Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

2018 йилда шартномаси тугайдиган юлдузлар

Одатда жамоалар ўзларига керакли футболчилар билан шартномаларни уларнинг якунига энг камида бир йил қолганда узайтиришга ҳаракат қилади. Акс ҳолда нафақат муҳим футболчидан айрилиши, балки мўмайгина трансфер суммасидан ҳам қуруқ қолиши мумкин. Эътиборингизга ҳавола етиладиган 2018 йил ёзида шартномаси тугайдиган футбол юлдузларини ҳам жамоалари сақлаб қолиши учун жорий йилда деярли сўнгги имкониятга эга.

Дани Алвеш – «Ювентус» (Турин, Италия) – туринликларга текинга тушган бразилиялик ҳимоячи жамоани худди шундай текинга тарк етиши мумкин. Росс Баркли – «Эвертон» (Ливерпул, Англия) – англиялик ярим ҳимоячи «Эвертон» тарбияланувчиси ҳисобланади. Карим Бензема – «Реал» (Мадрид, Испания) – охирги пайтларда танқидлар остида қолаётган франциялик ҳужумчининг шартномаси ҳам 2018 йилда тугайди. Ҳатем Бен Арфа – «ПСЖ» (Париж, Франция) – франциялик ярим ҳимоячи ҳозиргача парижликлар сафида ўз ўрнига эга бўла олмади. Дейли Блинд – «Манчестер Юнайтед» (Манчестер, Англия) – 2014 йилда Манчестерга келган нидерландиялик ҳимоячи ҳозирча шартномасини янгиламаган. Эмре Жон – «Ливерпул» (Ливерпул, Англия) – германиялик ҳимоячи мерсисайдликлар сафини 2014 йилда тўлдирган эди. Эдинсон Кавани – «ПСЖ» (Париж, Франция) – Ибраҳимовичнинг кетиши билан ўйини очилган Кавани парижликлар билан шартномасини узайтирмаган. Жоржио Кьеллини – «Ювентус» (Турин, Италия) – тажрибали ҳимоячи «Ювентус» сафида 2004 йилдан буён ҳаракат қилиб келади. Жанлуижи Доннарумма – «Милан» (Милан, Италия) – Буффоннинг давомчиси сифатида кўрилаётган 18 ёшли дарвозабон «Милан»ни 2018 йилда тарк етиши мумкин. Радамел Фалкао – «Монако» (Монако, Франция 1 Лигаси) – жамоасини чемпионлик сари етаклаётган колумбиялик ҳужумчининг шартномаси ҳам 2018 йилда тугайди. Маруан Феллайни – «Манчестер Юнайтед» (Манчестер, Англия) – белгиялик футболчи 2013 йилда Манчестерга кўчиб ўтган эди. Фернандиньо – «Манчестер Сити» (Манчестер, Англия) – «шаҳарликлар»нинг енг асосий футболчиларидан бўлган Фернандиньо ҳозирча шартномасини узайтирмаган. Хосе Мария Хименес – «Атлетико» (Мадрид, Испания) – уругвайлик ёш ҳимоячининг ҳозирги шартномаси 2018 йилда якунига етади. Андер Эррера – «Манчестер Юнайтед» (Манчестер, Англия) – испаниялик ярим ҳимоячи 2014 йилда «Олд Траффорд»га келган эди. Андрес Иньеста – «Барселона» (Барселона, Испания) – «кўк-анорранглилар» сардорига умрбод шартнома таклиф қилиниши мумкинлиги айтилмоқда. Иско – «Реал» (Мадрид, Испания) – мадридликларнинг сўнгги ўйинларида жамоа жонига оро кираётган Иско жорий йилдаёқ кетиши мумкин, ҳатто «Барселона»га. Шинжи Кагава – «Боруссия» (Дортмунд, Германия) – қадрдон жамоасига қайтган япониялик ҳужумчи 2018 йилдан кейин қайерда ўйнаши ҳозирча маълум эмас. Хуан Мата – «Манчестер Юнайтед» (Манчестер, Англия) – Моуринё билан ниҳоят тил топишишга еришган испаниялик ярим ҳимоячи балки жамоада қолиши мумкин. Дрис Мертенс – «Наполи» (Неапол, Италия) – белгиялик ҳужумчи ҳозирда неаполликларнинг асосий қуролларидан ҳисобланади, бироқ унинг шартномаси 2018 йилда тугайди. Лионель Месси – «Барселона» (Барселона, Испания) – аргентиналик ҳужумчининг шартномаси сўнгги пайтларда енг кўп муҳокама қилинаётган мавзулардан биридир. Алекс Окслейд-Чемберлейн – «Арсенал» (Лондон, Англия) – англияли футболчининг шартномаси 2018 йилда якунига етади. Месут Ўзил – «Арсенал» (Лондон, Англия) – «тўпчилар»нинг йетакчиларидан бири бўлган германиялик ярим ҳимоячи жамоани жорий йилда тарк етиши мумкин. Аарон Ремзи – «Арсенал» (Лондон, Англия) – жароҳатлар гирдобида қолиб кетган уелслик ярим ҳимоячи ҳозирча шартномасини узайтирмаган. Франк Рибери – «Бавария» (Мюнхен, Германия) – Франциялик ярим ҳимоячининг шартномаси 2018 йилда тугайди. Арьен Роббен – «Бавария» (Мюнхен, Германия) – нидерландиялик ярим ҳимоячи ҳам ҳозирча янги шартнома тузмаган. Нури Шаҳин – «Боруссия» (Дортмунд, Германия) – Дортмундга қайтган яна бир футболчининг шартномаси 2018 йилгача тузилган. Алексис Санчес – «Арсенал» (Лондон, Англия) – лондонликлар яна бир йетакчиси – чилилик ҳужумчидан ҳам жорий йилда айрилиши мумкин. Бастиан Швайнштайгер – «Манчестер Юнайтед» (Манчестер, Англия) – германиялик ярим ҳимоячи ушбу жамоани жорий йилдаёқ тарк етиши мумкин. Кевин Строотман – «Рома» (Рим, Италия) – нидерландиялик ярим ҳимоячи Римга 2013 йилда кўчиб ўтган эди.
Киритилди: 05.03.2017 12:26. Ўқилди: 19861 марта. Фикрлар: 5 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

01.10.2024. ЕЧЛ. 2-тур.
23:59
Барселона
5-0
Янг Бойз

Навбатдаги учрашув

06.10.2024. Ла-лига. 9-тур.
19:15
Алавес
-:-
Барселона

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.