Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Хафа бўлма, Ману....

2014 йилда жаҳоннинг энг яхши футболчиси ким бўлди деган саволга жавоб олишимизга оз вақт қолди. Хабарингиз бор, мазкур совринни ютиб олиш учун ҳар қандай вазиятда ҳам номзодлар қаторига кирадиган икки футболчи қаторига бу йил Мануэль Нойер қўшилди. Нойер - Германия терма жамоасининг жаҳон чемпиони бўлишига муносиб ҳисса қўшганига қарамай, унинг имконияти шунчалик паст дея баҳоланаётганинг сабаби нимада? Месси ва Роналдудан ушбу номни тортиб олишга қаттиқ бел боғлаган дарвозабоннинг имкониятларини ўзимизча баҳолаб кўрайлик.



Мануэль якуний учликдан жой олиб бўлди, демак Месси ва Роналду билан кураш бошланиб бўлган. Аммо, унинг бу совринни ютиб олишига қаршилик қиладиган бир қанча омилларни ҳисобга олсак, ушбу сўровномада иштирок этадиган митти давлатлар терма жамоалари мураббийлари ва сардорлари яна "анави иккиси"дан бирига совринни бериб қўя қолишини таҳмин қилиш осонроқдек кўринмоқда. Ҳар қандай ҳолатда ҳам рекордларни кетма-кет янгилаётган Мессига овоз бериш улар учун анча осонроқ. Ёки бўлмасам, совринни бу сафар ҳам ютиб олишига ишонаётган, бу йил анча тер тўккан Роналдуга. Португалиялик бу йили ҳам ушбу совринни ютиб олишига шубҳа қилмаяпти, шунинг учун ҳам Олтин Тўпни бошқалар олиши керак дея фикр билдираётган дўстларидан (Хаби Алонсо) ҳафа ҳам бўлмоқда.

Криштианунинг фойдасига унинг феноменал тўпурарлик қобилияти анча ёрдам бериши аниқ. Сабаби, унинг доимий рақобатчиси бу йил кутилганидек ўйин намойиш қила олмади ва Роналду каби голлар шоусини ёғдира олмади. Аммо, бироз кучсиз рақиблар билан ўйинлардаги голлар, голли паслар бўйича ҳар иккиси ҳам тенг кўрсатгич қайд этган.

Дарвоқе, Месси ҳам Криштиану ҳам энг муҳим ўйинларда ўзларини кўрсата олишмади. Роналду Жаҳон чемпионатида Португалияга ёрдам бера олмади, Чемпионлар Лигаси финалида ҳам Реални мағлубиятдан бошқа футболчилар қутқариб қолди. Месси Чемпионлар Лигаси баҳсларида анча олдин курашдан чиқиб кетган, аммо Жаҳон чемпионати финалида мағлуб бўлди. (Жаҳон чемпионатининг энг яхши футболчиси бўлгани эса ҳозир ҳеч кимни қизиқтирмайди). Месси ЖЧ финалида мағлуб бўлди ва Маскерано, Ди Мария, Ромеро ва Гарай каби футболчилар билан кумуш медаль оғирлигини татиб кўрди. Умуман Месси билан ҳам, Мессисиз ҳам Аргентина ўша финалда бошқа бир кучли рақибга мағлуб бўлиши аниқ бўлиб қолганди. Ўша кучли рақиб эса Нойернинг Германияси эди.



Нима деб ўйлайсиз, шунда ҳам Нойер рекламалардан боши чиқмайдиган ва ОАВ биринчи сахифаларидан сурати тушмайдиган футболчилар билан рақобатлаша олишга кучи етадими? Дарвозабонни деярли бутун ўйин давомида кўрмаймизку. Қолаверса, Германия терма жамоаси ва Бавария клуби дунёнинг энг кучли ҳимоясига эга экани сир эмас. Германия терма жамоси посбони албатта, ўзининг шу амплуадаги бошқа ҳамкасбларидан ажратиб турадиган жихатлари кўплиги факт. Унинг айрим ўйинларда деярли майдон марказига туриб олиб, жамоадошларининг ҳужумини яқинроқдан томоша қилишига ҳам ўрганиб қолдик. Қолаверса, матбуот орқали айрим чиқишларида, интервьюларида гапга ҳам чечанлигини кўрдик. "Мен ички кийимларни реклама қилишдан кўра майдонда футбол ўйнашни афзал кўраман" дея ўз рақобатчилари билан бу соврин учун курашишга тайёр эканлигини билдириб қўйган эди. Аммо, бу каби омиллар ҳам унинг ғалабасига етарли бўлмаслиги мумкин. Умуман, Германия терма жамоасида яққол ажратиб кўрсатадиган футболчининг ўзи ҳам йўқ, сабаби Нойернинг ўрнида нозмодлар қаторида Мюллер ҳам, Кроос ҳам бўлиши мумкин эди. Аммо бундай бўлмади ва кучли учликнинг ҳозирги кўриниши олдиндан деярли ҳал бўлган эди. Бунинг ҳам сабаби бор - кучли учликда Леонель Месси ва Криштиану Роналдунинг бўлишини таҳмин қилиш ҳам шартмас эди. Уларга эса рақобатчи сифатида жаҳон чемпиони бўлган жамоа вакили қўшилиши аниқ эди. Мюллер мавсумни голлар шоуси билан бошламади ва ЖЧдагина ўзини кўрсатди. Кроос ҳам ўзининг энг яхши ўйинларини айнан Бразилия майдонларига олиб қўйганини кўрдик. Шундай экан, айнан Нойер номзоди энг тўғри ва муносиб танлов бўлди.



