Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Ўйинчи клубдан устунроқ бўлганида. Нима учун Месси “Барселона”га керак эмас

Лео Месси “Барселона” учун муқаддас ҳисобланганига анча бўлди, аммо ҳозир клуб футболчи билан хайрлашиб, ўзини тўхтатишдан ҳоли бўлишнинг айни вақти.

“Мен ёшлик вақтимдан “Барселона”да ўйнашни орзу қилардим. Аслида клубдаги фаолиятим яхши бошланганди, аммо кейинроқ Месси қанотда эмас, марказий ҳужумчи позициясида ўйнашни хоҳлаб қолди. Мен унинг истаги қурбонига айландим, майдондаги эркинликни йўқотдим. Гвардиолага мендан нотўғри фойдаланаётганини айтганман. У мени тушунгандек кўринганди, аммо кейин эса ғалати ишлар бўлди. У мени эътиборга олмади ҳам. У ҳар бир ўйинчини қутлади, бироқ менга парво ҳам қилмади. “Барселона” футболчилари мураббий айтган гапидан чиқмайдиган мактаб ўқувчиларига ўхшайдилар”, – дея Златан Ибрагимовичнинг автобиографик китобида келтирилган парчалар “Барселона”нинг ҳозирги ҳолатини яхшироқ кўрсатиб бера олади. Кўк-анорранглар таркибида энг ақлли ўқувчи исён кўтаришга ва хаёлига келган ишларни қилишга қарор қилди.

Мессининг футбол учун афсона эканлиги ва 1-рақамли спорт тури тарихидаги энг кучли тўпурурлардан бири эканлигини ҳеч ким рад этмайди. Аммо шараф, рекордлар ва Зепп Блаттернинг “Олтин тўп”лари аргентиналикнинг учқун олишига таъсир кўрсатди. Камтар, жуда кам гап ва хатто пашшага озор бермайдиган инсон “Барселона”да жуда кўп нарсани ҳал қиладиган бўлиб қолди. Ҳали жамоа бошқарувида Хосеп Гвардиола бўлган пайтида жамоа субординациясига шубҳа қилиб бўлмасди ва Месси Пеп фикрларига аралаша олмасди. Роналдиньо, Это’О ва Ибрагимович мураббийга таъсир ўтказишга уринишган, аммо буларнинг ҳаммаси “Барселона”ни тарк этиш билан якунланган.

Бироқ Гвардиола ўз ўрнини бўшатиши билан, Лео яхши боладан ёмонга айланди. Ва унинг ўзи ким билан ишлашни ҳал қилишни хоҳлаб қолди. Эслаб кўрингчи, аввалги “Барселона” мураббийи Херардо Мартино айнан Месси уни клуб спорт директорига таклиф қилганидан сўнг Каталонияда пайдо бўлганди. Қизиғи шундаки, Мартино – Месси оиласининг дўсти, ва хатто бу ҳолатда ҳам Леога ҳаммаси ёқмасди. Ҳозир эса жамоа бошқарувида Луис Энрике бўлган вақтида, Месси мураббийни лавозимидан бўшатиш фикрини илгари сурмоқда.

Луис Энрикени издан чиқаришда Месси энди узоққа бориб қўйди. Биринчидан у гастроэнтеритни баҳона қилиб “Барса”нинг очиқ машғулотида иштирок этмади. Хавининг бундан уч кун аввалги айтган (“Агар одам бу ҳақида муаммо сингари гапирса, демак унга нимадир бўлган”) гаплари ушбу вазиятга жозиба берди. Бундан сўнг Лео “Челси” ва “кўклар”нинг бир қанча ўйинчилари “инстаграм”ига аъзо бўлган (ҳозирги даврда ижтимоий тармоқлар озмунча аҳамиятга эга). Кейин эса Месси “Барселона” базасида бир ўзи шуғулланди. Хатто клубдаги ҳолати тўғрисида Месси энди мураббий билан эмас, “Барса”нинг бошқа сардорлари – Хави, Иньеста ва Серхио Бускетслар билан суҳбатлашмоқчи. Бу мўжароларнинг барчаси Луис Энрикенинг мураббийлик қарори – Леони “Реал Сосьедад”га қарши ўйинда асосий таркибда туширмасликдан бошланди.

