Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

"Барса" ва "МЮ". Шонли тўқнашув тарихи ёдингиздами?

"Барса" ва "Манчестер Юнайтед" Европа Лигасида юришини давом эттирадиган бўлди. Авваллари  улар Чемпионлар Лигаси финалида ҳам курашган! Қуйида уларнинг асосий баҳсларига тўхталамиз.

Чемпионлар лигаси 1/8 финалига қуръа ташлаш маросими афсонавий “Барселона” ва “Манчестер Юнайтед” клубларисиз ўтказилди.

Энди иккала клуб ҳам инқирозда: каталонияликлар кетма-кет икки мавсум Чемпионлар лигаси гуруҳидан Европа лигасига тушиб кетишмоқда, британияликлар эса энди ЕЧЛга ҳам чиқа олишмаяпти.

Натижада, “Барса” ва “Манчестер Юнайтед” Европа лигасида ўзаро баҳс олиб боради (ғолиб 1/8 финалга йўл олади). Хави аллақачон бу рақибдан нолиган ва Роналду барибир ўзгаришларни амалга ошириши мумкинлигини айтди (Айтганча, португалиялик "Барселона" билан 34 ўйинда 20 гол урган).

Бу жамоалар еврокубокларда қандай курашганини эслаш вақти келди. Узоққа бормай, Алекс Фергюсон давридан бошлайлик

1990/91 Кубок эгалари кубоги финали: офсайддаги ғалаба голи ва Лаудрупнинг сейвлари
Фергюсон 1986 йилда “Манчестер Юнайтед”ни бошқарган ва беш йилдан сўнг Европа кубогини қўлга киритди – бу ҳамкасби Скот Мэтт Басбидан (1968 йилги Европа кубоги) кейинги биринчиси эди. Эйзель фожиаси туфайли беш йиллик тақиқдан сўнг инглиз футболи Европа мусобақаларига ғалаба билан қайтди.

Роттердам финалида Марк Хьюз иккинчи бўлимда дубл қайд этди, "Барса" эса Роналд Куманнинг фақатгина бир голи билан бунга жавоб қайтарди. Тўғри, ўшанда ҳатто Фергюсон ҳам Марк офсайддан ғалаба голини урганини тан олганди.

Охирги дақиқаларда Микаэль Лаудруп ҳисобни тенглаштира олди, аммо Клейтон Блэкмор бўш дарвозани ишғол қилди.

"Бу қутқарув менинг "Юнайтед"даги 26 та голимдан ҳам муҳимроқдир", деди Блэкмор ўзининг таржимаи ҳолида. Бу кубок Эйзель фожиаси туфайли 5 йиллик дисквалификациядан кейин Англия учун биринчиси эди.

1994/95 йилги Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи: Камп Ноудаги мағлубият "Юнайтед"ни плей-оффдан четда қолдирди

Кейинги сафар жамоалар Чемпионлар лигаси гуруҳида тўқнаш келишди. «Олд Траффорд»даги учрашув ёрқин 2:2 ҳисоби билан якунланди: Хьюз яна биринчи бўлиб гол урди, аммо каталонияликлар танаффусгача (Ромарио) ҳисобни тенглаштирди ва тез орада олдинга чиқиб олди. “Юнайтед”ни 80-дақиқада Ли Шарп қутқариб қолди.

Бундай кураш “Камп Ноу”да натижа бермади: Христо Стоичковнинг дубли, шунингдек, Ромарио ва Алберто Феррернинг голлари меҳмонларнинг мағлубиятига сабаб бўлди – 4:0.

Ажабланарлиси, лекин гуруҳдаги биринчи ўрин Швециянинг "Гётеборг" жамоасига насиб этди. "Барса" қўшимча кўрсаткичлар бўйича "Манчестер Юнайтед"дан ўзиб кетди ва иккинчи ўриндан плей-оффга йўл олди. Ўшанда шведлар ва каталонияликлар биринчи даврадаёқ мусобақадан чиқиб кетишганди.

1998/99 йилги Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи: 12 голли баҳслар ва якунда ажойиб камбэк

Тўрт йил ўтгач, "Юнайтед" рақибидан ўз реваншини олди. Яна Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичи, лекин бу сафар "Барса" плей-оффдан четда қолди.

Ҳар икки ўйин ҳам жуда самарали бўлди.

“Олд Траффорд”да мезбонлар 24-дақиқага келиб 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олишди – Райан Гиггз ва Поль Скоулз биттадан гол уришди. Бироқ ўйин охирига келиб Фегюсон шогирдлари барча устунликларини бой беришди – каталонияликлар пенальтидан ҳисобни тенглаштиришди. Кўп ўтмай Дэвид Бекхэм “Манчестер Юнайтед”ни яна олдинга олиб чиқди, бироқ “Барса” яна 11 метрлик зарба йўллади ва 3:3 ҳисобида дуранг ўйнади.

