Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Эл-классико»нинг бош айбдори — Пике(ми)?!

25 октябрь куни бўлиб ўтган "эл-классико"да "Барселона" мағлубиятга учради. Eurosport.ru сайти мухбири Павел Городницкийнинг таҳлил қилишича, мазкур мағлубиятда "Барса"нинг ўз тарбияланувчиларига ҳаддан ташқари ишониб юбораётгани, жумладан, ҳимоячи Жерар Пикенинг ҳиссаси катта. Журналист ҳимоячининг ўйини борасида мақола ёзди. Уни таржима қилган ҳолда, эътиборингизга ҳавола қиламиз.

"Шанба куни "эл-классико"да Жерар Пике умуман ўйнай олмади. Унинг бетайин ўйини ҳеч кимни ҳайрон қолдиргани йўқ: каталонияликлар ҳимоячиси 2010 йилдан бери ўсишдан тўхтаб қолди (Шакирага саломлар) ва бир жойда депсиниб туриш жараёни Евро-2012дан кейин давом этиб келмоқда. Бўйи 192 см. бўлган ҳимоячи икки йилдан бери асосий таркибда ўз ўрнини йўқотмоқда, стандартлар пайтида суст ҳаракат қилмоқда, рақиб жарима майдончасида кўп қолиб кетмоқда, ўз дарвозасига пенальтилар ва автоголлар олиб келмоқда. Авваллари Жерар муҳим ўйинларда ишончли ўйинлари билан ажралиб турарди, аммо "Реал"га қарши ўйиндан хулоса қиладиган бўлсак, у 27 ёшда бундай савияда ўйнашга тайёр эмас.

Пикенинг фаолиятидаги "қора чизиқ" ушбу мавсумда ҳам давом этмоқда. У "Барса"да асосий таркибдаги жойини йўқотган бўлса, Испания терма жамоасида Висенте дель Боскенинг "қора рўйхати"га тушди. Бундан ташқари, иккита йирик нашр (Marca, Sport.es) версиясига кўра, "Барселона"нинг энг ёмон ўйинчиси унвонини ўзига "брон" қилиб олган. "Sport" нашрининг яқинда чоп этилган сони муқовасида Пике, Иньеста (ҳаддан ташқари кўп тики-така) ва Бускетс (жароҳатдан кейин тикланиши қийин кечмоқда) расми берилиб, "Луис Энрикенинг ҳафсаласини пир қилган уч футболчи" дея сарлавҳа қўйилди.

Пике фақат Гвардиола пайтида юқори савиядаги ҳақиқий ҳимоячи сифатида гавдаланди. Хосеп Пикени бесўнақай футболчини ("МЮ"ни эсланг) Испания терма жамоасининг асосий ҳимоячисига айлантира олди. Жерарнинг кейинги қўпол хатоларни ё Пуйоль тозалади, ёки Вальдес йўққа чиқарди, ёхуд вазият гол билан тугади (камдан кам ҳолатда). Тўп тўлалигича назорат қиладиган жамоада ишончли марказий ҳимоячи бўлиш катта қаҳрамонлик эмас. Тезкор ва меҳнаткаш Жерем Матьё ("Барса"га ўтгунига қадар у терма жамоада ўйнамаган) бу позицияда ишончли ўйнамоқда. Француз футболчиси билан солиштирганда, Пике ҳаддан ташқари секин, имиллаган ва паришонхотир кўрнимоқда. У сунъий офсайдн юзага келтиришда қийналмоқда.

"Барселона" ўз тарбиячиларига ҳаддан ортиқ ишонаётгани ҳам баъзан жамоага зарар келтирмоқда. Масалан, каталонияликлар 2009 йилда "Шахтёр"дан Дмитрий Чигринскийни 25 миллион еврога сотиб олишди. Тезкор, ҳаракатчан ва сабр-бардошли 22 ёшли футболчи Пуйоль-Пике жуфтлигидан бирининг ўрнини эгаллашга тайёр эди. Аммо Гвардиола унга имконият бермади. Мавсум сўнгида у яна "Шахтёр"га 15 миллион еврога сотиб юборилди. Агар ўша пайтда Чигринскийга имконият берилганида, каталонияликлар ҳозирги кунда ишончли ҳимоя қўрғонига эга бўлишлар мумкин эди. Фабрегас, Жорби Альба ва Пике фонида "Ла Масия" тарбияланувчиларига ишониш ўзини кўп ҳам оқламаётгандек. Ўзини барчадан устун қўйилаётганини ҳис қилган Пике эса ўсишдан тўхтамоқда.

Ҳозирги пайтда барча нарса Луис Энрикега боғлиқ. Шундоқ ҳам бош мураббий Жерарга Матьё ундан кучлироқ эканини, унинг жой захирада эканини тушунтириб қўйди. Агар бош мураббий ўз даражасида ўйнай олмаётган шогирдларини (Иньеста, Бускетс) қайта тайёрлаб, юқори савияга олиб чиқа олса, "Барселона" олдинга жуда катта қадам ташлаган бўларди. Бу жамоага ҳозирда рақобат жуда зарур".

Киритилди: 30.10.2014 11:46. Ўқилди: 9164 марта. Фикрлар: 13 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

19.09.2024. ЕЧЛ. .
23:59
Монако
2-1
Барселона

Навбатдаги учрашув

22.09.2024. Ла-лига. 6-тур.
21:30
Вильярреал
-:-
Барселона

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.