Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Ла-лига стартининг 7 кашфиёти

2014|2015 йиллар мавсумининг кузги босқичида Испания чемпионатидаги шаклланиб улгурган юлдузлар ўз нуфузларини янада ошириб олишди. Шунингдек, янги юлдузчалар ҳам нур соча бошлашди. Қуйидаги ҳикоямиз шулар ҳақида.

Пако Алькасар («Валенсия»)

Аслида «Валенсия»ни кузнинг бош кашфиёти десак, ўринли бўларди: дастлабки 12 турда атиги 2та мағлубиятни қайд этган Нуну Эспириту шогирдлари етакчилар сафида боришмоқда. Лекин «кўршапалаклар» орасидан энг яхши футболчини кўрсатадиган бўлсак, бу Алькасердир. Янги, лекин ўта ёрқин юлдузча.

Иқтидорли ёш футболчи анчадан бери мутахассислар назарида. 2010 йилда у 17 ёшлилар ўртасидаги Европа чемпионатида энг яхши тўпурар мақомига сазовор бўлди. 1 йилдан кейин эса 19 ёшлилар жамоасида тўп суриб «Олтин бутса»ни ватандоши Моратсога бой берди. Лекин ўзи энг керакли пайт терганликни намойиш этди: финал беллашувининг қўшимча вақтида қайд этилган «дубл» Испанияга навбатдаги чемпионликни келтирди. Ҳозирда ёш ҳужумчи бош жамоадан мунтазам ўрин олиш тараддудида.

Клаудио Браво («Барселона»)

З1 ёшли футболчини кашфиётлар сафида қайд этилиши кимгадир эрпиш туюлиши мумкин. Аммо Браво ўзига хос ўйинчи. «Барселона»дек нуфузга эга бўлган жамоалар ҳар доим ҳам фахрийларга ишонч билдиравермайди. Айниқса, ўртамиёна тоифадагилар футболчиларга. Виктор Вальдеснинг ўз ихтиёри билан жамоадан кетиши бир йўла 2 нафар дарвозабонга «Барса» эшикларини очди. Аввалига чилилик посбонни Тер Штегеннинг ўринбосари сифатида тасаввур қилишганди.  Германиялик касбдоши жароҳатини даволаётган пайт Клаудио ўз имкониятидан аъло даражада фойдаланди.Шу тариқа у рақобатчисини иккинчи ўринга тушириб қўйди. Қаторасига 8та ўйинни «қуруқ» ўтказган посбон Испанияда узоқ умр кўрган рекордни янгилади. 720 дақиқа тўп ўтказиб юбормасликни кимдир жамоанинг нисбатан кучсизроқ рақиблар билан куч синашганига йўйиши мумкин. Бироқ бу Бравога нисбатан инсофсизлик бўларди. У ҳар қайси учрашувда 2-3та ўта мураккаб бўлган зарбаларни бартараф этишга эришмоқда. Шу сабабли Луис Энрике ўз қитъадошига ишонч билдиришда давом этмоқда.

Хаби Ирурета («Эйбар»)

Шу пайтгача Испания футболига битта Ируретабаскониялик мураббий яхши таниш эди. У асрлар алмашинуви даврида «Депортиво» билан мамлакатдаги барча совринларни ўзиники қилиб олганди. Энди примерода унинг фамилиядоши – Хаби пайдо бўлди. Ёш посбон бундан 3 йил аввал битта ўйиннинг ўзида 2та пенальтини қайтариш билан эл эътиборига тушганди. Ўтган мавсумда у Испаниянинг 2-дивизионида энг кам тўп ўтказиб юборган дарвозабонга айланди. Ҳозир эса элитада ўзини кўрсатмоқда. Примеро дебютанти жадвалнинг ўртасида бораётганига Ируретанинг хизматлари беқиёс. Сэйвлар бобида у 95 очко билан яққол етакчилик қилмоқда. Унга энг яқин бўлган дарвозабоннинг кўрсаткичи 25 очкога тенг!

