нинг иккинчи голига муаллифлик қилган Месси захира ўриндиғида Суарес билан кулишиб ўтирди ва бу билан захирага олинганидан хафа эмаслигини кўрсатди.

Жамоанинг баъзи мухлислари ўйин тақдири ҳал бўлмаган бир пайтда энг яхши футболчи майдонни тарк этганидан хавотирлана бошлаган бир пайтда Алейш Видал олдинда отилб ҳисобни йириклаштирди ва хавотирларга барҳам берди. 2015-йил ёзида «Барса»га келган ҳимоячи шу пайтгача жамоада ўз ўрнини топишга қийналаётган ва ҳатто Луис Энрикенинг танқидига ҳам учраган эди. Бироқ «Лас Палмас»га қарши ўйинда (5:0) гол ургач, Энрике «У мураббийи ноҳақ бўлганини исботлаяпти», дея эътироф этганди.

«Барселона» бош мураббийи энди Пако Алкасер ҳам яхши йўцинга тушиб олиб, жамоа учун қўшимча имкониятлар тақдим этишидан умид қилса керак. Зеро, айнан тўғри йўлга қўйилган ротация «кўк-анорранглилар»га 2016/2017-йилги мавсумда совринлар ютишга ёрдам бериши мумкин.

Киритилди: 05.02.2017 14:59. Ўқилди: 8143 марта. Фикрлар: 3 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Барселона 10 19
2 Порту 8 15
3 Шахтёр 6 9
4 Антверпен 6 3

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

17.05.2024. Ла-лига. 36-тур.
00:30
Альмерия
0-2
Барселона

Навбатдаги учрашув

19.05.2024. Ла-лига. 37-тур.
22:00
Барселона
-:-
Райо Вальекано

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.