Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Хайрулла Ҳамидов мақоласи: «Барселона» ва инқироз

Бугунги “Барселона”ни Майк Тайсонга ўхшатаман. Тайсонни ҳеч ким енгишни ўйламасди – бунинг имкони йўқ эди, чунки, фақатгина биринчи раундда туриб бериш ҳақида гап борарди бошқаларда. Майк шу қадар замон боксчиларидан илгарилаб кетгандики, у фақат ўзига енгилсагина, рақиби олтин камарлик бўларди. Ҳа, бугунги “Барселона”нинг ҳақиқий чизмаси шу!

Олдиндан айтиб қўяй, мен “Реал”нинг ашаддий мухлисиман. Унинг ўйинларини беҳаяжон кузата олмайман, зўрға ўтираман. Шундай бўлса-да, битта ҳақиқатдан кўзни юмолмайман;

… “Барселона” шундай буюк жамоаки, унинг мағлубияти кўпчиликни шокка тушириб қўяди, клуб эпохаси тугади, деб юборади унинг мағлубиятини кутган шаҳловчилар.

… “Барселона” шу қадар ғалаба деган сўзга омухта бўлиб кетганки, унга енгилиш мутлақо мумкин эмас! Енгилдими, тамом, уни хоҳлаганча танқид қилишга рухсат бор!

… Бу жамоа йигирма биринчи асрда ўзига ўзи шундай “планка” қўйиб улгурдики, унга бошқалар ета олмаса-да, ўзи доимо ўша баландликдан юқорироқ сакраши керак, даҳшат-а?! Биргина жиддий мағлубият билан бош мураббийга чиқиш эшиклари кўрсатиладиган даражага чиқиб улгурди ўзи. Жамоа президентининг хоҳиши билан алмаштириладиган ҳолат эмас бу, мухлислару мутахассисларнинг фикрига кўра…

Ҳа, Энрике енгилди, енгилганда ҳам рақибига ҳар томонлама енгилди. ПСЖ бу ўйинда испаниялик юлдузларни том маънода еб қўйди. Лекин мен барибир Уткинга ўхшаб Каталония суперклубидан инқироз сўзини ясамоқчи эмасман. Василийга ўхшаб бу баҳсни 20 йил олдинги “Ноу Камп”да Шевченко ва жамоадошлари томонидан уюштирилган шоуга менгзай олмайман. Тўғри тушунинглар, бугунги “Барселона” бунга ижозат бермайди.

Рус шарҳловчиси мени тўғри тушунсинки, худди унга ўхшаб мен ҳам мозий саҳифаларини безаб турган ўша ўйинни диққат билан томоша қилганман. Ўшанда “Динамо” Киев яна ўн марта ўша “Барса” билан ўйнаса, ўновида ҳам ғалаба қозонарди. Бугунги ПСЖ вариантида мутлақ тескариси. Ўнтадан битта – ўхшаб қоладиган ғалабани илиб кетди Париж.

Бу сўзларни ишонч билан айтишимга яна бир сабаб бор – бугунги каталонияликлар ҳақида яқин кунлар ичида ҳам ҳеч ким ортиқча гап айтмаётганди. Ҳар бир жамоа бошида мавжуд бўлган таркиб борасидаги муаммолар ё футболчиларнинг ўзгариб турадиган кайфиятлари “Барселона”ни инқироз сўзига синонимдош қилиб қўймайди, ахир.

Ҳамма танқидларга қаранг, ўйиндан кейин айтиляпти. Танқидлар одатда ютқазилган баҳсдан сўнг бўлади-да, дерсиз?! Йўқ, гап бунда эмас. Гап олдинги даъволарнинг оз бўлса ҳам бугунгиларига мос тушишида. Оддий мисол – Бабаян бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси. Бу жамоа аввалги ўйинларида тинмай ғалабалар қозонди. Шунда ҳам кўпчилик Бабаян ўйинини танқид остига олди. Мағлубиятга учралгандан кейин сел бўлиб ёғилган танқидлар ўша, ғалабали онлардаги ўйинларда айтилган гапларнинг давоми эди, холос. Бугунги “Барселона” ҳақида айтилаётган “даври тугади”, “инқироз” ва шунга ўхшаш сўзлар менинг наздимда таги йўқ, асоссиз сўзлар.

Бугунги “Барса”нинг бошида турган Энрикени ҳам, унинг таркибида ўйнаётган юлдузларни ҳам танқид ботқоғига ботириб ташламаслигимга яна битта сабаб бор – Париждаги ўйин ҳар бир жамоа бошида бўлиб турадиган, аммо негадир фақат “Барселона”га айб кўриладиган тасодифий мағлубиятлардан бири бўлганидадир. Бу ҳақда бошида айтиб ўтдим, яна тўхталмайман. Фақат биргина жиҳатга эътибор қаратишингизни сўрайман – жавоб ўйинида бирор ким “Арсенал” ўз уйида тўртта жавобсиз гол уриб, “Бавария”ни мусобақадан чиқариб юборишига ишоняптими, йўғ-а, аммо “Ноу Камп”даги ўйиндан олдин Энрике матбуот анжуманидаги қитмир журналистга “уялиб қоласан ҳали” дея оляпти. Уткин хафа бўлмасину, бунақа гапларни йигирма йил олдинги “Барселона” мураббийи ҳам айта олмасди.

Хайрулла Ҳамидов

Киритилди: 16.02.2017 22:41. Ўқилди: 17546 марта. Фикрлар: 44 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

11.05.2025. Ла-лига. 35-тур.
19:15
Барселона
4-3
Реал Мадрид

Навбатдаги учрашув

16.05.2025. Ла-лига. 36-тур.
00:30
Эспаньол
-:-
Барселона

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.