Аммо, сўровнома ташкилотчилари бу йил ҳам таваккал қилишдан қўркди. Ушбу учликдан дейлик, Мессининг ўрин олмаслиги, сўровга бўлган қизиқишни нафақат оширар, балки унинг атрофидаги гап-сўзларни ҳам камайтирган бўлар эди. Месси кучли учликдами, демак у ҳеч қандай соврин ютмаса ҳам бунга ҳақли экан деган фикр ҳар қандай овоз берувчининг ҳаёлидан ўтади, албатта. Мессига овоз берувчилар айнан мана шу фактор туфайли унга овоз беришда давом этаверишади. Роналдунинг ихлосмандлари ҳам, Роналду доимгидек кучли ўйин намойиш этаётгани, тиниб билмай голлар ураётгани учун овоз бераверишади. ФИФА ушбу учликдан Мессини олиб ташлаб, сўровномани ҳар қачонгидан ҳам қизиқарлироқ ўтишини таъминлаши мумкин эди, аммо....уларга бундай ўзгаришларнинг ҳозирда кераги йўқдек кўринмоқда. Келаси йил ФИФА президентлигига сайловлар, коррупция билан боғлиқ можаролар, ҳуллас ҳозир сўровнома ҳақида ўйлашга, овоз бериш тизимини ўзгартиришга ҳеч қимнинг вақти ҳам иши ҳам йўқ.



Мануэль Нойер - феноменал дарвозабон ва бу амплуада ҳозирда у энг кучлиси. Бунга кам сонли мухлисларгина шубҳа қилиши мумкин. Аммо, ҳозирги ҳолатда уни Роналдудан юқорироқда туришига ишониш қийин. Реал Чемпионлар Лигаси ғолиби ва улар ярим финалда Баварияни қандай мағлуб этганини ҳам кўпчилик эслайди. Унинг бошчилигидаги Португалия терма жамоаси мундиалда Германиядан қай тариқа мағлубиятга учраганини кўрдикку дерсиз, аммо ишонаманки, Германия-Португалия баҳсидан кўра аввалроқ бўлиб ўтган Бавария-Реал баҳси овоз бериш жараёнида кўпчилик учун муҳимроқ омил бўлишига шубҳа йўқ. Криштианунинг қандай футболчи экани ва ушбу мавсум қандай ўйин намойиш этгани ҳақида эса ортиқча гапириш шарт эмас. Нойер қанчалик феноменал ўйинчи бўлмасин, ҳозирги кунда ўз даврининг Лев Яшини бўла олмаслиги аниқ.

Албатта, буларнинг ҳаммаси таҳмин. Ғолиб номини 12 январь куни Цюрихдаги маросимда билиб оламиз. Ҳозирдан фақат бир нарса аниқ. Нойернинг ғалабаси тарихий воқелик бўлади. Месси ёки Роналдунинг ғалабаси эса, уларнинг олтин тўплар сонини яна биттага кўпайтиради. Агар, 12 январь куни мабодо тақдирлаш маросимини ўтказиб юборсангиз, ёки уни кўришни истамасангиз, биз ўша кунги кучли учлик қандай тартибда бўлишини таҳмин қилиб қўямиз. Уни бир чеккага ёзиб олиб, 13 январь куни бир текшириб қўйсангиз кифоя. Кучли учлик эса қуйидагича: 1. Криштиану Роналду. 2. Месси-Нойер, 3. Нойер-Месси.

Шунчаки, тахмин-да. Тахмин қилишдан осони йўқ, тўғрими?

Киритилди: 12.12.2014 13:50. Ўқилди: 13431 марта. Фикрлар: 34 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

19.09.2024. ЕЧЛ. .
23:59
Монако
2-1
Барселона

Навбатдаги учрашув

22.09.2024. Ла-лига. 6-тур.
21:30
Вильярреал
-:-
Барселона

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.