"Камп Ноу"да жамоалар навбатдаги ўйин намойиш этишди. "Барселона" биринчи дақиқадаёқ гол урди, аммо кейин уч марта ўтказиб юборди. Ривалдонинг дубли эса жамоаси жонига оро кирди - яна 3:3!

2007/08 Чемпионлар лигаси ярим финали: Скоулзнинг мақсади "Юнайтед"ни Москва финалида шоҳсупага олиб чиқиш эди

Бу сафарги қарама-қаршилик фақат битта гол билан чекланди. Ҳаммасини Поль Скоулзнинг Манчестердаги зарбаси ҳал қилди - Лео Месси бунга жавобан ҳеч нарса қила олмади. "Челси"га қарши эсда қоларли Москва финалида "манкунианликлар" ўз тарихида учинчи ва ҳозирча охирги Чемпионлар лигасини қўлга киритишди.

2008/09 Чемпионлар лигаси финали: Гвардиола даврининг бошланиши

Финалда жамоа биринчи марта мағлуб бўлди. Бунгача клуб уч марта ҳал қилувчи баҳсга етиб келган ва ҳар доим ғалаба қозонган эди. Аммо ўша Пеп Гвардиола жамоасига қарши ҳаттоки, Криштиану билан ҳам Ферги бунга дош бера олмади. Самуэль Это'О томонидан киритилган гол ва Мессининг боши билан йўллаган зарбаси ҳисобни 2:0 га етказди.

Пеп Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан энг ёш мураббийга айланди. "Барса" эса ўша мавсумда "требл" қилган испан клублари ичида биринчиси бўлди: улар чемпионлик, Испания кубоги ва Чемпионлар лигасини қўлга киритишди.

2010/11 Чемпионлар лигаси финали: Пепни мағлуб этишга иккинчи уриниш

Орадан икки йил ўтиб жамоалар яна ҳал қилувчи баҳсга чиқишди. "Уэмбли" стадиони Фергюсонга ёрдам бермади - "Юнайтед" яна Гвардиоланинг тўдаси билан кураша олмади.

Педро, Месси (ўйиннинг энг яхши футболчиси) ва Давид Вильянинг голларига британияликлар фақат Уэйн Рунининг голи билан жавоб беришди. Кейинчалик Фергюсон ўз таржимаи ҳолида рақибни мақтади:

"Барселона" менинг "Манчестер Юнайтед"имга дуч келиши керак бўлган дунёдаги энг кучли жамоа эди. Лионель Месси атрофида тўпланган чемпионлар клубини мағлуб этиш жуда қийин эди. Мен ҳасадни ҳис қилмайман. Ҳа, ютқазганимиздан афсусдаман, лекин мен ҳасад қилмайман”.

Хави иккала финалда ҳам ўйнади, иккинчисида сардорлик боғичини тақиб олган эди. Бугун эса мураббий.

2018/19 Чемпионлар лигаси чорак финали: "Барса" учун яна иккиталик ўйин

"Барса" бунда ҳеч қандай қаршилик сезмади: Манчестерда 1:0 (Шоунинг автоголи) ва "Барселона"да 3:0 (Мессининг дубли ва Фелипе Коутиньонинг голи).

Тўғри, ўшанда "Барса" нимчорак финалда эпик тарзда нокаутга учраган эди: "Ливерпуль" билан биринчи ўйинда 3:0 ҳисобидан кейин, "Энфильд"даги жавоб ўйинида каталонияликлар 0:4 ҳисобида мағлуб бўлишганидан хабарингиз бор.

Ўша ярим финалдан сўнг "Барселона" учун вазият ёмонлашди: чорак финал, 1/8 финал ва клуб кетма-кет икки мавсум Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида тўхтаб қолди. «Манчестер Юнайтед» 2019 йилдан бери Европа Лигасида ўйнамоқда.

Юқори даражага қайтиш вақти келди, аммо ҳозирча иккала клуб ҳам ЕЛда ўзаро тўқнашувни кутмоқда.

Кимдир бу турнирнинг кучли 16 талигига ҳам кира олмайди. Бу эса ачинарли.

Киритилди: 08.11.2022 10:27. Ўқилди: 4577 марта. Фикрлар: 4 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Барселона 10 19
2 Порту 8 15
3 Шахтёр 6 9
4 Антверпен 6 3

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

22.04.2024. Ла-лига. 32-тур.
00:00
Реал Мадрид
3-2
Барселона

Навбатдаги учрашув

30.04.2024. Ла-лига. 33-тур.
00:00
Барселона
-:-
Валенсия

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.