Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Роналду ва Месси: янги пойга

Жорий мавсум Криштиану Роналду ва Лионель Месси ЧЛда гол уриш бўйича бирин-кетин испаниялик Раулнинг буюк натижаси (71та гол)ни такрорлашди. Тўғри, португалиялик футболчи ўз ҳисобидаги 1та голни турнирнинг саралаш босқичида урган. Шунинг учун айрим манбаларда унинг голлари 70та эканлиги қайд этилмоқда. Лекин фактдан қочмаслик керак, Роналду ҳам Рауль ва Месси каби ЧЛда рақибларини нақ 71 марта ранжитган.

Қисқаси, ЧЛнинг навбатдаги туридан бошлабоқ замонамизнинг энг буюк икки футболчиси мутлақ рекордчига айланиш, яъни турнир тарихидаги энг яхши тўпурар мақоми учун ўзига хос пойгага киришади. Яқин йилларда натижанинг мунтазам ўсиб бориши ва унинг соҳиби тез-тез алмашиб туриши эҳтимоли катта. Гоҳида Роналду олдинга ўтади, баъзан яна Месси. Турдан турга, ойдан ойга рекордчи алмашиб турса, ажабмас. Ўзаро рақобатнинг финишида улар рамзий «100лик клуби»га ҳам асос солишар ва умрлари охирига қадар унга ким учинчи аъзо бўлишини кутишар балки? Зеро, айни пайт футболчилик фаолиятларини давом эттиришаётган энг яқин таъ­қибчилари ҳали 50лик маррага ҳам етишмаган, боз устига, ёш эмаслар. Масалан, Дрогба ҳисобида 43та, Ибрагимовичда 42та, Бенземада 41та гол мавжуд. Кўриниб, турибдики, ­Дидье, Златан ва Карим «100лик клуби»га даъвогар эмаслар, шунчаки, гувоҳлар, холос. Ёшлар орасида эса Лео ва Криштиану даражасидаги даҳо ҳали кўринганича йўқ.

Месси ва Роналду нечта гол маррасига ета олишади ва улардан қай бири рекорд чўққисига байроқ ўрнатади? Моҳиятан олганда, ҳар икки юлдуз ихтиёрида яна 5-6 мавсум юқори савияда ўйнаш имконияти бор, агарда кўпроқ бўлмаса. Ҳозирги маҳсулдорликларига қараб, тахмин қилиш мумкинки, бўлажак авлод учун ЧЛда 120та гол марраси юқори чўққи бўлиб қолади. Анча юқори нуқта. Ҳаттоки, 71та гол урган тақдирда ҳам, «чўққи 120»га қараш ваҳимали... Фақат Роналду ва Месси учун эмас. Уларга жароҳат панд бермаса, бас. Лео ўз рақобатчисидан 2,5 ёш кичик - бу унинг устунлиги. Кри-Ро 35 ёшга тўлганида, Месси ҳали 33га кирмаган бўлади. Лекин иккинчи томони, португалиялик нисбатан атлетикроқ, ҳа, генетикаси ҳам яхшироқ. Ёш бўйича тўртинчи 10талик майдалана бошланган вақт шу фактор асосий ўринга чиқиши мумкин. Умуман, ҳозирда ким фаолиятини кейинроқ ва ёрқинроқ тугатиши ҳақида бир нарса дейиш қийин.

Голеадорлик муносабатида тўп ҳозирча Роналду тарафида. У чиндан ҳам, кўпроқ гол уряпти. Нафақат жорий мавсум, балки олдингиларида ҳам кўпроқ урди. Эътибор беринг, 2 йил олдин Роналдунинг ЧЛдаги голлари 39та, Леоники 51та эди. Энди улар ёнма-ён туришибди. Албатта, Мессида ўзини оқлаш учун асос бор - орада маълум вақт жароҳатдан азобланди. Тиклангач, ҳаракатлари 100 фоиз шиддатли тус олиши учун организмига қулоқ тутишга мажбур бўляпти. Ҳа, Роналду ҳам темирдан эмас, баъзан «таъмир»га эҳтиёж сезади, албатта. Фарқи шуки, у чинакам атлет ва сафга тўлақонли қайтиши нисбатан осонроқ.

