Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Эл-классико»! «Реал» - «Барселона». Превью

"Эл-классико"! Бугун "Реал Мадрид" ва "Барселона" жамоалари ушбу мавсумда илк марта тўқнаш келишади.

"Эл-классико"ни бутун дунё футбол мухлислари интизорлик билан кутишади. Дунё тенг иккига бўлинади, десак адашмаймиз. Ушбу ҳолатни инобатга олган ҳолда, Ла лига раҳбарияти ўйин бошланиш вақтини бутун дунё мухлислари учун қулай қилиб белгилашган. Испанияда 18:00да бошланадиган ўйин Тошкент вақти билан 21:00га тўғри келади.



Интригалар
Бугунги ўйинда яна бир қанча эътиборга молик ҳолатлар мавжуд.

Биринчидан, Луис Суареснинг дисквалификацияси якунига етди ва у "Барселона" сафида илк марта майдонга тушиши мумкин. Луис Энрикенинг сўзларига ишонадиган бўлсак, уругвайлик ҳужумчи албатта майдонга тушади, бир неча дақиқага бўлса-да.

Иккинчиси, Лионель Месси Ла лига рекордини янгилаш масаласи. Ҳозиргача Испания чемпионатида 250та гол урган аргентиналик футболчи бугун дублга эришса, Ла лиганинг энг яхши тўпурарига айланади. Месси битта гол урса, "Атлетик Бильбао"нинг ўтмишдаги футболчиси Тельмо Сарранинг рекордини такрорлайди.

Учинчиси, ушбу мавсумда Ла лигада ҳали ўз дарвозасидан гол олиб чиқмаган "Барселона" дарвозасини мадридликлар ишғол қила оладиларми? Боз устига, "Реал" ва Криштиану Роналду жуда яхши формага кириб олишди. Ушбу мавсумда португалиялик футболчи чемпионатда 15та гол уришга эришди. Бу Месси (7) ва Неймар (8) биргаликда урган голлари сонига тенг. Каталонияликлар дарвозабони Клаудио Браво чемпионатнинг дастлабки 8та баҳсида ўз дарвоза дахлсизлигини сақлаб қолиб, ўзига хос рекорд ўрнатди.

"Қироллик клуби" муваффақиятсиз стартдан кейин кетма-кет 5та ўйинда ғалаба қозонди. Уларнинг 4тасида йирик ҳисоб қайд этилди. Натижада Анчелотти шогирдлари 3-ўринга кўтарилиб олишди. Улар "Барса"дан 4 очкога ортда қолишмоқда. Пастда эса "Валенсия" ва "Атлетико" "қаймоқранглилар"ни таъқиб қилиб келишмоқда. Аммо, "эл-классико" пайтида жамоаларнинг мусобақа жадвалида ўрни ўз аҳамиятини йўқотади.

Жароҳатлар
"Реал" сафида Гарет Бэйл ва Хесе Родригес майдонга туша олишмайди. Уларда жароҳат бор. "Ливерпуль" билан ўйинни ўтказиб юборган Серхио Рамос жароҳатидан фориғ бўлди ва бугун асосий таркибда майдонга тушса керак. "Барселона"да ҳам худди шундай муаммо бор. Серхио Бускетс, Томас Вермален, Дуглас ва Адриано жароҳат боис каталонияликларнинг захира ўриндиғи кучсизланиб қолади.

Фикрлар
Карло Анчелотти, "Реал" бош мураббийи: "Эл-классико" шундай ўйинки, унда жамоа ҳам ҳужумда, ҳар ярим ҳимояда, ҳам ҳимояда юқори савиядаги ўйин кўрсатиши лозим. Дунёда бундай ўйин бошқа йўқ. Ушбу ўйиннинг ҳал қилувчи вазияти нима бўлишини билмайман. Ўзимиз истаган футболни ўйнашга ҳаракат қиламиз. Ғалаба учун мисли кўрилмаган ўйин намойиш қилишимиз лозим.