Дани Карвахаль («Реал»)

«Қироллик клуби» мактабидан анчадан бери Касильяс каби юрқин юлдузлар етишиб чиқмаётганди. Чунки асосий таркибга даъвогарлик қиладиганларга жамоа юксак талабларни қўяди. Шу сабабли мухлислар Карвахални мамнуният билан кутиб олишди. Бундай мақомга эришиш Дани учун осон бўлмади. У ўз маҳоратини олис Ливеркузенда намойиш этиб, «Байер» билан 5 йиллик битимга имзо чекканди. Бироқ «доришунослар» билан бир йил ҳамкорлик қилди, холос. Ўтган йили «Реал» уни ўзига қайтариб олди. Ёш ҳимоячи Анчелоттининг ишончини оқлади. Ҳозирда «Реал» таркибидан мунтазам ўрин олиётган ҳимоячи терма жамоага ҳам жалб этилмоқда.

Кико Касилья («Эспаньол»)

Бу футболчи унчалик ёш (28) бўлмасада, ҳар ҳолда Касильясдан анча кичик. Худди Икер каби Кико ҳам «Реал» мактабида таҳсил олган. Лекин Касильясдек забардаст посбондан устун келиш осон эмасди. «Эспаньол»нинг асосий таркибидан ҳам у 3-уринишда «Кадис» ва «Картахена»даги ижаралардан кейин жой олди. Ҳозирда ўйиндан-ўйинга ўз маҳоратини ошириб бормоқда. Терма жамоадан олинган таклиф унинг савиясини кўрсатиб турибди.

Хоакин Ларривей («Сельта»)

Яқин пайтгача Ларривейни фақат Италиянинг «Кальяри» клуби мухлислари танишарди. Ҳужумчи у ерда ўз ҳисобига 3та гол ёзишга улгурди. Аммо шу ўртамиёна жамоада ҳам мунтазам тўп суромаганди. Шунга қарамай Хоакиннинг ватандоши – Эдуардо Бериццо «Сельта»да унга юксак ишонч билдирди. Натижада ҳужумчи мураббий кутганидан ҳам сермаҳсулроқ ўйнай бошлади. Унинг ҳисобидаги 7та гол орасида айниқса «Камп-Ноу»дагиси муҳим аҳамиятга эга. «Барселона»нинг жорий мавсумдаги ягона мағлубиятига олиб келган зарбани Ларивей ажойиб тарзда амалга оширганди.

Мунир («Барселона»)

Луис Энрике футболчилик даврида қандай мард ва дангалчи бўлганидай, мураббийликда ҳам бу фазилатни йўқотган эмас. Шу боис, «Барселона»дек гранднинг асосий таркибига ёш иқтидор соҳибларини жалб этишни ҳеч нарсадан ҳайиқмай амалга оширмоқда. Ла-Масиядан чиққан янги авлод вакиллари орасидаги энг ёрқин юлдулзча – Мунирдир. Агар у ана шу шиддатли ўсишни йўқотиб қўймаса, якунда қандайдир шов-шувли картинанинг, ҳеч бўлмаганда, ҳужжатли фильмнинг қаҳрамонига айланиши аниқ. Чунки ёш футболчининг тақдири саргузаштларга бой. Унинг отаси 18 ёшида Гибралтар бўғозини балиқчилар қайиғида кесиб ўтиб, Европада яшай бошлаган. Шу тариқа Мунир Мадрид яқинида дунёга келди. Болалигидан «Реал»га мухлислик қилган бўлсада, ўзи ашаддий рақиб таркибида тўп сурмоқда. 19 ёшли ҳужумчи ўз ҳаётидаги муҳим қарорни ҳам амалга оширди – у Испания ёки Марокаш терма жамоасини танлаши лозим эди. Футболчи Европа вакилини афзал кўрди ва унинг сафида ўз дебютини нишонлади. Висенте дель Боске уни марокашликлар оғдириб олмасликлари учун майдонда синаб кўришга улгурди.

Киритилди: 27.11.2014 00:59. Ўқилди: 5193 марта. Фикрлар: 1 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

15.09.2024. Ла-лига. 5-тур.
19:15
Жирона
1-4
Барселона

Навбатдаги учрашув

19.09.2024. ЕЧЛ. .
23:59
Монако
-:-
Барселона

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.