Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Фантастика! «Барселона» - «ПСЖ» 6:1 !!!

Ҳа, фантастика! Драматик кечган ўйинда "Барселона" "ПСЖ"ни ўта йирик ҳисобда мағлуб этди ва чорак финалга чиқди!!!

Ўйин Луис Энрике шогирдларининг режаси асосида бошланди. Мезбонлар 3-дақиқадаёқ ҳисобни очишга муваффақ бўлишди. Рафиньянинг узатмасидан кейин тўп ҳимоячининг бошидан дарвозабон майдончаси олдида турган Суаресга келиб тушди ва у бош билан тўпни посбоннинг устидан ошириб қўйди. Ҳимоячи тўпни дарвоза ичида қайтарди, аммо тўп чизиқни кесиб ўтганини ҳакамлар қайд этишди.

Бу гол парижликларни хавотирга солиб қўйди шекилли, улар тўлиқ ҳимояга ётиб олишди. "Кўк-анорранглилар" рақибнинг зич ҳимоясига қарши олис масофадан зарбалар бериб туришди. Хусусан, баҳснинг 17-дақиқасида Неймарнинг айланмас зарбасидан кейин тўп олис устун ёнгинасидан ўтиб кетди.

Биринчи бўлимга тугашига 5 дақиқа қолганида "Барселона" иккинчи голни уришга муваффақ бўлди. Суарес жарима майдончасига узатма берди. Иньеста рақиб ҳимоячиси билан тўп учун кураш олиб борди ва чизиқ устида тўпни товони билан қайтариб қолди. Буни кутмган Курзава ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди.

Иккинчи бўлим боши "Барса" учун яна омадли келди ва жамоа пенальти ишлашга муваффақ бўлди. Иньестанинг узатмасидан кейин Неймар чап қанотдан жарима майдончасига кирди, аммо Рабьо уни йиқитди. Ҳакам дарвоза ортидаги ҳакам билан маслаҳатлашгандан кейин нуқтани кўрсатди. Месси кучли зарба билан ҳисобни 3:0 кўринишига келтириб қўйди.

"Барселона" яна битта гол урса, умумий ҳисобни тенглаштириб, ўйинни камида қўшимча бўлимларга кўчира оларди. Ўтказиб юборилган учинчи голдан кейин "ПСЖ" уйғонди. Орадан 2 дақиқа ўтиб улар битта жавоб тўпини киритишлари мумкин эди. Менье ўнг қанотда Умтитини алдаб ўтди ва жарима майдончаси узатма берди. Каванининг яқин масофадан берган зарбасидан кейин тўп устунга тегиб, майдонни тарк этди!

Баҳснинг 62-дақиқасида парижликлар барибир рақиб дарвозасини ишғол қилишди. Меҳмонлар майдон марказида жарима тўпини ўйинга киритаётганида каталонияликлар суст ўйнашди. Етказиб берилган узатмани Курзава бош билан Каванига қолдириб берди. Эдинсон 7-8 метрлардан дарвозани ишғол қилди!

Ушбу гол ўйин тақдирини ҳал қилиб қўйганди. Деярли! Боиси, "Барса" кейинги босқичга чиқиш учун қолган ярим соат ичида 3та гол уриши талаб қилинарди. Агар Кавани 64-дақиқада ўз имкониятидан фойдалана олганида ўйин тақдири бутунлай ҳал бўларди. Аммо ҳужумчи бирга-бир вазиятга чиқиб, Тер Штегенни доғда қолдира олмади. Дарвозабон оёғи билан тўпни қайтарди.

"Кўк-анорранглилар"нинг ҳужумлари аввалгидек хавфли тус олмаётганди, мухлислар ҳам қизғин қўллаб-қувватлай олишмаётганди. Учрашувнинг 74-дақиқасида Мессида яхши имконият юзага келди. У бир ҳимоячини алдаб, жарима майдончасига кирди ва чап оёқда зарба берди, аммо тўп олис устун ёнидан ўтиб кетди.

Ўйин тугашига 5 дақиқа қолганида Анхель ди Мария ўта қулай имкониятдан фойдалана олмади. У "Барса" посбони билан яккама-якка вазиятга чиқиб кетди ва дарвоза томон аниқ зарба бера олмади! Тўп устун ёнидан ўтиб кетди.

Ўйин якунланиб бораётган пайтда Неймар катта саҳнага чиқди. У рақиб дарвозаси томон белгиланган жарима зарбасидан тўпни "тўққизлик"га "михлаб" қўйди ва "Барселона"ни ўйинга қайтарди, 4:1.

Орадан 2 дақиқа ўтиб Мессининг узатмасидан кейин Луис Суарес бирга бир вазиятга чиқаётганида йиқилди. Белгиланган пенальтини Неймар самарали амалга оширди ва ўз ваъдасининг устидан чиқиб, "ПСЖ" дарвозасига 2та гол урди.

Ҳакам иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берди. Бу пайтда Марк-Андре тер Штеген ҳам ҳужумга ўтиб кетди. Ушбу дақиқалар тугашига 20 сония қолганида Неймар жарима майдончасига "юмшоқ" узатма берди ва Сержи Роберто яқин масофадан тўпни дарвозага буриб қўйди. 6:1! Даҳшат! Бунақаси ҳали бўлмаган. Шубҳасиз, бу ўйин футбол тарихи зарварақларига олтин ҳарфлар билан ёзиб қўйилади.

"Барсалона" мутлақо иложсиз ишни амалга оширди ва чорак финалга чиқди.

ЕЧЛ, нимчорак финал, жавоб ўйини, 00:45
"БАРСЕЛОНА" - "ПСЖ" 6:1
Голлар: 1:0 – 3 Суарес, 2:0 – 40, автогол Курзава, 3:0 – 50, пенальти Месси, 3:1 – 62 Кавани, 4:1 – 88 Неймар, 5:1 – 90, пенальти Неймар, 6:1 – 90 Серджи Роберто.
Барселона – тер Штеген, Маскерано, Пике, Умтити, Бускетс, Рафинья (Серджи Роберто, 76), Неймар, Ракитич (Андре Гомеш, 84), Иньеста (Туран, 65), Месси, Суарес.
ПСЖ – Трапп, Менье (Крыховяк, 90), Маркиньос, Тиаго Силва, Курзава, Лукас Моура (Ди Мария, 55), Верратти, Рабьо, Матюиди, Дракслер (Орье, 75), Кавани.
Огоҳлантиришлар: Матюиди (5), Дракслер (14), Пике (23), Бускетс (36), Кавани (42), Ракитич (61), Неймар (64), Суарес (67), Маркиньос (90), Верратти (90).

Киритилди: 09.03.2017 02:44. Ўқилди: 37431 марта. Фикрлар: 154 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

01.10.2024. ЕЧЛ. 2-тур.
23:59
Барселона
5-0
Янг Бойз

Навбатдаги учрашув

06.10.2024. Ла-лига. 9-тур.
19:15
Алавес
-:-
Барселона

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.