Ҳар иккала жамоа ушбу ўйинга яхши формада келмоқда. Мен эса ўз жамоамга ишонаман. Биз ҳимояда яхши ўйнай бошладик ва рақибларга кўп имконият бермаяпмиз. Шундай руҳда давом этишимиз керак. Мен таркиб борасида қандай сюрприз тайёрлашган ҳаракат қиляпман. Ўтган йили менинг юришларим иш бермаганди. Авваллари эса кутилмаган қарорларга қўл урганман ва бу иш берганди.

Мессини қандай тўхтатиш мумкин? Ҳар доимги режага қўл урамиз: рақиб ҳужумчиларига кўп ҳудуд бермаслик керак. Биз икки қаватли ҳимояда ўйнашимиз ва Мессига бир метр ҳам бўш жой бермаслигимиз лозим. Шу орқали биз уни назоратга олишимиз мумкин.

Криштиану Роналду, "Реал" ҳужумчиси: "Тушунмайман, нима учун "эл-классико" шанба куни бўлмоқда, боз устига, эрта бошланмоқда? Бундай катта ўйинлар якшанба куни бўлиши лозим. Ҳар қандай профессионал футболчи икки ва уч кун дам олиш ўртасида катта фарқ борлигини яхши билади. Бу орқали "Барселона" кичик устунликка эга бўлади".

Луис Энрике, "Барселона" бош мураббийи: "Биз ўйинга ўша ғоя ва ўша шижоат билан чиқамиз. Ўйиннинг илк дақиқаларидан фаол ўйин кўрсатамиз, ҳимояга ётмаймиз. Тўпни ўзимизга оламиз ва ғалаба учун курашамиз. Бизнинг мақсадимиз — ўйинни назорат қилиш. Бизга тўп керак, диққат-эътиборни йўқотмаслигимиз лозим. Иложи борича камроқ хато қилиб, ҳужумда эса бор маҳоратимизни намойиш қилишимиз керак".

Рақамлар
— Испания грандлари шу пайтгача ўзаро 227та расмий ўйинларда майдонга тушишган. Мадридликлар кичик устунликка эга бўлиб туришибди — 91 - 48 - 88. Урилган ва ўтказиб юборилган голлар фарқи ҳам "Реал" фойдасига - 384-368.
— Ла лига доирасида 168та "эл-классико" ўтказилган. Унда "Реал" 70, "Барселона" 66 марта ғалаба қозонишган, 32та ўйин дуранг билан якунланган.
— Ўтган мавсумда Ла лига доирасидаги ҳар иккала ўйин "кўк-анорранглилар"нинг ғалабаси билан якунланган.
— Кучли бешлик чемпонатлари орасида "Барселона" ушбу мавсумда ҳали ўз дарвозасидан гол ўтказиб юбормаган ягона жамоа бўлиб турибди.
— Ўз навбатида "Реал" энг кўп — 30та гол урган жамоа бўлмоқда. Мадридликлар сўнгги 5та ўйиннинг ҳар бирида 5тадан ортиқ гол уришмоқда.
— "Барселона" ва "Реал" ушбу мавсумда энг тартибли жамоа бўлиб туришибди. Ушбу жамоа футболчилари 12тадан сариқ карточка олишган.
— Лионель Месси Ла лига тарихидаги энг яхши тўпурарга айланиши учун унга 2та гол, Тельмо Сарранинг рекордини такрорлаш учун битта гол керак.
— Аргентиналик ҳужумчи "Эл-классико"ларнинг энг яхши тўпурари ҳисобланади — 21та гол.
— Сўнгги 13та "Эл-классико"да иштирок этган Криштиану Роналду 20та гол урган.

Ҳакамлар
"Реал" - "Барселона" ўйинини бошқариш Ла лиганинг энг яш ҳаками, 30 ёшли Хесус Хиль Мансанога топширилган. Унга қанотларда Анхель Невадо Родригес ва Мигель Мартинес Мунуера ёрдам беришади. Захира ҳаками — Карлос Санчес Ласо.

Тахминий таркиблар

Киритилди: 25.10.2014 10:35. Ўқилди: 12367 марта. Фикрлар: 20 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

19.09.2024. ЕЧЛ. .
23:59
Монако
2-1
Барселона

Навбатдаги учрашув

22.09.2024. Ла-лига. 6-тур.
21:30
Вильярреал
-:-
Барселона

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.