Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

“Барса” “ПСЖ” тўсиғидан ўтишига ишониш учун беш сабаб

Чемпионлар Лигаси нимчорак финали жавоб учрашувида «Барса»нинг кейинги босқичга ўтишига ҳар қандай статистика қарши. Бироқ, каталонияликлар “ПСЖ”га қарши баҳсда мўъжиза кўрсата олишлари учун етарли сабабларга эга.

Ўз тарихида, “Барселона” бундай чақириққа ҳали рўбарў келмаганди. 14-феврал куни нимчорак финал дастлабки учрашувида Парижда 4-0 ҳисобида енгилган “Барселона” “Ноу Камп”да мўъжиза кўрсатишга астойдил бел боғлаган. УЭФА статистикаси бўйича, Луис Энрике шогирдларининг кейинг босқичга ўтиш имконияти 0 га тенг. Шунга қарамай, “Барселона” кейинг босқич вазифасини уддалай олиши учун бешта сабаб борки, уларни ҳам назардан қочирмаслик керак.

“Камп Ноу”да ўйин атмосфераси кўтаринки тарзда

Ла Лига ёки Чемпионлар Лигаси баҳси бўлсин, «Ноу Камп» ўзгача тус олади. Жамоа мухлислари «ПСЖ«га қарши «камбек» учун астойдил тайёрланишди. Шу боис, «Ноу Камп» ўз футболчилари билан қалбан бўгланади. Тиаго Силва, Марко Верратти ёки Анхел Ди Мария нафақат каталонияликлар асосий таркибига қарши балки, 100 000 кишига қарши баҳс олиб боришларига тўғри келади.

МСН билан «Барса» сайёранинг энг ҳужумкор жамоаси

Ушбу эслатма «Парк де Пренс»даги ўйиндан олдин ҳам бот-бот такрорланганди. Жавоб ўйинида ҳам такрорланади. Зеро, Луис Энрике ихтиёридаги бундай ҳужум учлиги бошқа бирорта жамоада мавжуд эмас. Месси, Суарес, Неймар спорт формасида бўлганида орадаги фарқни йўқ қилиш учун “мўъжиза” кўрсатишлари зарур эмас. Шунчаки ўз ишларини мукаммал бажаришлари талаб этилади, холос. Луис Энрике “Барселона”сининг муваффақиятлари калити айнан МСН ҳисобланади. Сўнгги уч ўйинда жорий этилган янги тактика энг яхши ўйинчи Мессини қайта топишга ёрдам берди. Шунингдек, Неймар ҳам “қайта туғилди”. Суарес ўз ўйинини янада мустаҳкамлаб олди. Бундай ўзгаришлар албатта, «Барселона» мухлисларида умид учқунларини уйғотгани бор гап.

Бускетс ва Тер Штеген ажойиб ўйин кўрсатмоқда

Шанба куни «Селта»га қарши кечган баҳсда (5-0), “Барселона” мавсумдаги энг яхши ўйинларидан бири намойиш этди. Катта босим, керакли ритм билан жамоа Бускетс ижросида ажойиб ўйин гувоҳи бўлишди. Тер Штеген ҳам амалдаги Испания чемпионларининг сўнгги баҳслардаги ғалабаларининг муҳим элементларидан бири бўлди. Оёқ билан ўйнашда, хавфли вазиятларни қайтаришда ишончли ўйин намойиш этган германиялик посбон ҳам юқори спорт формасида эканлигини кўрсатиб берди.

“ПСЖ”даги катта ишонч

«Барселона»ни йирик 4-0 ҳисобида доғда қолдириш кичик иш эмас. Бундай натижадан кейин «ПСЖ» Унай Эмери бошқарувида «саргузаштлар олами»да бўлсада, жавоб учрашувида панд еб қолишлари мумкин. Эмери турган гапки, бундай психологиядан қочиш чораларини кўрган бўлиши керак. Улар аввало дастлабки учрашувдаги натижа тасодифмаслигини ҳам кўрсатишлари керак. Верратти эса бундай ўйиндан олдин вазиятни тушунган кўринади. Ўз интевюсида бу вазиятга алохида тўхталиб ўтди. «Биз «Барселона»дан кучлимиз дея ўйламаслигимиз керак акс ҳолда, қаттиқ хато қилган бўламиз.»

Тарихан, «Барселона» «камбэк»ларга кўниккан

Чемпионлар Лигаси тарихида ҳеч бир жамоа дастлабки учрашувдаги 4 голли фарқни йўққа чиқарган эмас. Аммо, “Барселона” ҳеч қачон умидсизликка тушмаган. “Барселона” ўз тарихида 22 бора 4-0 ҳисобида зафар қучган, шундан бештаси эса айнан Чемпионлар Лигасига тўғри келади. Бундай натижанинг сўнгги иккитаси ушбу мавсумда “Манчестер Сити” ва “Боруссия Мюнхенгладбах”га қарши баҳсларда юз берди.

4-0 ҳисобидаги фарқни йўққа чиқариш жуда қийин вазифа, ҳатто имконсиз бўлиши мумкин. Бироқ, “Барса”нинг сўнгги ўйинларидаги сезиларли ўсиш бу вазифани уддалай олишига кўпчиликни ишонтирмоқда.

Киритилди: 08.03.2017 23:04. Ўқилди: 24349 марта. Фикрлар: 7 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

01.10.2024. ЕЧЛ. 2-тур.
23:59
Барселона
5-0
Янг Бойз

Навбатдаги учрашув

06.10.2024. Ла-лига. 9-тур.
19:15
Алавес
-:-
Барселона

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.