Албатта, мураббий коллективда ушбу вазиятларга йўл қўйганда ва уларни назоратидан чиқарганда хамма гап унга боғлиқ дейишимиз мумкин. Бунинг устига биз Луис Энрикени Римда жамоа сардори Франческо Тотти сабабли ишдан кетганига гувоҳ бўлганмиз. Четдан кўринганидек фақат мураббий келишмовчиликларни бартараф қилишга уринади. Энрике – Месси вазиятида мураббий журналистларга қуйидагича тушунтирди: “Бизда хаммаси жойида, хавотирга ўрин йўқ, ҳеч қандай келишмовчилик чиққани йўқ. Яна бошқа вазиятни кузатаётган футболчилар – Хави, Иньеста, Пике ҳам шуни айтмоқдалар.

Ахир ҳамма ҳозир “Барселона”да ҳаммаси ўз ўрнида эмаслигини билиб турибди. Кўриниб турибдики, ярим йил ичида Луис Энрике кўк-аноррангларга бирор янгилик олиб келгани йўқ, ҳа, мураббий муҳим – “Пари Сен-Жермен”, “Реал”га қарши ўйинларда имкониятни бой берди. Ҳа, клуб ноаниқ трансфер мўжаролари билан лойга ботди. Аммо нима сабабли навбатдаги сафар мураббий ҳаммасига айбдор бўлиши керак? Нима учун ўйинчилар мусиқага буюртма беришлари керак? Ҳозир вазият одатдагидан анча чуқурлашиб кетди. Спорт директори Андони Субисаррета истефога чиқарилди, президентлик сайловлари ўтказилмоқда. Аммо наҳотки клубдаги барча одамлар келиб кетишлари керак, ўтган йилни муваффақиятсиз ўтказган Месси эса доим гуноҳсиз сувдан қуруқ чиқади ва клубда қолади?

Лео ҳолаганича клубни, мураббийларни шантаж қилиши мумкинлигини, ўз позициясини хоҳлаганича ўзгартиришини, маошини кўтаришни сўрашини ўзи ҳам тушунмоқда, – ва шунда ҳам унинг атрофидагилар у қандай ажойиб эканлигини айтаверадилар. Уни мутлақ дахлсизлик қониқтирмоқда, унга янгилик, бошқа клуб керак эмас. Аммо ҳозир нафақат ўйинчи, баьлки клуб ҳам ўзини нотўғри тутмоқда. “Барселона”да Мессига бўйин эгиш клубни кўр қилиб қўйди, аслида бундай бўлмаслиги керак. Бу кўк-аноррангларнинг синишига асосий сабаблардан бири.

Ҳеч бир жамоада футболчи мураббийдан устун тура олмайди, хатто мураббий физкултура ўқитувчиси, ўйинчи эса бир вақтда юз карра олтин, кумуш ва бронза тўп эгаси бўлишига қарамасдан. Бунинг устига унга қийин вақтда ёрдам берган, ўйинчини ўстирган клубдан футболчи устун бўла олмайди. Месси ҳам “Барселона”га кўп нарса ҳадия қилганига гап йўқ, у клуб тарихига кириб бўлди. Аммо ҳозирги ўйинчининг ўзини тутиши – клуб тарафга тупуришдир. Мана фақат кўк-анорранглар мухлислари албатта буни оқлашади, Мессини моҳирлиги учун кечиришади.

Аммо мутлақ дахлсизликни йўқотиш ва бир кишига ишониш қаергача олиб боришини ўйлаб кўриш вақти келди. “Барселона” Мессисиз ҳам уддасидан чиқади, аргентиналиксиз унда Неймар, Суарес ва янги ўйинчилар учун шунча пул бўлади. Мессининг ўзи эса бундай “иссиқ” жойсиз футболда яшай олмаслигини тушунмоқда. Афсус. Лео Луи ван Галга ёки Юрген Клоппга мураббийлик ишида ўз хоҳишларини билдиришини кўришни хоҳлардим. Ёки бундан ҳам қизиғи, Месси ўз шартларини Жозе Моуриньога қандай етказар экан. Мана фақат шундай мураббийлар олдида ва бошқа клубда Месси бошини туширган ҳолда ва буюрилган ишни бажариб яна ўзини ақлли ўқувчи сингари тутади.

Кўрамиз, “Барселона” ушбу “мураббий – ўйинчи” келишмовчилигида кимни танлар экан. Аммо агар “Барселона” ҳақиқатда юқори даражали клуб бўлса, бундай футболчи клубда қолмаслиги керак. У минг марта даҳо бўлса ҳам.

Иззат Артиков таржимаси

Киритилди: 11.01.2015 02:25. Ўқилди: 15143 марта. Фикрлар: 124 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

19.09.2024. ЕЧЛ. .
23:59
Монако
2-1
Барселона

Навбатдаги учрашув

22.09.2024. Ла-лига. 6-тур.
21:30
Вильярреал
-:-
Барселона

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.