Яна бир таъсир этувчи фактор - бу жамоадаги ҳолат. Криштиану «МЮ»да ҳам барчадан кучли эди, бироқ жамоа­дошлари уни ўзлари билан тенг кўриб, атиги тўп етказиб берувчи бўлишни исташмади, чоғи. Мана, Кри Ро энди «Ре­ал»да мутлақо бошқа даражага чиқди. Шундай юксакликка чиқдики, энди ҳар қандай клубда тўхтамай гол урса керак. «Реал» бўлса, ҳозир клуб футболининг шоҳи! Бундай ҳолатда етакчи футболчининг гол уришдан тўхтаб қолишини кутиш - аҳмоқлик. Битта мисол, рекорд байроғини етарлича ўзида олиб юрган Рауль ҳам «Реал» Европа футболида «гегемон»лик қилган даврда ўта юқори маҳсулдорлик қайд этган. Яъни ЧЛга боғлиқ 32та голини 4та ёрқин мавсумда тўплаган, қолганлари эса нақ 13та мавсумга тўғри келади. Леонинг эса «Барселона»дан бошқа клубда қандай каромат кўрсатишини фақат хаёлга келтириш мумкин, холос. Тахминга урғу берсак,  у бошқа клубда ҳам энг яхши футболчи бўлар, аммо биринчи рақамли тўпурар эмас. Қисқаси, Лео ва Криштиану ўртасидаги фарқ шуки, аргентиналик атрофида жамоавий ўйинни ташкил этиш имконияти бор, португалиялик эса сал бошқачароқ. Йўқ, у ҳам ёлғиз жангчи эмас, ўйинларда қизғончилик қилмайди. Масалан, терма жамоасида Элдер ва Эдерлар учун яхши имконият яратса, ўзи гол ургандек қувонади, «Реал»да эса Бенземани етарлича қўллаб-қувватлайди. Лекин вазиятга қараб, вақти-вақти билан шундай йўл тутиши ҳам ҳақиқат. Лео-чи, у қачондир Кройфф, кейинчалик Марадона бўлганидек, бош ассистент ролига ҳам мойил. ЖЧ-2010да шундай таассурот уй­ғондики, аргентиналик даҳо умуман янги қиёфада порлади - етакчи ва ташкилотчи, лозим бўлса, қора ишчи. Янги «Барселона»да ҳам шу нарса давом этаётгандек. Ким билади дейсиз, яна 2-3 мавсумдан сўнг Мессини Хави ёки Иньеста ролини бажаришини кўрармиз? Агар шундай бўлса, унинг маҳсулдорлиги пасайиши турган гап. Эътиборлиси, Кройфф ҳам, Марадона ҳам айнан 28 ёшли пайтлари сермаҳсул ўйнаш бобида орқага кетишган.

Ҳар қандай ҳолатда эътиборга олиш лозим, бу шунчаки, тахмин ёки фикрлар, холос. Ҳаёт - қоғозда ёзиб қўйилган қонун эмас. Жароҳатлар, можаролар, ўзгаришлар, молиявий ёки шахсий муаммолар футболчи фао­лиятига бевосита таъсир ўтказади. Баъзан энг юқори чўққида ҳам. Умид қиламизки, Месси ва Роналду бундай машмашалардан узоқ юришади ва яна йиллар давомида ўз шедеврлари билан футбол аҳлини хурсанд қилаверишади. ЧЛда эса қанча кўп гол уришса, шунча яхши. Агар тенг миқдорда уришса, нур устига аъло нур!

Киритилди: 21.11.2014 21:45. Ўқилди: 11041 марта. Фикрлар: 11 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

15.09.2024. Ла-лига. 5-тур.
19:15
Жирона
1-4
Барселона

Навбатдаги учрашув

19.09.2024. ЕЧЛ. .
23:59
Монако
-:-
Барселона

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.