Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Испания Ла Лигасини тарк этиб адашган футболчилар

Месут Ўзилнинг 50 миллион евро эвазига Мадриддан Англияга кўчиб ўтиши 2013 йилги трансфер мавсумининг гултожи бўлганди. Месут уч йил давомида “Реал”да ажойиб мавсумларни ўтказган, “Арсенал”да бутун жамоани ўз ортидан эргаштирувчи етакчи бўлишга умид қилганди.

Аммо кейинчалик унинг бу қарори нотўғри бўлганлиги аниқ бўлди. Месутнинг 2013/2014 йилдаги мавсуми жудаям нурсиз ўтди.

Роналдо. 1997 йил. 27 млн. долларга “Барселона”дан “Интер”га.
Бу вазиятда “Роналдо бекор Италияга ўтди” дейиш эмас, “у Испанияда қолгани яхши эди” дейиш тўғрироқ бўлади. Италиядаги биринчи мавсум унинг учун омадли кечди: УЕФА Кубогидаги ғалаба, А сериядаги 25та гол. Аммо жароҳатлар гирдобида қолган Роналдо қолган уч мавсумда ўзини умуман кўрсата олмади. Эктор Купернинг Миланга келиши эса Роналдонинг “Интер” билан хайрлашишига олиб келди.

Клаудио Лопес. 2000 йил. 35 млн. еврога “Валенсия”дан “Лацио”га.
Клаудио Лопес “Валенсия”га 1996 йилда келган бўлиб, тўрт йил давомида жамоанинг юрагига айланиб улгурганди. 2000 йилнинг ёзида у “Лацио”га ўша давр учун деярли рекорд миқдордаги пул эвазига ўтди. “Лацио”да ўтказган тўрт йил ичида Лопес “Валенсия”дагига нисбатан икки баробар камроқ гол урди, доимий равишда жароҳат олди ва охир-оқибат жамоадаги фаолиятини якунлашга мажбур бўлди.

Гаиска Мендьета. 2001 йил. 48 млн. еврога “Валенсия”дан “Лацио”га.
Гаиска моҳир ярим ҳимоячи эди. Римликларнинг бошни айлантирадиган таклифига учган ярим ҳимоячи “Лацио”га ўтди. Аммо бу унга қимматга тушди. Мендьета Италияда ўзини кўрсата олмади ва бир йилдан кейиноқ жамоани тарк этди.

Ривалдо. 2002 йил. “Барселона”дан “Милан”га.
1998 ва 1999 йилги мавсумларда Ривалдо Ла Лиганинг иккинчи энг яхши тўпурари бўлган, иккинчи мавсумда “Олтин тўп”ни ҳам қўлга киритганди. Аммо жамоа мураббийи Ван Гал билан келиша олмагач, у “Милан”га ўтишга қарор қилди. Бироқ у вақтини асосан заҳира ўриндиғида ўтказишга мажбур бўлди ва уч йиллик шартномасининг ярми ўтгач, “Крузейро”га ўтиб кетди.

Робиньо. 2008 йил. 40 млн. еврога “Реал”дан “Манчестер Сити”га.
Робиньо 2005 йилдан 2008 йилгача “Реал”да ўтказган мавсумларида жамоанинг тенгсиз футболчиларидан бирига айланганди. Аммо Рамон Калдерон уни Криштиану Роналдуга алмаштирмоқчи эканлиги ҳақида миш-мишлар тарқалди. Лекин Роналду Мадридга келмаслиги аниқ бўлгач, Робиньога янги шартнома таклиф этишди. Бироқ қаттиқ хафа бўлган Робиньо бу таклифни рад этди ва “Манчестер Сити”га ўтди. “Шаҳарликлар” таркибида у биринчи мавсумни муваффақиятли ўтказди, лекин иккинчи мавсумда олган жароҳатидан сўнг ўзига кела олмади. Оқибатда “Сантос”га кетди, лекин илгариги қобилиятини тиклай олмади.

Радамель Фалькао. 2013 йил. 55 млн. еврога “Атлетико”дан “Монако”га.
Колумбиялик тўпурар “Монако”га ўтишга ўзи қарор қилганди. Мавсум ёмон бошланмади, лекин оғир жароҳат унинг нафақат ўша мавсумда, балки жаҳон чемпионатида ҳам ўзини кўрсата олмаслигига сабаб бўлди. “МЮ” унинг ижарада ўйнаши учун 15 млн. евро тўлади. Бир пайтлар ҳар қандай ҳимоя қўрғонини ёриб ўтадиган ҳужумчи ҳозирда “Юнайтед”да иккинчи рақамли ўйинчига айланган.

Киритилди: 21.01.2015 20:26. Ўқилди: 11983 марта. Фикрлар: 1 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

19.09.2024. ЕЧЛ. .
23:59
Монако
2-1
Барселона

Навбатдаги учрашув

22.09.2024. Ла-лига. 6-тур.
21:30
Вильярреал
-:-
Барселона

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.