Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Ла лига. «Малага» «Реал»ни чемпионликка яқинлаштирди

"Барселона" ғалаба қозониб, жадвал пешқадамига айланиши мумкин бўлган ўйинда мағлубиятга учради. "Малага" номдор рақибга қарши жуда яхши ўйин намойиш қилди ва ҳақли ғалабани қўлга киритди.

Аммо учрашув ҳаками Хил Мансано баҳсни ўта суст бошқарди. Гўёки, у бошқа ўйинни бошқараётгандек тасаввур уйғотди. Учрашув бошидан у назоратни қўлдан чиқариб юборди, баҳсли қарорлар чиқарди. Ҳар иккала дарвоза томон биттадан тоза пенальти белгиламади, "Малага"нинг битта тоза голини инобатга олмади.

Бундан ташқари, Неймар бугунги ўйинга тайёр эмаслиги кўриниб қолди. Ҳам руҳий, ҳам жисмоний жиҳатдан. Унинг ўйини қовушмагани етмаганидек, керакмас вазиятларда сариқ карточкалар олиб, жамоасини қийин аҳволга солиб қўйди.

Учрашув қаҳрамони сифатида "Малага" дарвозабони Карлос Каменини эътроф этиш жоиз. У камида 2та вазиятда Суарес билан юзма-юз вазиятда ҳужумчидан устун келди ва жамоасини муқаррар голлардан қутқарди.

Энрике бошланғич таркибга Жереми Матьёни киритиб, хатога йўл қўйиб бўлганди. Унинг тез югура олмаслиги оқибатида Сандро Рамирес "Барса" дарвозасига дастлабки голни киритди.

Сўнгги дақиқаларда бир киши кам бўлиб ўйнаётган "кўк-анорранглилар" кўпчилик бўлиб олдинга ўтиб кетишди ва иккинчи голни ўз дарвозаларидан олиб чиқишди.

Натижада "Барселона" мағлуб бўлди ҳамда "Реал"дан эса 3 очко ортда қолмоқда. "Қироллик клуби" ҳисобида 1та захира ўйини ҳам борлигини инобатга олсак, Зидан ўз жамоаси Ла лига чемпионлигига бошлаб келиш учун жуда яхши имкониятга эга бўлиб олди.

"Малага" эса ушбу мавсумда "Барса" билан ўйинларда 4 очко ишлашга муваффақ бўлди.

Испания Ла лигаси, 31-тур
"МАЛАГА" -  "БАРСЕЛОНА" 2:0 (1:0)
8 апрель, 23.45, «Ла Росаледа»
Голлар: 1:0 – 32 Сандро Рамирес, 2:0 – 90 Хони Родригес.
Малага – Камени, Эрнандес, Рикка, Росалес, Льоренте, Форнальс, Хуан Карлос (Хони Родригес, 83), Камачо, Ресио, Аньор (Пеньяранда, 67), Сандро Рамирес (Шарлес, 77).
Барселона – тер Штеген, Матье (Серджи Роберто, 46), Умтити, Альба, Маскерано, Андре Гомеш (Пако Алькасер, 61), Бускетс, Денис Суарес (Иньеста, 46), Неймар, Месси, Суарес.
Огоҳлантиришлар: Альба (8), Неймар (27), Умтити (33), Рикка (37), Ресио (45), Пеньяранда (69), Хуан Карлос (82), Маскерано (87).
Четлатиш: Неймар (65).

Киритилди: 09.04.2017 01:39. Ўқилди: 37252 марта. Фикрлар: 26 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

06.10.2024. Ла-лига. 9-тур.
19:15
Алавес
0-3
Барселона

Навбатдаги учрашув

21.10.2024. Ла-лига. 10-тур.
00:00
Барселона
-:-
Севилья

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.